loader
Foto

Мусулмонлар мактабида рўй берган ёнғин натижасида 26 та бола ва икки нафар ўқитувчи ҳалок бўлди

Либерия президенти Джордж 19 сентябрь, пайшанба кунини миллий мотам куни деб эълон килди.

"Бу нафақат ҳалок бўлганларнинг оилалари учун, балки барчамиз учун ўта оғир лаҳзадир", - деди президент ўз баёнотида.

У: «Биз яхши кунларда ҳам, оғир апйтларда ҳам бирлашмоғимиз керак», деб қўшимча қилди.

Полиция вакили Мозес Картер АФП агентлигига ёнғиннинг сабаби электр узатиш сими билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди, аммо у ўт қўйилган бўлиши мумкинлигини инкор этмади. Ёнғин сабабларини текшириш давом этмоқда.