2016 президентлик сайловларида республикачилар номзоди Доналд Трамп барча мусулмонларга мамлакатга киришни тақиқлашни таклиф қилди. Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Трампни Britain First Британия фашист ташкилоти материалини қайта нашр этиш учун танқид қилганида, Трамп шундай деб жавоб берди: "Агар у "Бирлашган Қиролликда ўринга эга бўлган ҳалокатли радикал Исломий терроризм билан шуғулланса яхши бўларди", деб ёзади Амжед Жавед kashmirwatch.com сайти учун.
Данияда иккита янги ўта «ўнг» партия “Қатъий курс” (“Stram Kurs”) ва “Янги ўнглар” (“Nye Borgerlige”) пайдо бўлиши ҳукмрон ўнг-центрист иттифоқ қайта сайланишини хавф остига қўйиши мумкин. 2017 йил асос солинган “Қатъий курс” аъзолари Муқаддас Қуръонни таҳқирлаш бўйича бир нечта акциялар ўтказдилар (уни ёқиб, осмонга отиб юбордилар). Партия мусулмонларни келган мамлакатларига депортация қилишни талаб қилади. Дания судлари исламофобларни озодликка чиқармоқда. Партия асосчиси Расмус Палудан «Қора ҳаёт» ҳаракати матбуот котибига нисбатан амалга оширган ирқчилик ҳаракатлари учун 14 кунлик шартли қамоқ жазоси олганига қарамай, озодликда юрибди. Палудан, дастурчи-муҳандис, Дания мактаб ҳовлиларида оммавий бўлган “Палудан-ўйин” ишлаб чиққан. Бу ўйин қоидалари насроний болалар мусулмонлар ва яҳудийларни ушлаб, уларни қафасга солиши ва ҳақоратлашини талаб қилади.
Исламофобия маданият ва тарихда чуқур илдизларга эга
Германияда қочқинларга 1413 та ҳужумдан ташқари, масжидларга 71 та ҳужум ва немис мусулмонларига қарши 908 та жиноят (сўз билан ҳақоратлашдан тортиб жисмоний ҳужум ва ўлдиришга суиқасдгача) содир этилди. Худди шундай ҳужумлар Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида ҳам рўй берди. ЕИ ва бошқа давлатлар тобора ривожланиб, хилма-хил шаклларга (ирқ, дин, иш ва ҳ.к.га нисбатан) эга бўлиб бораётган исламофобияга қўл силтаб эътиборсизлик билдирмаяпти. 2017 йил 14 мартда Европа адолат суди иш жойида диний аломатлар бўйича дискриминацияга йўл қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида иккита натижасиз қарор чиқарди.
Рўмол, кипа ёки саллага қарши
Францияда ҳижоб, бурка, ниқобни (мусулмонлар рўмоли қандай аталишининг фарқи йўқ) қатъий қабул қилмаслик ҳолати мавжуд. Сикхлар салласи ва яҳудийлар кипасига эса бундай муносабат йўқ. Улар диний атрибут саналмайди. Хусусан, ўша пайтлар Ҳиндистон бош вазири бўлган Манмохан Сингхнинг (сикх динига мансуб) Францияга ташрифи чоғида Франция президенти унинг мамлакатида сикхлар салласига нисбатан ҳеч қандай тақиқ йўқлигини ишонтириб айтди. Джон Р. Бовен ўзининг «Нима учун французлар рўмолни ёқтирмайди. Ислом, давлат ва оммавий макон» (“Why the French Don’t Like Headscarves. Islam, the State, and Public Space”) номли китобида ёзишича, “француз жамоат арбоблари, афтидан, рўмолни мамлакатдаги барча кулфатларда, жумладан антисемитизм, ислом фундаментализми, қашшоқ шаҳар четларида геттолар ўсиши ва жамиятнинг қатламларга ажралиш муаммоларида айбламоқда”.
Унинг таъкидлашича, рўмолга қарши қонунчилик «Афғонистонда эркинлик учун курашаётган аёллар, Лионда тарих дарсини ўтишга ҳаракат қилаётган ўқитувчилар, эркинлик, тенглик ва биродарлик тамойилларини мстаҳкамлашга интилаётган барча»ни қўллаб-қувватлаш сифатида тасвирланади. Ҳижоб «ўсиб бораётган исломизм ва ижтимоий ҳаёт таназзули рамзи» ҳисобланади.
Бовен француз Стаси комиссиясининг (давлатнинг дунёвийлик тамойилини қўллаш бўйича комиссия – Исламосфера) сиёсий мотивларини инкор қилади. Унинг эслатишича, «комиссия баҳорда бўлиб ўтадиган минтақавий сайловларгача қонун қабул қилишини учун тез ишлашга мажбур бўлган. Бу қадар қисқа вақт ичида ҳижобни тақиқлаш соғлом фикрлайдиган марказ сиёсатчилари Франциянинг янги душманларига жавоб қайтаришини намойиш этишнинг ягона усули бўлган».
Қонун гўёки Стаси президент комиссияси тавсияларига асосланган. Лекин бу комиссиянинг ўзи мусулмонларга қарши ОАВ ва сиёсатчилар босими остида шакллантирилган.
Оммавий ахборот воситалари ўз репортажлари ва карикатураларида рўмолни «француз жамияти ва унинг секуляризм анъаналари учун катта хавф» сифатида тасвирлаганлар. Ҳижобга қарши қонунчилик, эҳтимол, мусулмон аёлларни янада бурчакка тиқиб қўяди. Мусулмонларга қарши кайфиятлар турлича намоён бўлмоқда.
Нима учун дресс-кодлар анахроник (ўз замонасига мос келмайди)?
Европа дресс-код ҳақидаги қонунчилиги, эҳтимол, худди ўтмишда кузатилганидек, самарасиз бўлади. 1215 йил тўртинчи Латеран Собори яҳудийлар ва мусулмонлар уларни ажратиб турадиган элементлар билан кийиниши лозим деб қарор чиқарганди. Папа Павел IV 1555 йил Папа давлатларида бу учи ўткир сариқ шляпа бўлиши ҳақида буйруқ берган, 1567 йилдан бошлаб 20 йил давомида эса у Литвада ҳам мажбурий бўлган.
Бошқа дин вакилларига нибатан бундай тақиқлар мусулмон давлатларида ҳам бўлган. Хусусан, 850 йил аббосий халифа Ал-Мутаваккил насронийлар ва яҳудийларга «зуннар» камари ва «тайласин» номи остида рўмол билан юришни буюрган.
1577 йил усмонлилар султони Мурод III яҳудийлар ва насронийларга кўйлак, салла ва сандал кийишни тақиқлайдиган фармон чиқарган. 1580 йил у ўз қарорини ўзгартириб, аввалги тақиқни салла билан алмаштирди ва «зимми» (мусулмон бўлмаганлар) қора ботинка кийишга мажбур қилди; яҳудийлар ва насронийлар мос равишда кизил ва қора шляпа кийишлари лозим бўлган.
Хулоса
Тарих шуни кўрсатадики, диний муросасизлик гуллаб-яшнаётган империяларнинг қулашига олиб келган. Насроний ва мусулмон ҳукмдорлари ўз мамлакатларида камситувчи дресс-код жорий этганлар. Исламофобиянинг ўсиб бораётган тўлқини турли йўллар билан, жумладан, ҳижоб, бурка, ниқобни тақиқлаш кўринишида намоён бўлмоқда. Мусулмонлар бошқа жамоалар каби тинчликда яшаш учун қонунчилик ҳимоясига муҳтож. Ҳозирги исламофобия Ғарбдаги диний бағрикенгликнинг барча ташқи кўринишини беъмани қилиб қўяди.
Абу Муслим таржимаси