loader
Foto

Асаларилар санашни билади

Франция ва Австралиялик олимлар томонидан ўтказилган ва Science Advances илмий журналида чоп этилган тадқиқот доирасида олимлар 14 та асал ташувчи ари иштирокида тажриба ўтказдилар. Тажрибада асаларилар рангларни таниш ва ҳисоблаш натижасидан келиб чиқиб, лабиринтда мос келувчи йўлни танлаш ёрдамида лабиринтда тўғри йўл топишларига тўғри келган. Лабиринтнинг бошида арига икки ёки учта квадрат кўрсатилади. Сариқ рангдаги квадратлар айиришни, кўк рангли квадратлар эса – қўшишни англатади. Шундай қилиб, агар лабиринт бошида ари сариқ рангли фигура кўрган бўлса, бу кейинги босқичда камроқ сонли квадратлар билан белгиланган йўлни танлаши зарурлигини англатарди. Агар дастлаб кўк рангли фигура бўлган бўлса, кейинги босқичда ари квадратлар сони кўпроқ бўлган томон учиши керак бўларди. Тўғри жавоб учун ари қандли сироп оларди, нотўғри жавоб учун аччик «мукофот» оларди.

«Юздан ортиқ ҳаракатлардан сўнг, ҳашаротлар, қоидага кўра тажриба бошланишидан фарқли ўлароқ, ўртача икки баробар кўпроқ тўғри йўлни танларди. Олимларнинг ёзишича, бундай машқлардан кейин арилар нафақат элементлар сонини тўғри қабул қилишга, балки мия учун мураккаб бўлган қўшиш ва айириш жараёнларини амалга оширишга қодир бўлган», - деб ёзади нашр.

Авваллари олимлар содда арифметик муаммоларни ечиш қобилиятини, масалан, товуқ ва маймунларда топганди. "Олимлар фикрига кўра, баъзи ҳайвонлар, мисол учун, душманлари сон жиҳатдан устун эмаслигини аниқлаш учун тирик қолишлари керак бўлган рақамларни универсал тушунишга эга бўлади", - қайд этади Der Spiegel.

Манба: Der Spiegel

Абу Муслим таржимаси

Асалари ва унинг қобилияти

«Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди». (Қуръон 16:68-69)

Вон-Фрисч асаларилар жамоаси ва феъл-атворини ўрганиш бўйича қилган ўзининг тадқиқот иши учун 1973 йилда Нобел Мукофотини қўлга киритди. Асалари янги боғ ёки гулларни топса, қайтиб бориб ўз шерикларига ҳам айтади ва уларни айнан ўша жойга бошлаб келади, бу нарсага «асаларилар рақси» деб ном берилган. Бу ҳашаротнинг ўзига хос ҳаракатларидан мақсад ишчи асаларилар ўртасида маълумот алмашиниш экани илмий жиҳатдан исботланди, бунда уларнинг ҳаракатлари суратга олинди, шу ва бошқа воситалар орқали ўрганилди. Юқоридаги оятларда асалари ўз қобилиятини ишга солган ҳолда Роббисининг осон қилиб берган йўлларини қандай қилиб топиши ҳақида гап кетмоқда.

Юқорида келтирилган оятларда назарда тутилган асаларилар урғочи жинсда эканини билиб олишимиз мумкин, (фаъслуки ва кули) яъни  озуқа топиш мақсадида инидан чиқадиган асаларилар урғочи асаларилар экани айтилмоқда. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, аскар ёки ишчи асалари бу урғочи асаларидир.

Шу ўринда бир гап, Шекспирнинг «Генри Тўртинчи» асаридаги баъзи қаҳрамонлар асаларилар ҳақида ҳам гапириб ўтишади, бунда асаларилар аскарлар бўлиб уларнинг Подшоҳи бўлади. Мана, Шекспир давридаги одамлар асаларини қандай деб билганлари. Улар ишчи асаларилар эркак асаларилар ва улар инига қайтганларида подшохларига ҳисоб бериб туришади, деб ўйлашган. Аслида эса  бундай эмас. Ишчи асаларилар урғочи бўлиб, улар подшохга эмас, балки қироличаларига ҳисоб беришади. Лекин буни аниқлаш учун сўнгги 300 давомида янгидан янги тадқиқотлар олиб боришга тўғри келди.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Урғочи асалари