loader
Foto

Россиянинг мусулмон минтақалари чақалоқ учун имтиёз пулисиз қолиши мумкин

Шу тариқа, биринчи навбатда, асосан мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган минтақалар давлат ёрдамисиз қолиб кетиши мумкин.

Мос келувчи қоидалар ўтган ҳафта вазирлар маҳкамаси йиғилишида тасдиқланиши лозим бўлган «2024 йилгача бўлган даврда Россия Федерацияси ҳукумати фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ҳужжатда келтирилган, хабар беради «Би-би-си»нинг рус хизмати.

Ҳужжат президент Владимир Путин 7 май куни имзолаган «май фармони» - «2024 йилгача бўлган даврда Россия Федерациясини ривожлантиришнинг миллий мақсадлари ва стратегик вазифалари тўғрисида»ги фармонни ижро этиш бўйича йўл харитаси сифатида қабул қилинди. Асосий мақсадлар қаторида – аҳоли сонини ошириш ва умр кўриш узунлигини узайтириш, қашшоқлик даражасини икки баравар пасайтириш, фуқароларнинг турмуш даражаси ва уларнинг реал даромадларини ошириш, шунингдек, иқтисодиётнинг ўсиш суръатини жаҳон даражасидан юқорига кутариш ва Россияни дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари бешлигига киритишни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.