loader
Foto

АҚШда бир болакайни Библияни билмаганлиги учун тириклайин кўмиб юборишди

Жиноятга алоқадорликда гумон қилиниб, боланинг асраб олган ота-онаси - Тимоти ва Тина Хаушульц, шунингдек, уларнинг 15 яшар ўғли ҳибсга олинди.

Хаушульцлар ўғлига биринчи даражали қотиллик, 48 яшар Тимотига эса болага нисбатан жиноят содир этишда айблов қўйилди. 35 ёшли Тина болага қарши жиноятда кўмаклашганликга айбланди.

Иш материалларига кўра, бола мунтазам равишда калтакланарди, турли жазоларга тортиларди, бу жазоларда оиланинг вояга етмаган ўғли иштирок этарди. Шафқатсиз жазоларнинг сабабларидан бири гўёки боланинг Библияни билмаслиги бўлган.

Бола Хаушульцларнинг ўғли уни Библиянинг 13 та оятини билмаганлиги учун қор уюмига «тириклай кўмгани»дан кейин вафот этди. Асраб олган ота-она болани кавлаб олиб, касалхонага жўнатди, лекин унинг ҳаёти сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.