loader
Foto

Жамоат намози ҳақида

Жамоат намози ҳаграда бир неча мавзуда, хусусан, жамоат намозининг вожиблиги, кимга вожиблиги, жамоатнинг сони, жамоат намозини ўтказиб юборган кишининг нима қилиши, жамоат намозида имомликка муносиб кишининг муфассал баёни, имомликка муносиб бир неча кишилар ичидан намозда имомликка ўтишга ҳақдорроғи кимлиги, имом ва унга эргашувчининг маьрми, намоздан фориғ бўлгандан сўнг имом қилиши лозим мустаҳаб амаллар баёни ҳақида сўз боради.



Биринчи мавзу жамоат намозининг вожиблиги ҳақида. Омма, яъни, аксар уламо жамоат намозини вожиб амал дейишган. Уламолардан Кархий жамоат намозининг суннат амал эканини зикр қилиб, Пайғамбар алайҳис-саломдан ривоят қилинган: «Жамоат намози ёлгиз ўцилган намоздан йигирма етти марта афзалдир» (бир ривоятда «йигирма беш марта» дейилган) ҳадисини ҳужжат қилиб дейди: «Ҳадисга кўра, намоз жамоати намоз фазилатини топиш учун сабаб қилиняпти. Бу эса жамоатнинг суннат амаллардан эканини билдирувчи белгидир. Яъни, ёлғиз ўтўилган намоз ҳам намоз ҳисобланади, лекин жамоат бўлиб ўқилган намоз фазилатли экан.



Намозни жамоат бўлиб ўфпп вожиблигига омма уламонинг далиллари Қуръонда, суннатда ва уламолардан мерос бўлиб ьрлган одатларда акс этган. Қуръондан далил: «Рукуъ қилгувчилар билан бирга рукуъ қилинглар» (Бақара сураси, 43-оят). Оллоҳ таоло оятда рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъ фтлишни буюряпти. Бу биргаликда рукуъ қилинган ҳолатда рўй беради. Демак буйруқ намозни жамоат бўлиб ўқишга бўлди. Бундай буйруқ амалнинг вожиблигини татрзо қилади.



Намозни жамоат бўлиб ўЕрпн вожиблигига суннатдан далил шуки, Пайғамбар алайҳис-салом деди: «Албатта бир ҳиммат қилсам-у, одамларга намоз ўқиб беришни бир кишига буюрсам, кейин ўзим намоздан трлган қавм олдига бориб, уларнинг уйларига ўт қўйсам». Вожиб амал тарк қилингандагина қўрқитиш бу даражада бўлади.



Намозни жамоат бўлиб ўқиш вожиблигига уламолардан мерос бўлиб қолган одатларга келсак, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонидан то бугунгача жамоат намози давомли равишда ўъртб келинади ва уни тарк қилган киши инкор қилинади. Бир ишни бу тарзда давомли қилиш амалнинг вожиблигига далилдир. Бу масаладаги ҳар хиллик моҳиятда эмас, балки сўз устида бўляпти. Аслида, суннати муаккада, яъни, таъкидланган суннат амал билан вожиб амал баробардир. Хусусан, Исломнинг асосий ибодатларидан бири бўлган намоз масаласида.



Мана, уламолардан Кархий ҳам жамоат намозини «суннат» деб номлагани ҳолда изоҳда уни «вожиб» деб тафсир қилди: «Жамоат суннатдир, узрсиз жамоат намозидан қолишга рухсат йўқ. Омма уламо наздида, амалнинг вожиблиги шундай изоҳланади.



 



Жамоат намози вожиб бўлган кишилар баёни



Жамоат намози оқил, озод ва ҳеч бир қийинчиликсиз жамоатга чиқа оладиган ҳар бир эркак кишига вожиб. Аёлларга, ёш болаларга, ақлдан озганларга, қулларга, ўтириб волган хасталарга, оёқ-қўли тескарисидан (яъни, ўнг қўли ва чап оёғи ёки аксинча) кесилган кишиларга, юра олмайдиган ёши улуғ кексаларга ва касалларга жамоат намози вожиб эмас.



Аёлларнинг жамоат намозга читрппида фитна борлиги учун уларга бу иш вожиб эмас.



Еш болалар ва атўлдан озган кишилар умуман намоз аҳлидан саналмайди.



Қулларга келсак, уларнинг жамоатга боришида ҳақдор хожаларининг манфаати эътиборсиз қолиш эҳтимоли кўпроқ. Хўжайинларига етадиган зарарнинг олдини олиш учун уларга жамоат вожиб эмас.



Энди ўтириб қолган, тескарисига оёқ-қўли кесилган майиб-мажруҳлар ва катта ёшдаги кексаларга келсак, улар юришга т$одир эмас. Бемор, касаллар ҳам жамоат намозига юриб бора олмайди ёки қийинчилик билан боради. Шунинг учун уларга ҳам жамоат намози вожиб эмас.



Агар етакловчиси бўлмаса, кўзи ожиз кишига ҳам жамоат намози вожиб эмас. Абу Ҳанифа наздида, етакловчиси бўлсин ёки бўлмасин, кўзи ожиз кишига жамоат намози вожиб эмас. Аммо Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздларида, етакловчиси бўлса, кўзи ожиз кишига ҳам жамоат намози вожиб. Бу масалага, иншаоллоҳ, «Ҳаж китоби»да ҳужжатлари билан батафсил тўхталамиз.



 



Жамоатни ташкил қилувчиларнинг сони баёни



Жамоатни ташкил қилувчиларнинг энг кам саноғи икки киши, яъни, имом ва унга эргашувчи яна бир киши. Пайғамбар алайҳис-салом: «Икки киши ва ундан ортиги жамоатдир» — деган. Чунки жамоат сўзи «тўпланиш» маъносидан олинган. «Тўпланиш»нинг энг кам саноғи икки киши билан юзага чиқади. Бунда имомга иқтидо грглган киши эркак, аёл ё огргл ёш бола бўладими, фарқи йўқ. Негаки, Пайғамбар алайҳис-салом жамоатнинг энг кам мивдори икки кишидан иборат, дер экан бу саноқда жинс ажратилмади, балки мутлоқ айтилди. Сабаби, эркак бўлсин, аёл бўлсин, оқил бола бўлсин, буларнинг ҳар бири намозда имомга қўшилар экан, тўпланиш маъноси ҳосил бўлади ва бу жамоат ҳисобланади.



Аммо агргдан озган киши, ҳали атрти тўлишмаган гўдакнинг намозга қўшилиши билан жамоат ҳосил бўлмайди. Чунки буларнинг ҳар иккиси намоз аҳлидан саналмайди, уларда намозхонлик сифатининг ўзи йўқ.



Жамоат намозини ўтказиб юборган кишининг нима қилиши баёни



Жамоат намозига кечикиб, уни ўтказиб юборган кишининг бошқа масжид жамоатини излаши вожиб эмаслигида уламолар ихтилоф қилишмаган. Лекин у жамоат намозига улгурмай трлган мазкур ҳолатда нима қилади?



«Ал-Мабсут» китобида зикр қилинишича, агар бир киши маҳалла масжидидаги жамоатга улгурмаса, айни пайтда унда боппр масжид жамоатига етиб бориш имкони бўлса ва у намозини ўша масжид жа-моати билан бирга ўқиса, бу чиройли саналган. Агар маҳалла масжидида ўқиса, бу ҳам чиройли саналган. Имом Ҳасандан шундай ривоят бор: «Саҳобалар жамоат намозига улгурмаса, баъзилари ўша маҳалла масжидида, баъзилари бошқа масжиддаги жамоатга бориб ўффдилар». Ҳар икки ҳолатда ҳам бирининг ҳурматини сақлаш бошқасининг ҳурматини тарк қилиш эвазига бўляпти. Бошка масжид жамоатига бормасдан ўз маҳалла масжидида ўқиганларда масжид ҳурмати сафтаняпти, аммо жамоат тарк бўляпти. Маҳалла масжидида ўтрпиасдан бопп^а масжид жамоатига қўшилганлар эса жамоат фазилатини топяпти, аммо ўз масжиди ҳурматини қилолмаяпти.



Шу ўринда яна эслашимиз зарур, масжид қавмининг ҳар бир аъзосида ўша масжиднинг ҳақи бўлади, яъни, ҳар бир масжид аҳли намозларини ўзи тааллуқли бўлган масжидда ўқиши лозим. Шу жиҳати ҳисобга олинса, ўз маҳалла масжидида ўқишга имконият бўлатуриб, бошқа ерларга бориб намоз ўқийдиган кишиларга танбеҳ берилиши тўғри. Аммо маҳалла масжидининг имоми фосиқ ибодатларни очиқ-ойдин шариатга номувофиқ тарзда бажарадиган ишончсиз киши бўлса, бундай ҳолатда тузукроқ имомга иқтидо қилиши учун бошқа масжид жамоатига қўшилиб намоз ўқишида зиён йўқ. Лекин бу узрсиз ва ҳеч бир асоссиз, шунчаки ҳавойи хоҳишга қараб, бир кун бу, боппр кун ана у масжид жамоатига қўшилиб намоз ўқийвериш дегани эмас.



Демак жамоат намозига улгурмай қолган киши икки ҳолат аро ихтиёрлидир: хоҳласа, намозини ўз маҳалла масжидида ўқийди; хоҳласа, бошқа масжид жамоатига қўшилиб намозини адо қилади.



Уламолардан Қудурийнинг эслатишича, масжид жамоатига улгурмаган киши намозини уйида оила аъзолари билан жамоат бўлиб ўтргйди. Агар ёлғиз ўқиса ҳам, жоиз. Пайғамбар алайҳис-саломдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам араб қишлоқларидан биридаги икки маҳалла кишилари орасини ислоҳ қилиш учун Мадинадан чиқди. Иш битгач, Мадинага қайтганларида одамлар намозни ўқиб бўлган эди. Расули акрам уйига қайтиб, ҳужраларида намозни жамоат бўлиб, ақли оилалари билан адо қилдилар».



Бу ҳадис жамоат намозига улгурилмаган ҳолатда бошқа жамоатни излаб юриш шарт эмаслигига далилдир. Агар мазкур ҳолатда бошқа жамоатни излаш вожиб бўлганида одамларнинг бу ишга энг ҳақдорроғи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам эди.



Имом Сарахсий: «Бизнинг замонамиз учун тўғрироғи шуки»- деб зикр қилади (бу сўзлар минг йил олдингй даврлар учун айтиляпти): «Ҳали масжидга кирмай туриб, жамоатга улгурмагани маълум бўлса, бошқа масжид жамоатини топиши, агар масжид ичига киргандан сўнг жамоатга улгурмагани маълум бўлса, ўша масжидда намоз ўқигани яхшироқ.

Аллоуддин Косонийнинг

"Бадоеус Саноеъ" китобидан