Фавқулодда ҳодиса 1 июль куни соат 20.30 атрофида атом сувости кемасининг туширилаётган аппаратида руй берди, ушбу аппарат экипажи ҳалок бўлди.
Ҳозир субмарина Североморскдаги базада, деб хабар беради манба.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги «чуқур сув остида ҳаракат қиладиган аппарат»да 14 нафар денгизчининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, лекин ёнғин рўй берган жой ва аппарат номини аниқлаштирмади. Маҳкама берган маълумотларга кўра, денгизчилар биометрик ўлчашлар вақтида ёниш натижасида ҳосил бўлган моддалар билан заҳарланган.
АС-12 – ўта махфий субмарина бўлиб, 2003 йил сувга туширилган. Россиянинг "Военное обозрение" журнали 2013 йил ушбу аппарат маълум бир тезликда ва маълум бир чуқурликларда рақиб гидроакустикаси учун қўлга тушмас эканлигини маълум қилганди. "Лошарик" ишончли фотосуратлари очиқ манбаларда мавжуд эмас.