Маккада нозил бўлғондур ва ул 110 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Ҳар бир сано Аллоҳ учундурки, тушурибдур ўз бандасиға Китоб ва пайдо қилмади анда ҳеч бир қийшиқлик.
Ҳаммадин аълотаъриф ва саноға ул Худойи меҳрибон мустаҳиқдурки, Ўзининг ҳаммадин хос ва муқарраб бандаси жаноб Муҳаммад расулуллоҳ ҳаммадин аъло ва мукаммал Кшпоби Қуръони мажид ва Фурқони ҳамидни нозил қилибдурки, тамоми неъматлардин улуғидур. Бу карами ша бутун аҳли заминға ҳеч бир тоифада қилмаган бир иноятни қилибдур. Бешак бу Китоб Аниш Китобидур, анда ҳеч бир турлик эгрилик йўқдур.
2. Қилибдур ани тўғри, токи қўрқитсин Ўз тарафидин келгувчи оғир азобдин ва башорат берсин ул жамоаларғаки, қилурлар яхши ишларни.
Яъни, бу муборак Китоб шҳоятда тўғри бир Китобдурки, иборатлари малис (равон) ва фасиҳ. Баёнлари дилкаш ва таъсирли, таълимлари мутаввассид ва муътадилдурки, ҳар замон, ҳар табиашға муносибдур. Ақли солимға тамом мутобиқдур. На анда ифрот (ортиқчалик) бордур ва на тафрит (эхтиётсизлик). Баъзилар "қайюман" (тўғри) лафзини собиқ осмоний Китобларға мусаҳҳид ва муваҳҳиддур деб тафсир қилибдур. Имом Абу Муслим анға "мутакаффилуп бимасониъил ибод" деб маъни берибдурлар, яъни, бандаларнинг тамом маслаҳатлариға кафилдур. Албатта, бордур алар учун яхши савоб. Яхши савоб жаннатдурки, охиратда қўлға келур.
3. Турурлар алар анда ҳамиша.
4. Ва қўрқитсин ул жамоаники, дерлар: "Худо фарзанд тутибдур".
5. Йўқдур аларда Анинг ҳақида ҳеч илм ва на ота-боболарида. Нақадар оғир сўз чиқур аларнинг оғизларидин! Алар фақат ёлғоннигана дерлар!
Яъни, бу Китоб.муқаддаси тамом, тамоми кофирларни қўрқинчлик оқибатдин умуман ва насороларни хусусан кўрқитурки, алар Аллоҳ таоло ҳақида ниҳоятда номуносиб оғир бир сўзт қилурларки, соф ёлғондур. Бу хусусда на аларда ва на ота-боболарида илми писанд йўқдур.
6. Бас, шоядки сиз ўзингизни ҳалок қилурсиз аларнинг изларидин, агар алар иймон келтирмасалар бу Қуръонға ғам еб.
Яъни, эй ҳабибим, агар бу кофирлар бу муборак Китобға ишонмасалар, сиз анинг учун ғамгин ва паришон бўлиб ўз-ўзингизни ҳалок қилурсизми? Бупдок, бўлмасин. Сизнингвазифангиз ҳаҳни еткизмакдур ва ҳсқға даъватдур. Бу нарса ҳарҳолда адо бўлиб турибдур. Қабул қилмасалар нуқсон аларғадур, сиз Аллоҳдин паноҳ тиларсиз.
7. Таҳқиқ, Биз пайдо қилдук нима нарсаки ер юзидадур зийнат қилиб анинг учун, токи Биз синайлик аларники, қайсилари яхшироқдур амалда. Ҳазрати Ибн Умар савол қилдиларш: "Ё расулаллоҳ, аҳсанун амалан (энгяхши амал қилганлар} кимлар?" Расулуллоҳ марҳамат қилдиларка: "Одамики аҳли комил бўлса ва ҳарамдин яхши парқез қилса ва Худоға итоатда ниҳоятда чаққон бўлса".
8. Ва албатта Биз қилғувчидурмиз ҳар нарсаники, анинг юзидадур гиёҳсиз соф майдон, Яъни, ҳамчунонки, ер юзидағи боғ ва бўстонлар, яшнаб турган чаманлар тўрт кунлиқ дилхушликдин иборатдур, анинг бошқа асбоб ва олоти лаззатлари ҳам тамом фонийдур, бундоқ бебақо нарсаға мағрур инсонлар охират саодатидин нечук баҳра олурлар. Анинг учун асҳоби қаҳф каби баланд ҳиммат бўлмак лозимдур.
9. Оё, гумон қилдингизмики, ғор ва рақим (лавх) эгалари Бизнинг нишонларимиздин ажиб нарсалар эрдилар? Қаҳф деб тоғда бўлғон юрни дейилур. Рақим деб асҳоби Қаҳф номларин ва насабларин ёзилган лавҳани дейилур, ёўшал ғор бор шйдонни айтилур.
10. (Ёд қилинг) вақтики бир неча йигит жойландилар ғорға ва дедилар: "Эй Парвардигоримиз, карам қил бизларға ўз ҳузурингдин ато ва тайёр қилиб бер бизлар учун ишимизда дурустликни".
11. Кейин Биз парда урдук қулоқлариға саноқли бир неча йиллар.
12. Кейин Биз аларяи турғиздук, токи Биз билайликки, икки фирқадин қайси бири яхши ёд сақлабдур алар тургая муддатни.
13. Биз баён қилурмиз аларнинг воқеаларин сизға дуруст тариқада; таҳқиқ, алар бир неча йигит зрднларки, иймон келтириб эрдилар Раббилариға ва зиёда қнлиб эрдук Биз аларға хидоятни.
14. Ва мустахкам қиляб эрдук дилларин, вақтики турдилар ва дедилар: "Бизнинг Раббимиз осмонларнинг ва ернинг Раббидур, харгиз Ани қўюб бошқа маъбудға ибодат қилмасмиз. Варна дегая бўлурмиз ўринсиз сўзни".
15. Бу Бизнинг қавмимиз, ўзлариға Худодин бошқа бир мунча маъбудлар муқаррар қилибдурлар. На учун алар субутиға (мустахкамлашға) равшан далил келтиролмаслар? Кимдур золимроқ ул кишидинкн, тўқибдур Худоға ёлғонни?
16. Вақтики алардии алоҳида бўлдингизлар ва ул нарсадинки, алар ибодат қилур эрдилар, бас, ором олинглар ғорда. Тарқатур сизларға Раббиларннгиз ўз рахматидин ва тайёр қилур сизларға ишларннгизда манфаат.
17. Ва кўрурсан, эй кўргувчя, офтобники қачон тулуъ қилса, бурилиб ўтур аларнинг ғорларидии ўнг тарафға ва қачон ботса, ўтаб кетур алардин чап тарафға ва алар ғорнинг очиқ еридадурлар. Бу нарса Аллоҳшшг қудрат нишонларидиндур; кимники Худо ҳидоят қилур - улдур йўл топган ва кимники йўлдин оздирур, бас, харгиз анинг учун йўл кўрсатгувчи мададкор топмассан,
Яҳудийлар Қурайш қабиласи одамларит маслаҳат бераб эрдиларки, саййиди олам пайғамбаримиздин имтиҳон учун уч нарсани сўрасинлар: биринчиси — руҳ надур, иккинчиси — асҳоби қаҳф қиссалари нечукдур, учинчиси — Зулқарнайн воқеалари тмадур? Асҳоби қаҳф воқеасин ажиб бўлғон жиҳатидин зиёда эҳтимом ила сўрадилар. Парвардигор марҳамат қилурки, асҳоби қаҳф ҳикоялари шул қадар ажиб воқеа эмасдур. Бизнинг қудратимиз нишонларида андин ажиброҳ воқеа кўпдур. Кейин алар қиссаларин ажмолий суратда тафсил ила баён қилур. Уламолар дебдурларки, булар бир неча ёш йигитлар Румнинг қайси бир золим ва жаббор подшоҳин замонида ўтгандурлар, баъзилари анинг номин Дақёнус дебдурлар. Ул подшоҳ ўткир бутпараст эрди, забардастлик ила бутпарастликка даъват қилур эрди, одамлар андин қўрқиб ва тўрт кунлик дунё роҳатиға берилиб, тамъа ила ўз динларин ташлаб бутпараст бўла бошладилар. Ўшал замонда бир неча йигитхи, салтанат буюклариға тааллуқлари бор эрди, дилларида дедиларки, бир ножинс махлуқ хотири учун халқни норози қилмак дуруст эмасдур. Аллоҳ таоло аларнинг дилларин ўз хафви ва тақво нури ила тўлдирган эрди ва аларға сабр ва истиқлал ва таваккал давлатин ғоят қилган эрди, подшоҳнингрўбарўсиға бориб изҳори тавҳид (Художнгягоналигин) қилдилар, лекин ул аларни ўшал соат ўлимға ҳуш этди. Муҳлат берди, алар маслаҳат қилишиб, шаҳарға яҳин бир тоғда бекиндилар ва дуо қилдилар: "Худоё, сан ўз хусусий раҳматингдин ишимизни ўнгладинг, ҳидоят йўлида мустаҳкам айлагин". Ичларидин бирларин шаҳардин зарурла нарсаларни ва шаҳар хабарларини келтирмакка муқаррар қилдилар. Ул одам бир кун дедшш: "Шаҳарда ҳукумат пшрафидш бизни ахтармакдалар ва қариндошларимизни мажбур қилмакдаларки, хабар берсинлар". Ушбу мунозара ўрталарида бўлибтуриб эрдики, Аллоҳ таоло аларға бир уйҳу ато қшди. Ҳукумат ахтариб тополмади, лекин номларин, воқеаларин бир қўрғошин тахтаға ёздириб қўйди. Шул тахтани рақим дерлар. Асҳоби қаҳф ва асҳоби рақим биргина жамоадурларт, икки нисбатлари бордур: баъзилари дерларт, асҳоби рақим йфайнда ғорға паноҳ алиб, юрларин оғзию тош тўсиб қалган уч нафардурларки, ҳадис келгандур.
Ғараз, асҳоби қаҳф ул юрда йиллар қолиб кетдилар, кейин Парвардигор аларни уйютди, токи қанча муддат ётдилар билсинлар. Ғорлари кенг ва кушода эрди, кўзлари очиқ уйғоқ каби ётур эрдилар, ётган жойлариға кун ҳарорати зарурат миқдорда етур эрди ва азият бермай ўтиб кетур эрди. Алартнгбир итлари ҳам бор эрдика, анға ҳам суҳбатларин асари етган эрди. Неча юз йил пшрикюрди. Ўн иккинчи оятдаги июш фирҳадин мурод ўзларидурш, уйқумуддатин ҳақинда икшға бўлиндилар. Ўн учинчи оятда аларға ҳидоятни зиёда бўлиши авлиё ҳам бўлгон эрдилар. Ўн тўртинчи оятдаги сўзларин подшоҳнинг уйию дедилар. Ўн олтинчи оятдат ибтидо ғор тарафидин аларға хитобдур. Офтобнинг ўнг ва чапға бурилиши аларға ҳарорат шиддати асар қилмасин деб вақтан ўнгға ва чапға ағдарилур эрдилар.
18. Ва сан гумон қилурсан аларни уйғоқлар деб, ҳолбуки, алар уйқудадурлар ва ағдарурмиз аларни ўнгға ва чапға ва итлари ёзгандур икки қўлин (дарвоза) остонасиға; агар сан боқсанг аларға, албатга алардин юз ўгириб қочурсан ва албатга тўлурсан алардин ваҳшатға.
19. Ва шунға ўхшаш турғиздук Биз аларни, токи бир-бирларидин савол қилсинлар. Улардин бири деди: "Нақадар турдингизлар?" Баъзилари дедилар: "Бир кундин кам тургандурмиз". Бошқалари дедилар: "Парвардигорингиз нақадар турганлигингизни яхши билур, эмди юборингизлар бирларингизни бу кумушларингиз ила шаҳар тарафиға, кейин яхши қарасинкн,
қайси бнр таом покизаровдур, олсин андин сизларға бир оз емакка ризқ, шул тадбир нла иш кўрсин ва хабардор қилмасин сизларднн ҳеч кишини.
20. Алар агар сизлардин хабар топсалар, сизларни тошбўрон қилур ё қайтариб олурлар сизларни ўз динлариға ва ул ҳолда ҳаргиз нажот топмассизлар".
21. Шундоқ Биз алардин халқни хабардор қилдук, токи алар билсинларки, Худонинг ваъдаси ростдур - ва албатта қиёматда шак йўқдур! Вақтики жаижал қилур эрдилар ораларида (диний) муомалаларида, бас, дедилар (баъзилари): "Алар устлариға бир иморат қилинглар. Раббилари аларни яхши билур". Дедилар одамларки алар ўз ишлариға ғолиб бўлдилар, алар қошларнға масжид қилурмиз!"
Кейин бирлари пулни олиб таом учун шаҳарға кирди. Бу ўртада неча аср ўтиб кетиб эрди, одамлар анинг руфиясин кўриб таажжубда қолдиларки, бу қайси подшоҳяинг пулидур ва қайси замон пулидур. Балки хазина топгандур. Бора-бора бу хабар подшоҳға етди, ул ўшал кўҳна лавҳни талаб қилдит, анда асли ном ёзилгандур, ул номлар эгалари бирдан шаҳардин ғойиб бўлғондурлар. Таҳҳиҳ этсалар булар ўшал ғойиб бўлғонлар экан. Иттифоқ шул вақтда "ўлгандин кейин тиргизиш" масаласи устида ниҳоятда буюкжанжал бўлиб туриб эрди. Баъзилари "жон турур" дердилар; баъзилари "жон ҳам, бадан ҳам турур" дер эрдилар. Замона подшоҳи инсофли одам эрди, хоҳлар эрдики бирор тарафға шундоқ далил топилсаки, осонлик ила қабул қилишға сабаб бўлсин ва ақл ҳам қабул этсин. Охир ҳар икки тоифа баробар буларнинг воқеаларин кўриб охиратға иймон келтирдиларки, бунинг ила аларнинг диний муомалалари бўлғон жаижаллари тамом бўлди. Охир мусулмонлар ғолибкелиб, ғор атрофиға масжид бино қилдилар.
22. Эмди дерлар алар: "Уч кишидурлар, тўртинчилари итларидур" ва баъзилари дерлар: "Беш кишидурлар, олтинчилари итларидур"" ғойибона гумон қилиб; ва дерлар ҳамки: "Етти кишидурлар ва саккизинчилари итларидур".
Расули акрам замонларида асҳоби ҳаҳф ададларин устида низо бўлди, Баъзилари дедилар уч ададдур, баъзилари дедилар беш ададдур, олтинчилари шпларидур. Бу икки қавл Бухрон қавлларидур. Мусулмонлар дедиларт, епипи ададдур, саккизинчилари итларидур.
Сиз денг: "Раббим ададларни яхши билур, аларни фақат оз кишигина билур" Ҳазрати Ибн Аббосдерларт: "Ман ўша оздиндурман".
Бас, сиз жанжал қилманг алар ҳақида, магар юзаки мубохаса ва савол қилманг алар ҳақида (кофирларнинг) ҳеч биридин.
23. Ва деманг ҳеч бир нарса хақида: "Ман ани албатта эртаға қилурман",
24. магар буки, Худо хохласа ва ёд қилинг Парвардигорингизни, қачон унутсангиз денг: "Умйдим борки, ҳидоят қилур мани Парвардигорим тўғриликда бундин ҳам яқинроқ йўлға"
Мушриклар яҳудийлар таълимлари ила саййиди олам пайғамбаримиздин асҳоби қаҳф қиссаларин сўраб эрдилар, жавобиға: "Эртаға айтиб берурман ", дедилар, шунға эътимод қилибт, эртаси Жаброил алайҳиссалом келадилар, деб ўйлаб эрдилар, ул зот ўн беш кунғача келмай крлдилар, Онҳазрат кўп ғамли бўлдилар. Мушриклар кула бошладилар. Охир Жаброил алайҳиссалом бу қиссани олиб келдилар. Тамомида Парвардигор бу насиҳапиш ҳам қилдики, келадирган воқеа устида иншоаллоҳ таоло демасдин ваъда қилинмасин ва умид қилингки, Парвардигор бундин кейин даражангизш янада зиёда қилсин, яъни, ҳаргиз унутманг, ё асҳоби қаҳф воқеасидин ҳам ажиброқ суратда сизни муҳофазат этсин. Чунончи, ғори Шўрда андин ҳам зиёда қобил таажжуб суратда нигоҳбонлик қилди.
25. Ва қолдилар алар ғорларида 300 йил ва тўвдиз йил қолдилар зиёда.
26. Сиз денг: "Аллоҳ яхши билурки нақадар турдилар. Анға хосдур осмонларнинг ва ернинг ғайбларин билмак. Қандоқ кўргувчи ва қандоқ эшитгувчидур! Йўқдур бандалар учун Андин бошқа иададкор ва Ул шерик этмас ўз ҳукмида ҳеч кимни".
Яъни, шамсий ҳисобда конил уч юз тўққиз сана ғорда қолдилар. Саййиди олам тшваллудларидин тахминан 21 сана илгари, ҳижратларидин тақрибан 72 сана муқаддам алар /йютб эрдилар. Аларнинг ғорда турган муддатлари устида нақадар ихтилоф бўлса ҳам Аллохнинг шбари ростдур, чунки ҳамма ғайб Анға маълумдур.
27. Ва ўқинг сиз ул нарсаники ваҳй юборибдур сизға Парвардягорингиз Китобидин; ўзгартувчи йўқдур Анинг сўзларини ва ҳаргиз топмассиз Андин бошқа панох мақоми. Яъни, ул кофий ва шофий Китобийт Парвардигорингаз сизға тушурибдур, Ани тиловат уштгки Худонинг каломидур. Анинг калималарин тағйир бера олувчи тоқат ҳартз йўқдур ва нға мухолиф бўлғонлар учун паноҳ топилмас.
28. Ва баробар сақланг ўзингизни ул жамоа илаки ибодат қилурлар Парвардигорлариға, ерта-кеч ирода қилурлар Анинг ризосин. Ва ўтиб кетмаснн кўзларингиз алардин хоҳлаб дунёвий ҳаёт зийиатин ва итоат қилманг ул зоттаки, анинг кўиглин ёдимиздин ғофил қилгандурмиз ва ўз хохишиға тобе бўлғондур ва анинг иши ҳаддин ошгандур. Асри саодатда баъзи молдорлар ва мағрур кофирлар саййиди олам пайғамбаримизға арз длдиларки: "Биз сизға тобе бўлурмиз, лекин баъзи ғариб, мискин асҳобларингизни сиз ўз уҳбатингиздин узоқ ҳилинг". Аларға жавоб мақомида бу оят нозил бўлди. Алар ҳазрати Умар, азрати Суҳайб, ҳазрати Билол, ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд каби зотдурлар — Тангри алардин ози бўлсин.
29. Ва денг сиз: "Бу хақдур Раббиларингиздин: кимики хохлабдур мўмин бўлсин ва кимики хохлабдур кофир бўлсин". Биз албатта тайёр қилгандурмиз кофирларға бир ўтники ўраб олур аларни қанотлари ва агар фарёд қилсалар додлариға етнлур бир сув илаки эритилган мис каби кабоб қилур юзларини. Нақадар ёмон ичимликдур ва қандоқ ёмон ором жойидур! Қуръони карим ҳақдур, Парвардигор тарафидин жаҳон халҳларининг ҳидояти учун нозил бўлғондур, эмди толиби саодат инсон бўлса анға иймон келтириб жаннатға дохил бўлсин ё толиби сақоват бўлса, андин қочсин ва кофир бўлишдин Худо саҳласин. Анингучун жаҳаниам азоби ҳозирдур, Ҳар тарафларидин иҳота қилган бўлур, агар банда ҳароратдин дод деса аларға шҳоятда қайноқ эритилган мис ё қўрғошин каби бўлғон шўр сув берилурки, ичган соатлари чеҳрали кабоб бўлур.
30. Албатта одамларки иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, Биз зое қилмасмиз ишни яхши қилган банда учун. Худованди карим қошида банданинг амали нақадар озу кам бўлсин, ҳаргиз зое бўлмас.
31. Ана шул зотлар учун бордур доим турадирган боғларки остларидин ариқлар оқиб турур; зийнат берилур аларға билакузукдинки тиллодин бўлур ва киюрлар яшилранг кийимларники, нозик, юпқа ва қалин қуюқ ипаклардин бўлур, (ўтарурлар) такя қилишган холларида тахтларға. Нақадар яхши ажр ва қандоқ яхши ором жойидур!
32. Ва баён қилинг сиз мисол қилиб ул икки одам ҳолинки, ато қилдук Биз аларнинг бирлариға икки боғ узумлардин ва атрофиға пайдо қилдук хурмо дарахтларин ва пайдо қилдук икки боғ ўртасиға экин. Бу оятда бир давлатманд кофир ила бир муҳтож мўмин мисол келтирилиб, дунёнинг бақолигин, куфр ва такаббурнинг ёмон оқибатин, иймон ва тақвонинг мақбуллигин изҳор қилинибдур. Бу одамлар вужудлари бор одамларми иккиси ё фаразий баён этилибдурми, уламолардин ҳар икки қавл мавжуддур.
33. Ҳар икки боғ берди меваларин ва кам қилмади мевадин ҳеч нарсани ва оқизиб қўйдук оралариға ариқни.
34. Ва бор эрди анинг кўп мевалари, деди ўз йўлдошиға ва ул сўзлашмакда эрди анинг ила: "Мол манда ва шижоатда сандин зиёдадурман".
35. Ва кирди боғиға ўзиға зулм қилган ҳолда, деди: "Ман гумон этмасманки барбод бўлур бу боғ ҳеч бир вақт.
36. Ва гумон қилмасманки қиёмат қопим бўлур. Агар ман Парвардигорим ҳузуриға қайтарилсам, албатта, бу боғдин хам яхшироқ жой топурман".
Яъни, нима харж қилган бўлса ҳосили ҳўлға келди. Ҳар турли айш асбоби муҳайё бўлди. Никоҳ қилиб эрди, анингҳам меваси кўп бўлди, авлодлари кўпайди. Мағрурлик ила дўстин насиҳатин олмади, ширтда давом этди ва дўстин Исломиға эътироз этди. Ҳозирий давлатин лоязол билиб, қиёматни инкор этдики, бўлмас, агар мабодо бўлиб қолса, бу ҳолдин ҳам яхшироқ бир ҳолға молик бўлишин жазм этди. Гўё ул ўз қиёсида бунда берган Худо анда ҳам берур. Чунки мандин розидур, рози бўлмаса эрди, бумолни насиб қилмас эрди, деб билди.
37. Деди анға йўлдоши ва ул сўзлашур эрди: "Оё, кофир бўлдингми сан Ул зотиғаки, яратди сани тупровдин, кейин манийдин, кейин бино қилди сани эркак қилиб?
38. Лекин ман эътиқод этурманки, Аллох Парвардигоримдур ва ман Анға ҳеч кимни шерик этмасман.
39. Ва на учун вақтики боғингға кирдинг ва демадинг: "Нима Худо хохладими бўлур!" Аллоҳдин бошқа хеч тоқат йўқдур. Агар сан мани кўрсангки, сандин мол ва авлодда камдурман,
40. умидим борки, Раббим манға санинг боғингдин яхшироқ боғ берса ва юборса санинг боғингға бир офатни осмондин, кейин бўлса гиёхсиз бир тийғанчоқ ер,
41. ё анинг суви ер остиға сингиб кетса ва ани ахтара олмасанг".
42. Ва офат ила ўралди анинг мевалари, бас, саббоҳ қилди (қайирди) орқасиға кафтларин нолиш қилган холда ул боғ учун сарф қилган нарсалариға, ул боғ йиқилган эрди таг-туби ила ва эгаси дер эрди: "Эй, кошки ман шерик қилмасам эрди Раббимға хеч кимни!"
43. Ва йўқ эрди бир жамоатки ёрдам берсинлар анға Худодин бошқа ва бўлмади ёрдам берувчи.
44. Ул мавқеда мадади барҳақ Худоға хосдур; Ул хаммадин савоб беришда ва Ул хаммадин жазо беришда.
Кейин дарҳақиқат Худо тарафидин бало келди, боғни тамом маҳв айлади, кейин кўзи очилдики, Аллоҳ бир нарсани хоҳласа лаҳзада вужудға келтира олур. Бечора эмди афсус-надоматлар қилди. Мушриклиғиға эътироф этди, ҳилган сарф-ҳаражатлариға пушаймонлар еб тфтларин ишқар эрди ва ҳеч бир тоифа пайдо бўтадики, анға мадад берсин ва Худодин ўчин ололсин. Бундоқ мақомда ким кўмак бера олур?
45. Ва баён қилинг аларға дунё ҳаётин холатин - ул бир сув кабидурки, ани Биз тушурдук осмондин; бас, аралаш чиқди анинг сабабидин ер гиёхлари, кейин бўлди у қуриб майда-майдаки, учириб юборур ани шамоллар. Ва қодирдур Худо хар бир нарсаға!
Яъни, бир қуруқ ўлик ерға ёғин тушур, андин сетн-аста ул тирилур, кейин қалин дарахтлар, қуюқ ўтлар, ранго-ранг сабзалар кўзлар олдида жилва қилиб, бутун олам жаннатға айланур. Бу ҳолда узун бир муддат ўтмас, бирдан куз мавсуми етиб келур. Мухолиф бод ва ҳаволар боғ ва бўстонларға ҳамла қилурлар, оз фурсат ўтмай тамом дарахтлар ва гиёҳлар чеҳралари сарғаюр, ҳурий бошлар. Бир вақт келурки, гиёҳлар ўрилур, майда-майда бўлур, резаларин шамоллар учириб
юрур. Ҳар нарсаки тез завол, бебақодур, бу нарсалар Парвардигориинг қудратии нишоиларидурки, лаҳзада обод, лаҳзада барбод қилур.
46. Мол ва авлод дунёвий ҳаёт зийнатидур ва кейин қолғувчи яхши амаллар яхшироқдур Парвардигор қошида савоб хусусида ва яхшироқдур умид юзасида. Инсон ўлгандин кейин моли ва авлоди, бошқа нарсалари дастгир бўлмас, фақат яхши амаллари иш берур, анинг савоби доим. қолур. Ҳадисда бу калималарни "боқиёти солиҳот" (кейин қолғувчи яхши амаллар) дейилибдур. Боқиёти солиҳот шулдурки, бошқаларға илм ўргатиб, бирор яхши расм юргизиб кетса, масжид бино қилса, ё қудуқ, сарой, боғ, экинзор вақф қгмса, ё болаларин тарбият этиб, солиҳ қилса — мана шундоқ нарсалар ҳаммаси яхши ишлардурки, алар учун Худо қошида яхши савоблар умид қилинур ва дунёнинг бебақо хушлигиға ҳаргиз кўнгил қўйиб, андин умид қилиб бўлмас.
47. Ул куники, юргизурмиз тоғларни ва кўрурсиз ерни очиқ, текис ва жам қилурмиз аларни, кейин қўйиб бермасмиз алардин ҳеч кимни.
Маҳшар куни бўлғонда бу кўринган буюк тоғлар ўринларидин юргизилурлар, балки кенг фазода чивин тби учиб юрурлар, ер юзида бор тамом баландликлар ҳаммаси текисланур ва очиқ кенг бир майдон бўлиб қолур. Ул кун ҳеч тм Худонинг тутишидин қутила олмас.
48. Ва тўғри қилинурлар Парвардигорингиз ҳузуриға саф-саф бўлиб.
Ҳадисда келтирилурки, маҳшарда тамоми халойиқ бир юз йигирма саф бўлур, андин саксон саф уммати Муҳаммадийя бўлур.
Тахқиқ, келдингизлар қошимизға ҳамчунонки, яратиб эрдук сизларни биринчи маррада. Балки гумонда эрдингазлар Биз сизларға бир ваъдакунни муқаррар қилмасмиз.
49. Ва қўйилур номаи аъмолни, кейин кўрарсизлар гуноҳкорларни қўрқған ҳолларида ул нарсадинки анда бор. Алар дерлар: "Вой бизларға, бу номаға нима бўлибдурки, қўйиб бермас ҳеч бир кичик гуноҳни, магар санабдур тамом ҳаммасин!" Ва топурлар нима ишки қилган бўлсалар ҳозир! Ва зулм қилмас Парвардигорингиз ҳеч кимға!
50. Вақтики Биз дедук фаришталарға: "Сажда қилинглар Одамға!" Бас, сажда қилдилар Иблисдин бошқаларики, ул жинлардин эрди. Бас, чиқиб қочди Парвардигорин ҳикматидин. Оё, сизлар Мани қўйиб анинг ва авлодини дўст қилурсизларми? Ҳолбуки, алар сизларға душмандурлар. Ул золимлар учун ёмон бадалдур!
51. Ҳозир қилмаб эрдим Ман аларни осмонларни ва ерни яратишимда ва на ўзларин яраташимда. Ва гумрох. қилғувчиларни ўзимға мададкор тутғувчи эмасман.
Яъни, ер ва осмоини яратишда Биз шайтонларни чақирганимиз йўқ эрди ва на ўзларин халқ этишда (яратишда). Бас, на учун халқ аларни Манға шерик қилурлар!
52. Ул куники (Аллоҳ) дер: "Чақиринглар ул жамоаники, аларни Манға шерик билур эрдингизлар". Бас, чақирурлар аларни ва алар жавоб бермаслар ва қилурмиз ўрталариға ҳалок мақомини.
53. Кўрдилар гуноҳкорлар ўтни ва жазм қилурларки, анға тушурлар ва топмаслар андин қутулурға жой.
54. Ва таҳқиқ, ҳар қисм баён қилдук бу Қуръонда одамлар учун тамом мисоллардин ва инсон зиёдадур хар иарсадин жанжалда.
55. Манъ қилмади одамларни иймон келтиришларидин, вақтики келиб эрди аларға ҳидоят ва талаби мағфират қилишларидин Парвардигорларидин, магар интизорларики келсин аларға аввалғиларнинг равишлари ва келсин аларға азобу муқобил.
Яъни, одамларнинг мусулмон бўлишлариға ҳар қисм Танбиҳ ва тарғиблар қилиб кўрилди, лекин асар қилмади. Эмди аввалғилар тби бошлариға бало келса, ё қиёмат бўлиб жаҳаннамни ўз кўзлари ила кўрсалар, эҳтимол борт, иймон келтирсалар.
56. Биз юборурмиз пайғамбарларни башорат бергувчилар ва қўрқутғувчилар қилиб ва жанжал қилурлар кофирлар ноҳақ, токи анинг ила ҳақни тойдирсинлар. Қилиб олдилар Манинг нишонларимни ва ул нарсаники, анинг ила қўрқитиладилар, масхара қилурлар.
Кофирлар ҳамиша жанжал ва фасод қилурлар. Мақсудлари ҳаҳни халҳ қабул этмаса ва алар фасодларида комёб қолсинлар ва шул ғараз ила ҳудрат нишони бўлғон Каломуллоҳ ва анда бор ваъдаларни масхара қилурлар. Билмасларш, Худо ёндирган чароқ аҳмоқлар пуфлари ила ўчмас.
57. Кимдур золимроқ ул кишидинки, насиҳат қилинибдур Парвардигорин оятлари ила, бас, юз ўгирибдур андин ва унутибдур икки қўли аввал юборган нарсани. Таҳқиқ, Биз пайдо қилдук диллариға пардалар, токи фаҳмламасинлар Қуръонни ва қулоқлариға оғирликии. Ва агар чақирсангиз аларни ҳидоятға, ҳаргиз ҳидоятға йўл топмаслар.
58. Ва сизнинг Парвардигорингиз мағфиратлик ва раҳматлик зотдур, агар тутса эрди аларни амаллари ила, албатта, тез берур эрди аларға азобни. Балки бордур алар учун ваъда вақтики, андин бу тарафда бирор панох; мақомин топмаслар.
59. Ва бунча шахарлардурки, Биз аҳолиларин ҳалок қилдук, вақтики алар золим бўлдилар ва тайин қилдук ҳалоклари учун ваъда вақти. Чунончи Од ва Самуд каби буюк қабилалар.
60. Ва (ёд қилинсин) ул вақтиники, Мусо деди ўз йигитиға: "Ман юришдин тўхтамасма икки дарё қўшилган ерға еткунимча, ё юриб турурман узун муддат".
Ҳадиси шарифда келибдурки, ҳазрати Мусо алайҳиссалом ўз қавмлариға ниҳоятда қийматлш насиҳатлар қилиб туриб эрдилар, бир киши савол қилди: "Эй Мусо, ер юзида ўзингиздин ҳт. олимроқбир инсонни бордеббилурсизми?"Жаноб: "Йўу?"дебжавоббердилар. Бу жавоб ҳақиқатда дуруст эрди, чунки ул жанобдин зиёда асрори шаръийға олим киши ўз замонларида йўқ эрди. Лекин Худоға бу лафзлари писанд келмади. Худоға писанджавоб шул эрдики, илмни Анға ҳавола қилсалар. Кейин ваҳй келдши, икки дарё бир-бириға қўшилган бир маҳом бор, анда бир бандам бор, то илмда сандин зиёдадур. Бу мақом устида нухаллаф қавллар бордур, баъзилар дерлар: мажма ул-баҳрайн (икки дарё қўшилган жой) ул мақомдурки, Дажла ила Фурот ўшал ерға етиб, халижи Фарусға (Форс қўлтиғиға) қуйилур. Ғаъзилар дерлар: халиж Уҳба ила халиж Сувайснинг қўшилган еридур. Кейин ҳазрати Мусоўшал банда ила кўришмакучун Худоға арз қилдилар, токи анинг илмидин истифода фалсинлар.
61. Вақтики етдилар ул икки дарё қўшилган мақомға ва унутдилар балиқларини, бас, ул йўл олди дарёда йўл топиб.
62. Вақтики ул ердин ўтдилар, Мусо деди йигитға: "Келтир бизға нонуштамизни, тахқиқ, йўлиқдук биз бу сафаримизда машаққатға".
63. Йигит деди: "Кўрдингизми, вақтики биз ором олдук тошға суяниб, ул вақт ман балиқни унутдим. Ва унутдирди мандин ани фақат шайтонгина, ани ман эсламай ва йўл олди балиқ дарёда ажиб суратда".
Худо тарафидин хукм бўлдики, қачон анинг талабида йўлға чиқсанг бир балиқни қовуриб олғил. Қайси бир мақомда ул балиқ йўқолса, билгилюх, ўшал мақом мажма ул-баҳрайндур. Ҳазрати Мусо бу иродға мувофиқ ўз ходимлари ҳазрати Юшъани ҳамроҳ ^алиб сафарға чиқдилар. Ҳазрати Юшъа аввалда ҳазрати Мусонингхос ходимлари эрдилар. Кейин ўз ҳаётларида пайғамбар бўлдилар ва Мусо алайҳиссаломдин кейин халифа бўлиб қолдилар. Ҳазрати Мусо ходимлариға дедиларт, балиқдин хабардор бўл то ман мақсудға етгунча. Муқаррардур бу сўз — наҳадар замон кетса кетсин, мақсудға етмай қайтмайман. Охир бир жойға етдилар, ул ерда йириктош бор эрди. Ул тошға яҳин ерда ҳазрати Мусо ором олдилар. Ҳазрати Юшъа кўрдиларки, қовурилган балиқ Худонинг изни ила тирилиб, замбилдин чиқиб ажиб бир суратда дарёға тушиб кетибдур. Ўшал жойда Худонинг қудрати ила бир тешик очилиб қолди, буни кўриб ҳазрати Юшъа таажжубда қолдилар: ҳазрати Мусо уйғониб, ҳар иккилари йўлға тушдилар. Ҳазрати Мусо ул вақт чарчамаюн эрдилар, вақтит мақсуддин ўтиб кетдилар, чарчадшар.
64. Мусо деди: "Шул жой эрди ул мақомики, биз ани ахтарур эрдук". Кейин қайтдилар излариға.
65. Таҳқиқ, алар топдилар Бизнинг бандаларимиздин бир банданики, бериб эрдук Биз анға раҳмат ўз қошимиздин ва таълим этиб эрдук Ўз тарафимиздин илм.
Бу жаноб хазрати Хизр эрдиларки, пайғамбардурларми — ихтилоф бордур. Муҳақҳиқ уламоларимиз дерларки, пайғамбардурлар. Аллоқул жанобға асрори кавния (коинот сирлари) илмин ато қилган эрди, ҳазрати Мусоға асрори шаръия маълум эрди.
66. Деди анға Мусо: "Оё, ман санға тобе бўлай шу шарт илакн, таълим берурсан манға санға таълим берилган зидоятдин".
67. Ул деди: "Бас, ман била сабр қилолмассан. 68. Ва нечук ҳам сабр қилурсан илми иҳотангда бўлмаган нарсаға?"
69. Мусо деди: "Иншоаллоҳ, мани сан сабрлик топурсан ва ман ҳеч бир ҳукмингға хилоф қилмасман".
70. Ул деди: "Агар сан ман била бўлсанг, мандин ҳеч бир нарса ҳақида савол қилма, то ўзим андин баён бермагунимча".
71. Кейин ҳар иккилари юрдилар шунға қадарки, вақтики иккилари кемаға миндилар, ул зот кемани тешди. Мусо деди: "Кемадагаларни ботирмоқ учун ани тешдингми? Албатта оғир бир иш қилдинг!"
72. Ул (Хизр) деди: "Ман демаб эрдиммики, сан ман била сабр қилолмассан?"
73. Мусо деди: "Ман унутганлигим учун мувоҳаза қилма ва юкламагил манға бу ишда мушкулликни".
74. Яна юришди то вақтики, бир ёш болаға йўливдилар, бас, ани ул зот ўлдирди. Мусо деди: "Бир бегуноҳ жонни беқасос ўлдирдингми? Албатта, сан бир номақбул ишни қилдинг".
Яъни, қишлоқға яқинерда бир неча болалар ўйнаб туриб эрдилар. Алардин бир хушёр, чиройлик болани тутиб олиб ўлдирдилар. Баъзилар боланинг номин Жосюр дебдурлар, балоютға етган ё етмаганликда ихтилоф бордур. Кўпчилик балоғатға етмаган дебдурлар. Бу бечора бир кишини ўлдпрган бўлса, ҳасосучун ўлдирилса, бесабаб ўлдирдинг, дедилар.
Алҳамдулвллоҳ ало тафвиқиҳи. Шукр Парвардигори бенвёзғаки, Қурьонв. карим иисби аввалларян таржима ва таҳшияларив эътвмомвға тафвиқ айлади (1374 йил).
75. Ул зот деди: "Ман санға демаб эрдимки, албатта сан ман била сабр қила олмассан?"
76. Мусо деди: "Агар ман бундин кейин санға бирор нарсадин савол берсам, сан мани суҳбатингға олма: таҳқиқ, етдинг манинг тарафимдин маъзурликка"
77. Кейин юрдилар, охир вақтики ҳар иккилари бир қтплоқ одамларин қошлариға етдилар, таом талаб қилдилар ул қншлоқ одамларидин ва алар бу иккиларин меҳмон қилишдин ибо қилдилар, кейин алар ул ерда бир йиқилай деб турган деворни топдилар ва ул зот ани тўғрилаб қўйди. Мусо деди: "Сан хоҳласанг шунға хақ олур эрдинг".
78. Ул зот дедики: "Будур сан била манинг ўртамиздаги жудолик. Эмди ман хабар берурман санға ул нарсалар сиринки, сан аларға сабр қила олмадинг.
79. Аммо кема эса дарёда ишлаб турган мискинларники эрди ва ман ани айбдор қилмоқчи бўлдим ва (сабаб шулки), аларнннг орқасида бор эрди бир подшохки, хар бир кемани зўрлик ила олур эрди.
Яъни, золим подшоҳнинг одамлари квмаш айбдор кўриб олмаслар. Бечора мискинларнит кемалари ўз қўлларида қолур. Баъзи ривоятларда Хатра мақомидин ўтгач, ҳазрати Хизр ўз қўллари ила кемани тузатиб қўйганликлари ривоят ҳилинур. Чунки алар буларни кирасиз миндирган эрдилар.
80. Ва аммо ул ёш бола эса, анинг ота ва оиаси мусулмон эрдилар, биз қўрадукки, ул аларға саркашликда ва куфрда ғолиб келур.
81. Кейин биз шуни ирода қилдукки, Парвардиғорлари аларға ани ўрниға покизаликда андин яхшпроқ ва шафқатда андин яқиироқ бир фарзанд берсин.
Яъни, ул бола катта бўлғач, шу ҳадар ёмон бўлурки, танҳо ўзи кофир ва саркаш бўлиб қолмас, балки анинг муҳаббатиға берилган мўмин солиҳ ота-оналари ҳам анингкуфр ва туғёниға мағлуб бўлурлар. Ва Аллоҳ хоҳларки, алар иймон ва салоҳиятда ҳолсинлар. Болалари ўлдирилса ҳт анинг ўлиши ила иймонлари саломат ҳолди ва ҳам ул ўлдирилган бола ўрниға бир қиз ато қилдики, шҳоятда адаблик, ахло^лик бўлғонлигидин бир пайғамбарға чиқди ва бир пайғамбарнй туғдики, андин бир мусулмон уммат вужудға келди.
82. Аммо девор эса шахар ичида икки ёш етим болаларники эрди ва анинг остинда аларнинг кўмилган хазиналари бор эрди ва оталари яхши одам эрди. Парвардигоринг шуни хоҳладики, ул икки ётим камоллариға етсинлар ва кўмилган хазиналарин ўзлари чиқариб олсинлар Парварднгорнинг меҳрибонлигидин.
Яъни, агар ҳазрати Хизр ул деворни тузатиб қўймасалар йиқилур эрди ва кейин ул иш етим болаларнинг моллари очилиб қолур эрди. ймон одамлар ани олиб кетур эрди. Уламолар дебдурларки, бул кўмилган хазинада ҳар қисм моллар бор эрди, хусус бир тилла лавҳа ҳам бор эрдики, анға "Муҳаммадрасулуллоҳсаллаллоху алайҳи ва саллам" ёзилган эрди.
Ва ман қилмадим бу ишни ўз раъйим ила. Будур ул нарсаларнинг ҳақиқатики, сан аларға сабр қилолмадинг.
83. Ва савол берурлар сизға Зулқарнайн ҳақида. Сиз денг: "Ман эмди сизларға анинг баъзи холларин ўқурман".
84. Таҳқиқ, Биз берган эрдук анға ер юзида қувватни ва бердук ҳар қисм асбобни.
Бу подшоҳш не учун Зулҳарнайн — икки шохлик дейилурт, ул дунёнинг ҳар икки кунораси Машриқ ва Мағрибға борган эрди. Баъзилар дебдурларки, булафз Искандар Румийнинглақабидур ва баъзилар дерларки, бу номда мақбули Худо ва диндор подшоҳ ўтгандур. Имом. ибн Ҳажар Асқалошй "Фатҳи саморий "да ишончли далиллар ила бу иккинчи қавлни тартиб берибдур. Ушбудин маълум бўлурки, Иброҳим алайҳиссаломға ҳамаср подшоҳ эрди. Ул жаноб дуоларин баракотидин Аллоҳ анға одатға хилоф асбоб берди. Анинг учун ул зотға бу қадар футуҳоти азима насиб бўлғон эрди. Ул подшоҳнинг вазири ҳазрати Хизр эрдилар, шояд шунингучун Қуръони карим Хизр воқеаларидин сўнг анинг воқеаларин баён қилди.
85. Кейин ул бир сабаб орқаснға тушди. Яъни, бир тариқа сафар тайёрлигин кўрди.
86. Вақтики етди кун ботадирган ерга, топди кунни ботиб турур бир лойға булоқ тарафиға ва топди анинг қошинда бир қавмни. Биз дедук: "Эй Зулқарнайн, ё сазо берурсан, ё алар ҳақида бир яхши муомала қилурсан".
Ҳар бир дарёда сафар ҳилгач, одам кўзиға кун дарёдин чиқиб дарёға ботиб турган кўринур. Бужойға ҳам шундоқ кўринган бўлур ё ашнглойға бўлиши соҳилнинг тупроқлариға сув аралашган бўлур. Зулқарнайн мағрибий соҳилда бир қавм устиға келиб қолди. Аллоҳ анға ул қавм ҳақида ихтиёр бердики, хоҳласин аларни ўлдирсин, ё аввал Исломға даъват берсин. Зулҳарнайн иккинчи шартни ихтиёр этди.
87. Зулқарнайн деди: "Аммо кимики беинсоф бўлса, биз анға азоб берурмиз, кейин ул Парвардигори хузуриға қайтарилур ва ул анға қаттиқ азоб берур.
88. Ва аммо кимики иймон келтирур ва қилибдур яхши ишни, анға яхшя ҳол насиб бўлур жазо учун ва дермиз анға ўз ишимизда осон сўзни".
89. Кейин яна бир сабаб орқасиға тушди.
90. То вақтики етди кун чиқадирган ерға, топди ани, чиқиб турур бир қавм устиғаки, қилиб бермаб эрдук Биз алар учун куннинг бу тарафиға бир парда.
Бу жамоа кун чиқар томонда бўлғон жангалий ваҳший жамоа бўлурларки, уй тутмак, иморат қилмак каби ишлар аларда бўлмас. Ҳозирда ҳам бундоқ жамоалар мавжуддур.
91. (Бу қасса) шундоқ эрди! Ва тахқиқ, Биз анинг қошида бор нарсадин тамом хабардор эрдук.
92. Кейин яна бир сабаб орқасиға тушди.
93. Ва вақтики етди икки тоғ ўртасиға, топди ул икки тоғнинг бу тарафида бир қавмники, ҳеч бир сўзни тушунолмас эрдилар! 94. Алар дедилар: "Эй Зулқарнайн? Яъжуж ва Маъжуж қавми мамлакатға фасод қилғувчидурлар: оё, биз санинг учун харж тўплайлик, шул шарт илаки, бино қплиб бер алар ила ўртамизға девор" Шояд алар бу аризаларин Зулҳарнайн бир таржимон воситаси ила тақдим қилган бўлур. Варна юқоридаги оятда аларнинг ҳамзабон эмас эканликлари маълум бўлди.
95. Ул деди: "Ул нарсаки Худо мани анға қодир қилибдур, хаммадин эмди сизлар манға куч ила ёрдам берсангизлар, қилиб берай алар ила сизлар ўрталарингизға махкам девор.
96. Келтиринглар манға темир тахталарни". То вақтики икки тоғ ўртасин баробар қилди, деди: "Дам уринглар!" То вақтики ани ўт қилди, деди: "Келтиринглар манғаки, қуяй бунға эриган мисни!"
97. Кейин алар қодир бўлмадилар анға чиқсинлар ва қодир бўлмадиларки, ани тешсинлар.
98. У деди: "Бу Парвардигоримнинг бир рахматадур. Қачон келса Парвардигоримнинг ваъдаси, ани текислаб ташлар ва Парвардигорим ваъдаси қилдур".
Яъжуж ва Маъжуж калималари икт алоҳида ажамий калима бўлиб, мустаҳил икки ҳабиланинг номидур. Зулқарнайн учинчи фотиҳона сафарида бир маҳомға етдики, ул ерда икки баланд тоғ бўлиб, ўртада очиқ бир йўл бор эрди. Тоғларнинг бир тарафида Яъжуж ва Маъжуж жамоалари, яна бир тарафида бошқа жамоат турур эрди. Яъжуж ва Маъжуж ҳабилалари тез-тез бу тарафға ўтиб, уларнинг молларин талаб, ўзларин ҳалокҳилур эрдилар. Зулқарнайн бужойға етиб келган вақтда фурсатни ғанимат билиб, бу тмзўр жамоат арз қилди. Ва шул ўртадаги йўлни банд ҳилиб, Яъжуж ва Маъжуж ҳалокатидин нажот беришни орзу қалди. Алар зарур бўлса мол беришни ҳам ваъда қилдилар. Лекин Зулҳарнайн аларнинг моли имдодларин қабул этмади, балки ўз тарафидин алар учун бир тўсқин бино қилиб бёрди. Кейин бу тарафға Яъжуж ва Маъжужнинг ғорат қилиши банд бўлди, Эмди бу Зулқарнайн кимдур ва бино ҳилган садди дунёнинг ҳайси қитъасидадур ва Яъжуж ва-Маъжуж инсонлардишш, ё оталари инсону, оналари бошқами, алар дунёға келиб кетдиларш, ё ҳануз келмадиларми, ё қачон келурлар ва кимнинг қўлида ҳалок бўлурлар — бу хусусда тафсирларда мухталиф қавллар бордур. Бу мухтасар қавлда тафсирлик баён ҳилиб бўлмагач, шу қадар изоҳға кифоя ҳилинди.
99. Ва қўйиб берурмиз баъзиларин ул кунки, аралашиб кетурлар баъзилариға, кейин дам урилур сурға, бас, ҳаммаларин жам қилиб олурмиз,
100. Важаҳаннамни ул кун қўюрмиз кофирларнинг тўғрилариға,
101. ул кофирларики кўзлари пардада эрди Манинг ёдимдин ва қодир эмас эрдилар эшитмакка ҳам.
Яъни, Яъжуж ва Маъжуж чиқса, дарё мавжлари каби бешсоб ва беадад чиқур. Камоли кўпликларидин бир-бирлариға йиқилиб юрурлар, ёки шиддат, хафв ва изтиробдин халқ, инсу жинс бир-бирлариға аралашиб кетурлар. Андин кейин сур чалинур ва қиёмат қойим бўлур. Кейин маҳшарға Худо ҳузуриға ҳаммани жам қилинур. Кофирлар назарлариға жаҳанпатш ҳозир қилинур, чунки алар дунёда кўзлари пардалик бўлиб, аиға интизор эрдилар.
102. Оё, гумон қилдиларми кофирларки, алар Мани қўйшб бандаларимни чорасоз тушуисинлар? Таққнқ, Биз тайёр қилгандурмиз жаҳаннамни кофирлар учун меҳмонлик.
Яъни, ҳазрати Масиҳни, ҳазрати Азизш ва Рухулмуқаддасни маъбуд ва чорасоз тутсинлар. Буақида албатта куфр ва ширкдур. Кофирлар мақомлари жаҳаннамдур.
103. Сиз денп "Биз сизларға шундоқ одамлардин хабар берайлукмики, амалларда ҳаммадин зиёда зиёндадурлар,
104. алар шул одамлардурки, дунё ҳаётидаги мйрштлари зое бўлди ва гумон қилурларки, алар яйсши иш қилиб турибдурлар".
105. Адар шул жамоадурларки, инкор
қилдилар Парвардигор нишонлариға ва мулоқотнға; кейин бекор кетди тамом амаллари, эмди Биз алар учун қиёмат куни вазн қойшм қплмаймиз.
Яъни, кофирларшнг дунёда қилган тамом яхши ишлари иймонлари бўлмаган сабабидин бежон ҳисобқилинур. Боқай қолгаА куфриётлари ва аъмоли бадлари ҳаммаси торозуға бир палла бўлур маҳобиладики, паллаға тушадирган нарса бўлмаса, биргина паллани қандоқтортилур. Чунки торозу деган нарса мутақобил нарсаларда бўлур.
106. Ана шулдур жазолари, яъни, жаҳаннам шунинг учунки, алар кофир бўлдилар ва Бизнинг аятларимизни ва пайғамбарларимизни масхара қилиб эрдилар.
107. Таҳқиқ, ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши ишлар қилдилар, бўлур фирдавс боғлари алар учун ме^монлик,
108. алар анда хамиша қолурлар, хохламаслар андин бошқа ерға кўчишни.
109. Сиз денг: "Агар дарё сиёхи бўлса Парвардигорим сўзларин ёзиш учун, албатта дарё халос бўлур Парваодигорим сўзлари халос бўлишдин аввал. Ва агарчи келтарсак хам анинг мисолини мададға".
110. Сиз денг: "Ҳақиқат шулдурки, ман сизлар каби башардурман, ваҳй келур маиға: хақиқатда маъбудларингиз биргина Маъбуддур, кимки Парвардигориға йўлиқишни умид қилур, ул яхши амал қилсин ва шерик қилмасин Парвардигори ибодатиға хеч кимни".