Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49 минг кишига кўпдир. Тожикистонликлар миграциясининг асосий йўналиши Россия Федерацияси ҳисобланади, бу ерга 293 минг киши йўл олган, 5,5 минг киши эса Қозоғистонга чиқиб кетган. Чегара туфайли Тожикистонга олти ой давомида чет элдан 188 минг нафар меҳнат муҳожири, жумладан, 34 минг аёл қайтиб келди. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 2 фоизга кам.
Шунингдек, Сангинзода қайд этишича, республика меҳнат вазирлиги ваколотхонасининг ёрдами билан Россияда муҳожирларга 13 млн рубл ($206 минг) миқдорида тўланмаган иш ҳақи қайтарилди, туман судларининг Тожикистон фуқароларига нисбатан 20 та қарори бекор қилинди. Бундан ташқари, меҳнат вазирлиги ваколатхонасининг ўзи 6,4 минг кишини ишга жойлаштирди.
Журналистларнинг қачон тожикистонликлар Қатарга шу йилнинг февралида имзоланган битим доирасида ишлашга бориши мумкин эканлиги ҳақида саволга Сангинзода у ерда «жуда иссиқ ва нам» эканлиги, ўртача иш ҳақи эса $350 дан ошмаслиги ва бу тожикистонликларни қониқтирмаслигини айтди.
Июлда Жанубий Корея Тожикистон билан меҳнат миграцияси соҳасида битим имзолаши хабар қилинганди, лекин бу мамлакатда Россиядаги каби иш ўринлари сони йўқ.
«Фарғона» нашрининг қайд этишича, Тожикистонда меҳнат миграциясини диверсификация қилиш зарурлиги ҳақида анча пайтдан бери гапириляпти. Ҳозирча эса Тожикистондан муҳожирларнинг 95 фоизга яқини айнан Россияга ишлаш учун бормоқда. Турли маълумотларга кўра, Россия Федерациясида бир миллиондан икки миллионгача Тожикистон фуқаролари меҳнат қилмоқда.
Россияда расман ишлаётган тожик муҳожирлари ўртаса 27,9 минг рубл, ноқонуний муҳожирлар эса 25,1 минг рубл маош олади. Бу ишлаш учун келган хорижий фуқаролар орасида энг паст даромаддир. Ижтимоий сўровлар маълумотларига кўра, 52 фоиз тожик оилалари камида бир марта чет элга ишлагани чиққан.
Эслатиб ўтамизки, яқинда эълон килинган маълумотларга кўра, 2019 йил Россияда вақтинчалик бўлиб турган чет элликлар (асосан, МДҲ фуқаролари) сони ўтган икки йил билан таққослаганда бироз ўсган. 2018 йил билан таққослаганда, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан меҳнат миграцияси ўсган.