loader
Foto

Индонезияда намойишлар ва полиция билан тўқнашувлар давом этмоқда

Ҳукумат Жакарта кўчаларига қирқ мингдан ортиқ ҳарбийлар ва полициячиларни чиқарди, шунингдек, ижтимоий тармоқларни қисман ёпиб қўйди.

Чоршанба куни намойишчилар полицияга тошлар ва фейерверклар отди, полиция эса бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва сув тўпларидан ўққа тутди. Журналистларнинг таъкидлашича, тиббиёт ходимлари кўздан ёш оқизувчи газдан азият чеккан ўнлаб намойишчиларни даволамоқда ва ҳушидан кетганларни ўзига келтириш учун кислороддан фойдаланмоқда.

Ҳукумат қўлга олинган 257 нафар намойишчининг айримларида топилган пул тўла конвертларни назарда тутган ҳолда пуллик «иғвогарлар»ни зўравонликда айблади.

«Сўроқдан сўнг гумон қилинган шахслар уларга исён ҳақида атилганлиги ва бу режалаштирилган эканлигини тан олди», - деди журналистларга Жакарта полицияси вакили Арго Ювоно. «Биз ҳаммамиз пул ва йўриқнома берган кишини излаяпмиз».

Жакарта губернатори Аниас Басведаннинг маълум қилишича, тартибсизликлар бўлиб ўтган биринчи кечада олти киши ҳалок бўлди, Antara давлат ахборот агентлигининг хабар беришича сообщило, ҳозирги пайтда учта касалхонада 350 дан ортиқ киши даволанмоқда.

Тартибсизликлар сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинган сешанба кунининг биринчи соатларида бошланди, бу натижаларга кўра амалдаги етакчи Жоко Видодо ўтган ой савловларда ўз рақиби Прабово Субианто устидан ғолиб чиққан.

Прабово Субианто пайшанба куни намойишчиларни уйига қайтиш ва зўравонликка йўл қўймасликка чақирди.

«Ўз етакчиларингизга ишонинг. Биз юридик ва конституцион йўл билан курашамиз», - деди у Твиттерда жойланган видеода. «Биз ҳаммамиз миллат учун энг яхши ечим излаяпмиз».

Тахмин қилинишича, норозилик намойишлари жума кунигача давом этади, шу куни Прабово сайлов натижаларига қарши даъво бериш учун Конституцион судга мурожаат қилади.