Унинг таъкидлашича, тарғибот телекўрсатувлар ёрдамида амалга оширилади.
«Тўққизта минтақада суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Шундай қилиб, диний туризмни ривожлантириш ва ички туристик оқимларни кучайтиришга хизмат қилишга фаол кўмаклашишимиз мумкин. Биз учун мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишнинг рангба-ранглиги ва хилма-хиллиги, гўзаллиги ва бошқа жиҳатларини кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади. Биз православиедан бошладик, лекин бунда Ислом, буддизм ва иудаизм вакиллари билан ҳам худди шундай ишлар амалга оширишни кўзда тутганмиз", - ҳикоя қилади Сафонов.
Бунда телевидение орқали кўрсатувлар лойиҳа йўналишларидан фақат биттаси ҳисобланади. Мос келувчи йўналишлар ҳақида нашрлар шунингдек, интернет ва босма ОАВ да пайдо бўлади, келгусида эса бу йўналишлар бўйича махсус йўлкўрсаткичлар ҳам ишлаб чиқилади.
Бундан аввалроқ Ростуризм раҳбари мусулмон давлатлар кириш туризмини ривожлантириш нуқтаи назаридан Россия учун энг истиқболли бозорлардан ҳисобланади деб айтганди.
Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йил мамлакатга ислом динига эътиқод қиладиган давлатлардан 9,5 миллион сайёҳ ташриф буюрган.