loader
Foto

Мисрда Сисийнинг истеъфоси талаб қилаинган норозилик намойишлари давом этмоқда

Гизанинг турли қисмларида, шунингдек, Феййумия ва Калубия шаҳарларида юришлар ва намойишлар уюштирилган.

Намойишчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилади. Намойишчилар Сисийнинг истеъфосини талаб қилувчи шиорларни айтиб қичқирмоқда.

Айни пайтда Сиси назоратидаги оммавий ахборот воситалари намойишчилар сони камлиги ҳақида нотўғри маълумот тарқатмоқда. Бунда янгиликлар архив фотосуратлар ва видеолар билан берилмоқда.

Бироқ сўнгги норозиликлардан олинган видеолар аллақачон ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Видеода намойишчилар полиция ходимларига тош отиб, полиция машиналарига ўт қўйгани кўрсатилган.

Бу орада мухолифат етакчиси Муҳаммад Али ўз ватандошларини норозиликларни тўхтатмасликка чақирди, деб хабар бермоқда Андолу ахборот агентлиги.