Мамлакатда намойишлар бошланган 1 октябрдан бошлаб бугунги кунгача 424 киши ҳалок бўлди ва 8 758 киши жароҳат олди, хабар қилади TRT.
Ҳалок бўлганлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкинлиги қайд этилди, чунки ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони ҳақида расмий статистика эълон қилинмаяпти.
Шу аснода Ироқда намойишлар ҳамон давом этяпти. Бағдод ва Ироқнинг жанубидаги бошқа шаҳарлардаги намойишлар вақтида халқ Эроннинг мамлакатга таъсир кўрсатишга уринишига ҳам қарши чиқяпти. Ироқ бош вазири Одил Абдулмеҳди 29 ноябрь куни ҳукуматга қарши митинглар туфайли истеъфо беришга мажбур бўлди.