loader
Foto

Гуноҳнинг таъсири

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: “Мен кишининг ўрганган илмини унутишини ўзи қилган гуноҳ туфайли деб биламан”.

Имом Абу Ҳанифанинг масалани ечиш учун истиғфор айтиши ёки намоз ўқиши

Мулло Али Қорийнинг “Табақотул ҳанафийя” китобида қуйидагилар келтирилган: “Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга бирор масала чигал бўлиб қолса асҳобларига: “Бу фақат ўзим содир қилган гуноҳ учундир”, дер ва истиғфор айтар эди. Туриб намоз ўқиши ҳам мумкин эди. Шунда унга масала ечилар ва: “Менинг тавбам қабул қилинганини умид қилдим”, дер эди. Бу Фузайл ибн Иёзга етиб борганида қаттиқ йиғлади ва шундай деди: “Бу гуноҳи камлиги учун. Аммо ундан бошқаси бунга эътибор бермайди”.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Таҳзибут таҳзиб” китобида Вакиъ ибн Жарроҳ таржимаи ҳолида келтирилган: “Одамлар мажбуран ёдлар, у табиий ёд олар эди. Али Ибн Хашрам айтади: “Вакиъга қарадим ва қўлида бирор китобни кўрмадим. У ёдлар эди. Шунда ҳифзнинг давоси ҳақида сўрадим. ‘Туноҳларни тарк қилиш. Мен у кабисини ҳифз учун синаб кўрмаганман”, деди”.

Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу ушбу сўзларни айтган: “(Устозим) Вакиъга хотирам ёмонлигидан шикоят қилдим. Уни мени гуноҳларни тарк қилишга йўллади ва илм нур экани, Аллоҳнинг нури осий кишини ҳидоят қилмаслигини айтди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг сўзи: савобда нур ва гуноҳца зулмат бор

Муаллиф роҳимаҳуллоҳ бу ерда гуноҳлар таъсирига ишора қилган. Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо савоб ва гуноҳларнинг инсон зоҳири ва ботинига таъсирини таққослаган. У зот айтганлар: “Савобнинг қалбда нури, юзда зийнати, баданда қуввати, ризқда кенгчилиги ва халқнинг қалбида муҳаббати бор. Гуноҳ-нинг қалбда зулмати, юзда шармандалиги, баданда заифлиги, ризқни камайтириши ва халқ қалбида ёмон кўриши бор”.

Матн:

Билгинки, кундузи ёруғлигидан кўр одамни кут-қармаганидек илм нури билан фақат тақво аҳли нур олади. Ўликка дори фойда бермагани каби шикоят аҳлига одоб фойда бермайди. Кучли ёмғир тошни ўстирмагани каби ҳикмат дунёга муҳаббат куйган киши қалбига фойда бермайди.

Имом Ибн Жавзийнинг гуноҳдан огоҳлантириши

У зот роҳимаҳуллоҳ айтади: “Маъсиятлардан ҳазир бўл, эҳтиёт бўл. Чунки улар ёмон оқибатларга олиб боради. Гуноҳлардан, хусусан, хилватлардаги гуноҳлардан қаттиқ эҳтиёт бўл. Чунки Аллоҳ таолога қарши чиқиш банданинг У Зот субҳанаҳу ва таоло кўзидан туширади (яъни, Аллоҳ назар солмай қўяди).

Гуноҳлар лаззатига фақат доимий ғафлатда юрадиган эришади. Мўмин уйғоқ (ҳушёр) бўлади, улардан лаззатланмайди. Чунки уни татиб кўриш олдида унинг гуноҳлигини билиб туради, унинг уқубатидан огоҳ қилиб туради. Агар маърифати кучли бўлса, илм кўзи билан ман қилувчига (Аллоҳга) яқинликни кўради. Уни ушлаган ҳолида яшаши безовталикка учрайди. Агар унга нафсу ҳаво мастлиги ғолиб келса, қалб ушбу муроқабаларга тоқат қила олмайдиган бўлади. Табиат (инсон табиати) унинг истагида бир лаҳза бўлса, бас. Сўнг у доимий хорлик, тўхтовсиз надомат ва кетма-кет йиғи, қилганига афсус-надомат бўлади. Агар у афвга аниқ ишонса, Унинг олдида итоб (танбеҳ)дан эҳтиёт бўлиш туради.

Гуноҳларга суф-э! Унинг таъсирлари қандай ҳам ёмон? Хабарлари қандай даҳшатли? Шаҳватга ғафлат қуввати миқдорига қараб етилади”.

Устоз Сибоий: “Гуноҳида қаттиқ туриб олган гуноҳкор ҳайвондир”, деган

Мустафо Сибоий айтади: “Агар нафсинг маъ-сиятни истаса, унга Аллоҳни эслат. Агар қайтмаса, кишиларнинг ахлоқини эслат. Шунда ҳам қайтмаса, одамлар уни билиб қолса (нима бўлади, деган) шармандаликни эслат. Агар шунда ҳам қайтмаса, билгинки, ўша вақтда сен ҳайвонга айланиб бўлибсан!”. Эй қалб ва кўзларни ўзгартирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қил.

Молик ибн Динор Ҳасан Басрийдан: “Олим дунёга муҳаббат қўйса, унинг уқубати нима?” деб сўради. “Қалбнинг ўлиши. Агар у дунёга муҳаббат қўйиб, уни Охират амали билан талаб қилса, ўша онда ундан илм баракалари кетади ва унинг расми қолади”, деб жавоб берди.

Матн:

Ким нафсу ҳавосига ўрганиб крлса, одоби камаяди. Ким илми далолат қилган нарсага қарши чиқса, нодонлиги кўпаяди. Кимга ўзининг давоси фойда бермаса, бошқани қандай қилиб даволайди?

Билгинки, одамларнинг руҳи баданлардир. Уларнинг энг ғами камлари дунёда зоҳид бўлганлардир.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан