loader
Foto

Мьянма мусулмонларининг йўқ қилиниши

"Йўқ, йўқ ва яна йўқ", деб жавоб берди Австралия Бош вазири Тони Эбботт (Tony Abbott), унинг мамлакати денгизда сарсон бўлишга мажбур бўлган 8000 роҳинжа қочқинларидан камида бир нечтасини қабул қиладими, деган саволга.

Абботтнинг мантиғи унинг дунёдаги энг қувғин қилинган озчиликка мансуб одамларни энг қийин пайтда ўз тақдирига ташлаб қўйиш қарори каби шафқатсиздир.

Бундан ташқари, у шундай деди: "Контрабандачининг шалоқ кемасига чиқиб, ўзингизга ёки оилангизга ёрдам бераман деб ўйламаслигингиз керак".

Бироқ, Эббот Мянмадан келган роҳинжа мусулмон халқининг узоқ давом этган азоблари учун асосий айбдор эмас. Йиллар давомида уларнинг тақдирини эътиборсиз қолдирган бутун Жануби-Шарқий Осиё улар учун жавобгардир. Ўн минглаб Роҳингя этник тозалаш қурбонига айланиб, қишлоқларига ўт қўйиш ҳужумлари туфайли уйларини йўқотган, концлагерларга юборилган ва амалда қулга айланган бўлса-да, кўплаб Шарқ ва Осиё давлатлари Мьянмани ҳарбий хунта томонидан бошқариладиган мамлакатдан демократияга муваффақиятли ўтиш намунаси сифатида мақташади.

"2011 йилда Мьянманинг демократия ҳукмронлигига ўтишидан сўнг, қўлга киритилган сўз эркинлиги ўз ғазабини озчиликларга сочган ва мусулмонларни мамлакат устидан назоратни ўз қўлига олганликда айблаган буддист экстремистлар учун «сўз эркинлиги»ни тақдим этди" хабар қилади Associated Press Мьянма пойтахти Янгон шаҳридан.

Ушбу «қўлга киритилган сўз эркинлиги» юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, минглаб кишилар мол-мулкидан маҳрум бўлди, «140 минг Роҳингя ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилди ва ҳозирда апартеид шароитида кўчирилганлар учун кўп сонли лагерларда яшамоқда».

Сўз эркинлиги баъзан низоларни қўзғатиши мумкин бўлса-да, Мьянма демократияси роҳинжаларнинг қурбон бўлишига олиб келди, деган фикр ҳақиқатдан йироқ. Уларнинг чексиз азоблари ўн йиллар олдин бошланган ва Жануби-Шарқий Осиёнинг замонавий тарихидаги энг қоронғу боблардан бири ҳисобланади. 1982 йилда уларга фуқаролик берилмаганида (бир асрдан кўпроқ вақт олдин Аракан ва собиқ Бирманинг бошқа минтақаларида яшаб келган мусулмон савдогарларнинг авлодлари эканлигига қарамай), уларга қарши таъқиблар амалда расмий давлат сиёсатига айланди.

Ҳатто Мянмадаги ҳаёт қийинчиликларидан қутулиш учун хавфли денгиз саёҳатига чиққанлар ҳам ўзлари хоҳлаган нажот йўлида беҳисоб қийинчиликларга дуч келишади.

"Мьянмада улар мажбурият асосида ишлашига тўғри келади, ер олиш ҳуқуқига эга эмаслар ва ҳар хил чекловларга дучор бўлишади. Бангладешда ҳам кўпчилик ночор қашшоқликда, на ҳужжатлари ва на ишлаш учун истиқболлари мавжуд", — дея хабар беради ББC.

Ва кўплаб манфаатдор томонлар Мьянма демократиясининг иллюзив ютуқларини тарғиб қилишдан фойда кўраётганлиги сабабли (АҚШ, Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси ўртасидаги якдиллик қайд этиладиган камдан-кам ҳолат, чунки уларнинг барчаси ушбу мамлакатда ўз иқтисодий манфаатларини амалга оширишга интилмоқда), роҳинжалар тақдири кам сонли давлатларни ташвишга солади.

Яқинда Малайзия ва Индонезия маълум шартлар остида денгизда омон қолган роҳинжаларни қабул қилиш истагини билдириш орқали жамоатчиликни ҳайратда қолдирган бўлса-да, минтақа умуман роҳинжалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи Arakan Project таърифига кўра "ўта совуқ муносабатда" бўлди.

«Шимолий африкалик муҳожирлар чўкиб кетган Ўртаер денгизидаги фалокатларни тўхтатиш учун бир неча ойлик саъй-ҳаракатларни талаб қилган Европа давлатларидан фарқли ўлароқ, Мьянма қўшнилари ёрдам таклиф қилиш учун унчалик рағбат кўрсатмади», дейди Arakan Project ходими Крис Лева.

Балки роҳинжаларга таъсир кўрсатган геноцид демократиянинг баъзи «санам»лари, масалан, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Аунг Сан Суу Чжи (Aung San Suu Kyi) каби давлатнинг роҳинжаларга нисбатан ирқчилик сиёсати ҳақида сукут сақлаётган (ва, эҳтимол, уларга ҳамдард бўлган) баъзиларини йўқ қилишга ёрдам бериши мумкин. Лекин бу кимга керак?

Оммавий ахборот воситаларидан биз омон қолганларнинг юракни эзувчи ҳикояларини ва очлик ва ташналикдан ҳалок бўлганларнинг фожиали тақдирини биламиз. Ўтган йил охирида чоп этилган ҳужжатли фильмда ал-Жазира шундай воқеаларни айтиб берди.

"Муҳибулла контрабандачининг кемасида ўн етти кун ўтказди, у ерда бир одамни кемадан сувга ташлаб юборишганини кўрди. Улар Таиланд қирғоғига етиб борганларида, уни юк машинасига миндириб, жунгли ичкарисидаги лагерга олиб кетишди, у ерда бир неча юз қочқинлар ва қуролланган одамлар бор эди. Бу ерда унинг азоблари икки баравар кўпайди. Уни бамбук дарахтига боғлаб, икки ой қийнаб, оиласидан 2000 АҚШ  доллари миқдорида пул талаб қилишган», деди у.

У мунтазам равишда калтакланган бўлса-да, аёлларнинг тақдири бундан ҳам оғир эди: улар зўрланган, сотилган, қарзлари учун ишлашга, фоҳишаликка мажбурланган ёки ўз хоҳишига қарши турмушга чиққан. Гарчи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари доимий равишда бу даҳшатлар ҳақида хабар беришса-да, аксарият оддий одамлар бундай хабарларга унчалик қизиқмайдилар, чунки роҳинжаларнинг аҳволи "долзарб масала" эмас. Аслида, инсон ҳуқуқлари муҳим иқтисодий ёки сиёсий масалаларга тааллуқли бўлсагина, бизни қизиқтиради.

Шундай бўлса-да, баъзида роҳинжалар ҳақида қайноқ янгиликлар рукнида хабар қилинди, масалан, 2012 йил июнь ойида ва бир неча ой ўтгач рўй берган аракан погромлари, қишлоқларни ёқиб юбориш ва ҳушёр Мьянма полицияси кўз ўнгида ва одамларни тириклайин ёқиб юбориш билан боғлиқ ҳолда.

Мьянма аҳолисининг баъзи бир қисмига ҳайвонлардек муносабатда бўлиниб, қурол остида ёмон шароитларда лагерларда яшашга мажбур бўлган, минглаб одамлар Андаман денгизи бўйлаб шалоқ қайиқларда қочишдан бошқа чораси қолмаганида, Мьянманинг демократик давлат сифатида кўрсатиш осон эмас. Эҳтимол, Эббот барча кулфатларда роҳинжаларни айблашдан олдин бироз текширув олиб борса яхши бўларди.

Демократия ҳийласи ишламоқда, юзлаб корпорациялар Янгонда ўз офисларини очмоқда ва катта даромад олишга тайёр. Айни пайтда юз минглаб бегуноҳ болалар, аёллар, эркаклар худди ҳайвонлар каби ўз юртида қафасларда ўтириб, денгизда ўлиб, ўрмонда чўкиб, озодлик учун кимнингдир пул тўлашини кутишмоқда.

ASEAN давлатлари яхши қўшничилик муносабатларини фақат савдо-сотиққа асос қилиб бўлмаслигини ва инсон ҳуқуқларини бузганлар ўз жиноятлари учун жавоб беришлари ва жазоланиши кераклигини тушунишлари керак.

Роҳинжа қочқинларига ёрдам бериш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни аямаслик керак ва халқаро ҳамжамият Янгонни ўзининг такаббур ва шафқаисиз сиёсатидан воз кечишга мажбур қилиши зарур. Агар кимдир Мьянма ҳукумати даъво қилганидек, роҳинжаларни том маънода озчилик деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини қабул қилса ҳам, бу жамият кўпчилик учун таъқиб, этник тозалаш ва геноцидни ҳеч қандай тарзда оқлай олмайди. Озчиликми ёки йўқми, булар, биринчи навбатда, миллий ва халқаро қонунларга мувофиқ ҳимояга лойиқ одамлардир.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари уруш эълон қилишлари ёки санкциялар қўллашлари керак деган таклифдан ташқари, ҳеч бўлмаганда озчиликларнинг таъқиби туфайли Мьянма ўзининг гўё демократияси учун мукофотланмаслигини кутиш керак. Акс ҳолда, фуқаролик жамияти ташкилотлари Мьянма ҳукумати билан бизнес юритувчи корхоналарни бойкот қилиши керак.

Манба: Oumma

Абу Муслим тайёрлади