loader
Foto

Мусулмон шахс масжид жамоатига қатнайди

Мусулмон инсон масжидда биринчи жамоатга қўшилишга ошиқади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Жамоат билан ўқилгаи намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти баробар кўпдир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

“Мусулмон таҳоратни чиройли олиб, фақат намоз учун масжидга чиқар экан, ҳар бир босган қадами учун бир даража кўтарилади ва бир ҳатоси ўчирила-ди. Намоз ўқир экан ва ўша намозгоҳида таҳорати кетмаган ҳолда турар экан, фаришталар унинг ҳаққига: “Аллоҳим, унга раҳмат бергин, Аллоҳим, уни раҳм қилгин”, деб дуо қилиб турадилар. Яна у намоз (вақти)ни кутиб турган пайтда ҳам намозда турган бўлиб ҳисобланади (Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоатга ҳарис бўлган кишига намозга кундузи боришида ҳам, кечаси боришида ҳам жаннат эгаси бўлишини башорат қилганлар: “Ким масжидга кундузи ёки кечаси (намоз уқиш учун) борса, Аллоҳ унга жаннатда бир жойни тайёрлаб қўяди”, деганлар.

Шу сабабли саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) жамоат намозига ҳарис бўлганлар. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Масъуд айтган: “Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, беш вақт намозни масжидда сақласин - адо қилсин. Албатта, Аллоҳ таоло Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳидоят қонунларини шариат қилди. Бу беш вақт намоз ҳам ўша ҳидоят қонунларидандир. Уйида қолиб ўқиган кимса каби сизлар ҳам уйингизда намоз ўқисангиз, Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласизлар. Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилсангиз - адашасизлар, бизлар Пайғамбар замонида фақат очиқ мунофиқнигина жамоатдан қолади, деб билар эдик. У пайтда ҳатто бемор, ожиз одамни ҳам икки кишининг орасида суяб олиб келиб, сафга қўйишар эди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда жамоат билан намоз ўқишга қаттиқ эътибор берганларидан, узрсиз жамоатни тарк қилганларнинг уйларини куйдирмоқни қасд қилганлар ва айтганлар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар мен ўтин йиғишни буюрсам ва у йиғилса, азон айтишга буюрсам, айтилса, бир кишини имомликка тайинласам, у имом бўлса ва ўзим жамоатга чиқмай уйда қолганларни уйларини ёқсам” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шу сабабли Сайд ибн Мусаййиб масжидда ўттиз йил бирортасини бўйнини кўрмади (яъни, ўттиз йил биринчи сафда турди). Чункиу доимо масжидда азондан аввал биринчи сафда турар эди. Мусулмонлар тариҳида у кабилар кўпдир. Саҳобаларнинг уйлари масжиддан узоқлиги уларни ҳар бир намознинг жамоатига ҳозир бўлишдан тўсмас, бунга сабаб - улар жамоат билан намоз ўқишга катта аҳамият беришар, балки улар уйларининг масжиддан узоқлиги учун узоқ юрганларига савоб ёзилгани ва босган қадамлари амаллар саҳифасида уларнинг фойдасига ҳисобланишини билганлари сабабли хурсанд бўлар эдилар.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, айтади: “Ансорлардан бир киши бўлиб, унинг уйи каби бирортасининг уйи масжиддан узоқлигини билмас эдим ва у бирор жамоатдан кеч кирмас эди. Унга: “Агар бир эшак сотиб олсанг, тунда ҳам, қаттик иссиқца ҳам ўшани миниб намозга бораверар эдинг”, дейишди. Шунда у: “Уйим масжидга яқин бўлиши мени хурсанд қилмайди. Мени масжидга пиёда келишим ва у ердан оиламга пиёда қайтишим саҳифамга ёзилишини истайман”, - деди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло буларнинг ҳаммасини сенга жамлаб берди”, - дедилар” (Муслим ривояти).

Уйлари масжидлардан узоқ бўлган ўша саҳобалар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савоб башоратини берар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга масжид томон босилган ҳар бир қадам уларнинг амаллар саҳифасига ёзилишини ва зое кетмаслигини таъкидлаганлар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, ай-тади: “Масжид атрофидаги жойлар бўш қолди. Бану Салама маҳалласи масжид яқинига кўчиб ўтишни исташди. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етгач, уларга: “Менга етиб келдики, сизлар масжид яқинига кўчишни истамоқдасизлар экан?” дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, ё Расулуллоҳ, бизлар шуни истадик”, дейишди. У зот: “Эй Бану Салама, диёрингларда туринглар, босган қадамингларга савоб ёзи-лади, диёрингларни лозим тутинглар, қадаминглар ёзилади”, дедилар. Бану Салама: “Бизлар у ерга кўчмаганимизга хурсанд бўлдик”, дейишди” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Намозда одамларнинг буюкроқ ажр оладиганлари масжидга узоқ йўл босиб келадиганларидир, намозни кутиб, уни имом билан ўқиганнинг ажри намозни ёлғиз ўқиганлардан кўпроқдир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Яна кўп ҳадисларда бомдод ва хуфтон намозида жамоатга чиқишга тарғиблар келган бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки намозда жамоатга чиққан кишига кўп савоблар борлигини баён қилганлар. Шулардан икки ҳадисни келтирамиз:

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: “Ким хуфтонни жамоат билан ўқиса, туннинг ярмида намоз билан турган (савобини олади). Ким бомдодни жамоат билан ўқиса тун бўйи намоз ўқигандек бўлади” (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мунофиқларга хуфтон ва бомдод намозидан ҳам кўра оғирроқ намоз йўқ. Агар улар у икки намоздаги савобни билганларида, унга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи" китобидан