Сийно тоғи Мисрда жойлашган деб ҳисоблаш қабул қилинган, бироқ, Луизиана Баптистлар университети олимининг 285 бетдан иборат диссертациясида қайд этилишича, ҳақиқатда бу тоғ Жабал-ал-Лауз деб аталади ва у Саудия Арабистонининг шимолий-ғарбий қисмида, Урудн билан чегарадан узоқ бўлмаган Табук вилоятида жойлашган.
Бундай хулосага Уиттакер бир қанча қояга ишланган расмлар, ёзувлар, табиий хусусиятлар, жой рельефи ва яқин ҳудудларни ўрганиш натижасида келди.
Бундан ташқари, тоғ яқинида исроилликлар томонидан олтиндан ясалган бузоқ бути учун тайёрланган тош меҳроб қолдикларини ҳам топиш мумкин.