2013 йилнинг 3 июлида Миср Мудофаа вазири Абдулаттоҳ Ас-Сисий президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилгани ва Конституциянинг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида эълон килди. Мурсий уй қамоғига жойлаштирилди, сўнгра расман бир қатор айбловлар эълон қилинган ҳолда ҳибсга олинди. Коҳирада Мусулмон-биродарлар партиясининг 300 дан ортиқ аъзоси ҳибсга олинди. Июн-июл ойларида мамлакат президентига қарши норозиик намойишлари бўлиб ўтди, Мурсий тарафдорлари ва унинг рақиблари ўртасидаги тўқнашувларда ўнлаб киши қурбон бўлди. Қибтийлар черкови вакиллари (Тавадос II) ва либерал мухолифат етакчиси, Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад ал-Барадеи ҳарбий тўнтаришни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.
Мамлакат Конституция суди раиси Адли Мансур президент вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.
Дастлабки шартлар
Миср аҳолиси сайловларда электорат сифатида бир хил эмас. Бир томондан, энг кўп сонли ва энг ўқимишиз, билим доираси кўпинча фақат Қуръон билан чекланган қишлоқ аҳолиси. Бу Мусулмон биродарлар партиясининг энг изчил тарафдорлари бўлиб, натижада айнан сайловдаги ғалабани белгилаб беришди. Бошқа томондан, шаҳар аҳолиси, фаолияти экспорт ва туризмга боғлиқ бўлган дам олиш масканлари аҳолиси ва ҳарбийлар. Буюк Британия ҳукумати давридан буён олий офицерлар анъанавий равишда чет элда, Буюк Британияда, Францияда ва СССРда ўқиб келарди. Бу одамлар Европа қадриятларига яқин ва тушунарли, бу улар ҳаётининг бир қисмидир. Президент Мурсийнинг Конституцияни шариат қонунлари остида ўзгартиришга уриниши, мухолифатнинг фикрига кўра, ҳарбийлар ва мамлакат иқтисодиётини хавф остига қўйган популистик ҳаракатдир.
2012 йил 14 июнда Конституция кенгаши эндигина сайланган парламентни тарқатиб юборишга қарор қилди. Бунга парламентдаги жойларнинг 2/3 қисми янги, билдирмасдан жорий қилинган конституция қоидаларига жавоб бермаслиги баҳона бўлди. Мурсий, ҳарбий кенгаш ва конституцион суд тавсияларини писанд қилмасдан, тарқатиб юборилган парламентга яна тўпланишга рухсат беради, бунда у шунга асосланадики, вакилларнинг кўпчилиги исломийлар бўлган. Кейинроқ Мурсий барибир парламентни тарқатишга рози бўлади. Мурсий ва ҳарбийлар ўртасидаги бу келишмовчиликлар кўчалардаги эҳтиросларни кучайтирарди, холос.
Тўнтаришдан сўнг
2013 йил 5 июлда Қоҳирада ҳарбийлар ағдарилган президент ҳимоясига ҳарбий диктатурага қарши чиққан намойишчиларга қарши ўқ отдилар. «Ал-Арабия» канали маълумотларига кўра, отишма натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Ўн минглаб намойишчилар Искандария ва Асьюта кўчаларига чиқиб, Мурсийни президент лавозимида тиклаш ва муваққат ҳукуматги бекор килишни талаб қилдилар. Ҳукумат Қизил денгиз соҳилларидаги курорт зонасида ҳарбий ҳолат жорий қилди.
Мурсий тарафдорлари ва рақиблари ўртасида мамлакат бўйлаб кучли қарама-қаршиликда камида 46 киши ҳалок бўлди. Эълон қилинган видеода ёшлар Искандариядаги Сиди Жабер туманида бинонинг томидан қандай ташланганини кўриши мумкин. Ал Арабия канали хабар беришича, улардан бири ҳалок бўлди. Миср фаолларининг айтишича, ёшлар Мурсийни қувғин қилишни нишонлашган, бу эса "мусулмон биродарлиги" тарафдорларининг ғазабини келтириб чиқарди.
Шу билан бирга, Мусулмон биродарлар ташкилоти вакиллари ҳарбий хунтага қуролли қаршилик кўрсатиш ниятида эмаслигини билдирди.
2013 йил 5 июлда вақтинчалик президент Адли Мансур Миср парламенти тарқатиб юборилгани ҳақида маълум қилди ва Ғазо сектори билан чегарани ёпди. Мансур бир нечта маслаҳатчилар тайинлади ва генерал Муҳаммад Ахмад Фаридга разведка агентлигини боқаришни топширди. Бу чоралар Миср ҳарбийлари томонидан ишлаб чиқилган сиёсий инқирозни тартибга солиш «йўл харитаси» доирасида қабул қилинди.
8 июл куни полиция ағдарилган президент тарафдорлари митингини тарқатиб юборди. Шу билан бир пайтда, ўн минглаб Мурсий рақиблари мамлакатда тўнтаришни амалга оширган армия кенг халқ кўмагидан фойдаланишини исботлаш учун Таҳрир майдонида тўпланди. Исломийлар Муҳаммад Мурсий ҳибсда бўлган республика гвардияси штабига ёриб ўтишга уриндилар. Бу тўқнашувда битта гвардиячи ҳалок бўлди ва 40 киши яраланди.
9 июл куни Мисрнинг вақтинчалик бош вазири этиб Хазем Ал-Беблауи, либерал йўналиш иқтисодиётчиси, ўтмишда молия вазири тайинланди. Халқаро муносабатлар бўйича вице-президент этиб Муҳаммад ал-Барадеи, либерал мухолифат етакчиси ва Нобел мукофоти совриндори тайинланди.
26 июлда Мурсий прокуратура томонидан олиб борилган тергов доирасида расмий равишда ҳибсга олинган. У қамоққа ўт қўйиш ва қамоқ ҳисоботларини йўқ қилишда (гап 2011 йилда Хосни Муборакка қарши ҳаракатларда иштирок этганлиги учун ҳибсга олинганидан кейин Мурсийнинг қамоқдан қочиб кетиш ҳақида бормоқда), ҳарбийлар ва полиция участкаларига ҳужум қилиш бўйича "мамлакатда агрессив ҳаракатларни амалга ошириш учун Хамас Фаластин ҳаракати билан ҳамкорлик қилиш", "айрим маҳбусларни, полициячиларни ва аскарларни қасддан ва олдиндан ўйлаб қўйган ҳолда ўлдириш", шунингдек,"айрим полициячилар ва аскарларни ўғирлаш"да айбланди. Миср армияси "мусулмон биродарлар" тарафдорларига мамлакатни сиёсий тартибга солиш "йўл харитаси" га қўшилиш учун 48 соат вақт берди. "Йўл харитаси" олти ой ичида муддатидан олдинги президентлик ва парламент сайловларини ташкил этишни назарда тутади.
Президент сайловлари
2014 йил май ойининг охирида Мисрда президент сайловлари бўлиб ўтди. Абдулфаттоҳ ас-Сисий ғолиб деб тан олинди. Инаугурация маросими 2014 йил 8 июнда Қоҳирада бўлиб ўтди.
Қарама-қаршилик
2013 йил 14 август соат тахминан 7:00 да Миср хавфсизлик кучлари Қоҳирада намойишчиларнинг икки агери томон ҳаракатни бошлади. Миср ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, дастлабки режа норозиликларни аста-секин тўхтатиб, таъминот линияларини узиш ва кетишга қарор қилганлар учун хавфсиз йўл таъминлашдан иборат эди. Бироқ, соат 8:00 да вазият ёмонлашди. Хавфсизлик кучлари оломонга қарши зирҳли техника, булдозерлар, жанговар патронлар ва кўз ёши оқизадиган газдан фойдаланишни бошлади. Кўплаб намойишчилар отиб ташланди ва камида биттаси тириклайин ёқиб юборилди. Снайперлар лагердан қочишга уринаётганларни отишди. Интернет ва ахборот каналлари орқали тарқатилган кўплаб фотосуратлар намойишчилар лагерларида палаткалардан топилган қурол-яроғлар, жумладан, автоматлаштирилган милтиқлар ва минглаб ленталарни намойиш этди.
Қоҳирадаги воқеалар ҳақида хабар берилгандан сўнг, кўплаб одамлар кўчага чиқдилар. Мамлакат бўйлаб зўравонлик тўлқини пайдо бўлди. Гиза шаҳрида ғазабланган оломон полиция бўлимига ҳужум қилди. Миср ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, жами 21 участка ҳужумга учради. Миср жанубида иккитадан еттигача коптлар черковлари ёқиб юборилди. Натижада, насроний фаоллари Мурсий тарафдорларини "Мисрдаги қибтийларга қарши қасос уруши" олиб боришда айблади. Ҳукумат маълумотларига кўра, "мусулмон биродарлар" тарафдорлари бир неча вилоятларда ҳукумат штаб-квартирасига ҳужум қилишган. Мувақкат ҳукумат бир ойлик муддатга фавқулодда ҳолат жорий этди. Шу билан бирга, путчиларнинг ҳаракати Мисрда мусулмон биродарларининг машҳурлигини сезиларли даражада оширди.
2013 йил 4 октябрда Қоҳирада ағдарилган президент тарафдорлари ва ҳарбийлар ўртасида отишма бўлиб ўтди.
Иқтисодий вазият
11 июл куни Reuters агентлигига берган интервьюда мамлакат собиқ вазири Басем Уда Мисрда буғдой захираси узоғи билан 2 ойга етиши ҳақида маълум қлди. Омборларда атиги 500 минг тонна буғдой бўлиб, 84 миллион кишилик мамлакат аҳолисини таъминлаши лозим эди. Вазиятни Саудия Арабистони, БАА ва Қувайт томонидан молиявий ёрдам юмшатиши мумкин эди.
Қурбонлар
2013 йил 16 августда «Мусулмон биродарлар»ни қўллаб-қувватлайдиган намойишчилар ва армия ўртасидаги тўқнашувларда 638 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони эса 2000 кишини ташкил қилди (Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра). «Мусулмон биродарлар» қурбонлар сони жуда кўп бўлганлигини таъкидлайди: 3000 киши ўлдирилган ва 10 мингдан ортиқ киши яраланган.
Халқаро реакция
Саудия Арабистони
Саудия Арабистони Мисрдаги тўнтаришни қўллаб-қувватлади. Қирол Абдуллоҳ Адли Мансурни лавозимга тайинланиши билан табриклади.
Сурия
Сурия президенти Башар Асад Миср президенти Муҳаммад Мурсийнинг ҳокимиятдан четлатилишини «сиёсий ислом ғояларининг пучга чиқиши» деб атади. «Мисрда «сиёсий ислом» деган нарсанинг йўққа чиқиши рўй берди“. Диндан сиёсий мақсадда ёхуд у ёки бу гуруҳлар манфаатида фойдаланиладиган кишилар қаерда бўлмасин, ағдариб ташланади».
Туркия
Туркия бош вазири Эрдўған Европа иттифоқини Мисрдаги тўнтаришни қораламаганликда ва уни ҳарбий тўнтариш деб атамаганликда айблади.
Африка иттифоқи
Африка иттифоқи мамлакатда конституция тузуми тикланмагунга қадар Мисрнинг аъзолигини тўхтатиб қўйди.