loader
Foto

Тақволи мунофиқ (ҳикоя)

-    Сенга бой-бадавлат куёв топишим керак, қизим, - деб гап бошлади ҳазрат, шўрвасини тугатай деб. – Нега Рустамни ёқтириб, унга турмушга чиқмадинг? Унинг машинаси, дала ҳовлиси ва ўз тижорати бор...

-    У намоз ҳам ўқимайди-ку, деб жавоб қилди Жамила иккинчи таомни келтириб. – Дада наҳотки, сиз учун пул ҳамма нарсадан муҳим бўлса? Иймони-чи? Ўзингиз масжидда мусулмон учун энг қадрли нарса бойлик эмас, имон бўлиши ҳақида гапирасиз-ку...

-    Менга бундай гапларни қилма! – деб дадаси гапини бўлди ва қўлидаги қошиқни улоқтириб юборди. – Бу гапларни сенга Умид ўргатдими?

Жамила қўрқиб кетди ва:

-    Дада, кечиринг, мен...

-    Бугун сенинг Умидинг менинг олдимга келиб, менга масжиддан садақа олмаслигим кераклигини айтди, деди жаҳл билан ҳазрат. Тараша! Ҳали у менга ақл ўргатадими?

-    Дада, бобам ҳам шундай дер эди-ку!

-    Ана, сен унга ўхшагансан! Сенинг тарбиянгга кўпроқ эътибор қаратишим керак эди. Дадам эса, умуман бошқа даврда вояга етган... Ва у қари эди, кўп нарсаларни тушунмасди, - ҳазрат озгина ўзига келиб, иккинчи таомни танаввул қилишни давом этди. Жамила жим туриб, эшитарди. – Умиднинг нимаси сенга ёқиб қолди? Сен уни мўмингина деб ўйлаяпсанми? У ҳатто суннат намозларни ҳам ўқимайди. Фарз намозларни ўқиб бўлгач, тезда кетиб қолади. Телефон ўйинларини ўйнаб ўтирганини ҳеч ким кўрмасин, деса керакда. Дарсларда ҳам ўзини мусулмонча тутмайди. Бугун аудитория ертўласида, - шу ерда у мавзуни ўзгартирди. – Йўқ, қизим, сенга барибир бой-бадавлат куёв керак. Балки у таъмирлаб берар, сўнг мен хотиржам нафақага чиқаман. Бундай шароитларда ишлаш ҳам қийин.

-    Дада, буларнинг ҳаммаси синовдир, деб жавоб берди қизи.

-    Майли, хўп, деди отаси. – Мана эшит. Бугун аудиторияда мен жаннат ва дўзах ҳақила ваъз қилаётган эдим. Кутилмаганда чироқ ўқиб қолди. Биласанку, у ерда чироқ ўчиб қолса, ҳеч нарса кўринмай қолади. Талабаларнинг биттасини нима бўлганини билиш учун юбордим. Чироқ ёнгач, Умид бошқалардан фарқли равишда, ғалати ўтирган эди. Ҳолбуки бошқалар чироқ ўчгани олдида қандай ўтирган бўлса, шундай ҳорлатда ўтиришганди.

Жамила дадасининг сўзини бўлмай эшитарди. Унга Умиднинг ҳолати жуда қизиқ бўлиб кетди.

-    Биласанми у нима қилди? – деб сўради ҳамда жавобни кутмасдан давом этди. – Чироқ келганида унинг дастрўмоли ҳўл эканини пайқадим. Энг қизиғи, у бирон нарсадан жуда қўрқиб кетгандек ўтирарди. Унга қараган одам ачиниб кетарди. Мен уни синфдан чиқиб кетишини сўрадим. Мен унга ўхшаган катта одамларнинг қоронғидан шунчалик қўрқиб кетишини билмаган эканман, - деб туриб иккинчи таомни еб тугатди ва қизини ширин таом тайёрлагани учун раҳмат деди ва бой куёв ҳақида яна бир эслатди.

-    Хўп, дада, агар сиз Умид билан турмуш қуришимга қарши бўлсангиз, у менга никоҳ таклиф қилса, уни рад қиламан.

-    Ҳа қизим, - деди дадаси. – Умид сени бой-бадавлат қила олмайди ҳамда мустақҳкам иймонга ҳам эга эмас. У шунчаки, оддий бир мусулмон. Айтмоқчи, бугун у сенинг қўлингни сўраб, мендан розилик олмоқчи бўлди.

Буни эшитган Жамила қизариб кетди.

-    У мени қўлимни сўраб, розилик сўрадими? – деди хижолат бўлиб у.

-    Ҳа, қизим! Деб жавоб қилди отаси. – Бироқ, менга уни рад қиламан деб ваъда қилдинг.



Жамиланинг хафа бўлгани юзидан билина бошланди ва кўзларида ёш йиғилиб қолди. Ҳазратнинг қизи отасига умуман ўхшамаган эди. Агар у бир нарсани ваъда қилдими, албатта ваъдасида турар эди.

-    Хўп, дада, - деди алам билан итоаткор қиз, унга айтинг мен рози эмасман.

-    Баракалла қизим, деб отаси хурсанд бўлиб кетди. – Энди дарсларингни қил, - деб қизига эслатиб қўйди.



Қизига ғамхўр ҳазратнинг куни шундай якун топди. Бироқ аслида нима бўлганини тушуниш учун Умиднинг куни қандай ўтганини ҳам ҳикоя қилишимиз керак.

Умидни телефон қўнғироғи уйғотиб юборди. Ухлаганига энди икки соат бўлган эди. Умид ҳар куни уйқудан сўнг таҳажжуд намозга туришни ўзига одат қилиб олган эди. Бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунга қадар Қуръон ўқишни яхши кўрар эди. Мана шу ишларни қилиб бўлгач ухлашга ётарди. Ҳеч ким дўстлари қанча вақт ухлашини ҳатта таҳажжуд намозга туришини ҳам билмас эди. “Бу амалларим холис Аллоҳ учун”, деб ўзига ўзига айтиб қўйарди.

Телефон қўнғироғи жаранглар эди, Умид эса ҳали ҳам уйғона олмасди, сўнг ниҳоят телефонга жавоб берди. Телефоннинг нариги тарафидан унга хурсанд бўладиган хабар айтилди. Ҳар қайсимиз бундай хабарни эшитиб дарҳол хурсандчиликдан сакраб кетган бўлардик. Бу хабардан Умид ҳам уйғониб кетган бўлса ҳам, негадир ҳурсанд бўлиб кетгани сезилмади, аксинча: кўзларидан ёш оқди ва Аллоҳ таолога: “Ё Аллоҳ бу дунёда қилган амалларим мукофотини бу дунёда беряпсанми? дея нола қилди. Роббим буларни қайтариб ол, қиёматга қолдир, деди. Кўпчилик Умидни тушунмайди. Чунки телефондаги хабар муваффақиятли бир шартнома ҳақида бўлиб, унга кўра, Умидга яхши уй, автоулов ва дала ҳовли олишга етадиган пул пул ўтган эди (ҳазрат орзу қилган нарсалар). Бир икки кун олдин бир нечта яроқсиз самолётларни харид қилишга мижоз топиш топшириғи берилган эди. Ренгли металлга доим талаб баланд бўлгани учун Умид Суриядаги ўртоқлари билан самолётларни сотиб олишга келишган эди. Ҳамма тараф рози, фақат майда-чуйда ишлари қолган эди. Бу ишлар ҳам битгач тушган пулдан Умиднинг ҳам бир-икки фоиз улуши бор эди. Шу улушининг ўзи ҳам жуда катта пул бўлар эди.

Энди у уйқусини бутунлай йўқотиб қўйди ва бироз вақт ўтгач университетга қараб йўл олди. Хавас қилса арзийдиган сабр билан дарсларда ўтириб, дарсларни тингларди. Энди ҳазрат қизига уйланиш ҳақида ўйланиб кўрса бўлади. Умуман олганда у Жамиланинг дадасини унчалик хушламайди. Бироқ қизи солиҳалардан бўлиб муслима аёлларга хос барча сифатлари бор эди: тақво, сабр ва итоат.

Университетда дарслари ниҳоясига етиб, Умид масжидга қараб йўл олди. Шом намозининг фарзларини ўқиб бўлгач, одатдагидек масжиднинг энг қаронғи жойига бориб икки ракат суннат намозини ўқиди. Бу икки ракат намозини холис Аллоҳ учун деб, риё қилишни истамас эди.

Кечги намоздан сўнг, дарс жадвалига кўра, аудитория ер тўласида дарс бор эди, Умид ўз дўстлари билан ер тўладаги дарс хонага тушишди.

- Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ, - деб баланд оҳанг салом берди ҳазрат. – Бугунги дарсимиз Жаннат ва Дўзах ҳақида бўлади.

Умид Дўзах деган сўзни эшитиб қўрқиб кетди. Бироқ, ҳазрат жаннат ҳақида гапира бошлади. Тиришқоқ талаба бегона ҳаёлларга берилмасдан маърузани диққат билан тинглай бошлади, лекин кутилмаганда чироқ ўчиб қолди.

- Безорилик қилаётган ким? – деган ҳазратнинг овози қоронғида эшитилди. – Эшик олдида ким ўтирибди? Бор билиб кел, нима бўлган экан.

Ҳамма тим қоронғида ўтирарди, ҳатто юзи олдидаги ўз қўлини ҳам кўра олмасди. Бундай ҳолда талабалар орасида бўладиган одатга кўра ҳазил-ҳузул, ўйин-кулгулар бошланиб кетди. Фақат Умиднинг ҳаёли умуман бошқа нарсада эди.

Йўқ, ҳаёл мувоффақиятли шартнома ҳақида эмас эди, ҳатто ҳазрат қизи ҳақида ҳам эмасди. Умид қоронғи ва тор қабрни эслади. Шу ҳаёлнинг ўзида унинг кўзларидан дув-дув ёш оқа бошлади. Унинг энди ўсиб чиқаётган соқоллари жиққа хўл бўлиб кетди. Дастрўмолчасини олиб кўз ёшларини арта бошлади, дастрўмол ҳам ҳўл бўлиб кетди. Умид ҳеч ўзига кела олмасди, чунки ҳозир ўлиб қоладиган бўлса ҳолати не кечишини билмасди.

Кутилмаганда чироқ ҳам келиб қолди. Умид тезда кўз ёшларини артиб олди.

- Ёруғлик бўлсин! – деб ҳазил қилди ҳазрат ва Умидга қараб ҳайрон бўлди, сўнг, - Нега ҳиққилаб йиғладинг? Синфдан чиқиб, ювин!



Умид ўрнидан туриб ва кўзларини одамлардан яшириб, синфдан чиқиб кетди ва ҳожатхонага бориб бети-қўлини ювиб, дарсга қайтди.

Дарс тугагач, Умид ҳазрат билан алоҳида гаплашиш учун изн сўради, у эса ўз хонасига уни таклиф қилди.

-    Устоз, - деб гап бошлади Умид. – Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васаллам мўминларга уйланиш ҳақида айтган.

-    Уйланишни истайсанми? –деб гапини шартта бўлди ҳазрат.

-    Ҳа, деди уялиб Умид. – Мен қизингиз ҳақида сўрамоқчи эдим.

-    Нима сўрамоқчисан? – деб яна унинг гапини бўлди ҳазрат.

-    Устоз, розилингизни сўрамоқчи эдим.

-    Қизимни никоҳингга олмоқчимисан? Қандай яшамоқчисизлар?

-    Аллоҳ таоло ёш келин-куёвларга Ўзи ёрдам беради, У ташлаб қўймайди...

-    Сен фақат ўзингга ишонишинг керак! – деди ҳазрат. – Ёки сен ҳам менга ўхшаб фақат садақа пулларига яшамоқчимисан?

-    Астағфируллоҳ! Аъузу биллаҳ! – деб ҳайрон бўлди Умид. – Биз садақаларни ўз ҳожатимиз учун ишлата олмаймиз... – деб айтишга айтдию, балога қолди, ҳазрат уни хонасидан ҳайдаб солди.

Жамила ўз отаси билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, ўз хонасига кириб, ёстиғини қучоқлаб йиғлай бошлади. Отасининг Умид аслида холис мусулмон эмас, деган сўзигина уни юпатар эди. Шу кунгача Жамила Умидни чин мўмин ҳисоблаб юрган эди.

- Эҳтимол у мунофиқдир, - деб ўйлади йиғи аралаш ҳазратнинг қизи. – У менга чин мўминнинг сифатлари, доим Аллоҳ розилигини топишга интилиш кераклиги ҳақида айтар эди, ўзи эса, дарсда фикрини жамлай олмайди, ҳатто фарз намозларидан сўнг суннатларини ҳам ўқимас экан.



Биродарлари орасида энг тақводор деб билган Умиддек мусулмон қандай қилиб, умуман бошқа одам бўлиб чиқишини ҳеч ақлига сиғдира олмас эди...



Эҳтимол, Жамила учун ушбу тонг энг қайғули кўринган бўлса керак... У ҳатто ўзи билмаслиги ҳам мумкин бўлган одамга турмушга чиқиши керак. Отасининг ўзи унга куёв топибди... Мана бир неча йилдирки, унинг севгилиси Умид шаҳарга қайтмас, биронта хабар ҳам бермас эди, ҳаттоки унинг қаерда бўлиши мумкин эканлигини ҳам ҳеч ким билмасди. Билсангиз эди, унинг ушбу девор айнан Умид турганлигини қанчалик истаётганини. Фақат кичкина хонанинг эшигигина Жамилани бўлғуси турмуш ўртоғидан ажратиб турарди. Уни алоҳида хонада қолдиришларини ўзи талаб қилиб туриб олди, чунки кимдир унга кўзини олайтириб қарашини истамасди. "Нимага? – ўзига-ўзи савол берди Жамила. – Эрим менга қараб баҳра олсин! Нега энди яна кимдир менга қараши керак?" Унинг ўзи ҳам йигитларга кўз ташламасди. Ҳозир эса, никоҳдан олдин, полга ўтириб олиб, кўзларини ерга қаратган ҳолда, Аллоҳдан ўзига сабр-тоқат ва бўлғуси турмуш ўртоғига муҳаббат тақдим этишни сўрарди. Бу унинг учун жуда зарур эди, ахир у парда ортида ким турганини билмасди. Чидай олмасдан, у барибир нигоҳини юқорига қаратди – қия очиқ турган эшик ортида серҳашам костюм кийган ёш йигит турарди. У ким биландир гаплашиб турарди, кейин бирдан ўзини панага олди. Қиз унинг исмини биларди: "Бу Ришат", - пичирлаб айтди Жамила ва, йиғидан ўзини зўрға тўхтатиб, Аллоҳдан янада астойдил сабр-тоқат сўрай бошлади...

Иш вақти тугади. Шаҳар ташқарисига йўл олган ҳазратнинг машинаси йўлдаги кўлмакларни кесиб ўтарди. Унинг севимли қизи Жамила деразадан юмалоқланиб тушаётган томчиларга маъс қараб турарди. Бир ҳафтадан сўнг қиз ҳаттоки унинг исмини ҳам билмайдиган кишига турмушга чиқиши лозим эди. Унинг ўзи отасини тезроқ эр топишга қистади, лекин бу Умид бўлмаслигига Жамила ҳеч кўника олмасди ва шу сабабли отасидан тўйгача куёв ҳақида ҳеч нарса гапирмасликни сўради.

- Нимага маъюссан, қизалоғим? – мулойимлик билан савол берди ҳазрат. – Ҳадемай тўйинг, сен хурсанд бўлишинг керак, - гапида туриб олди у.

- Мен хурсандман. Шунчаки, об-ҳаво ёмон, - ўзини оқлашга ҳаракат қилди Жамила.

- Қизгинам, об-ҳавонинг бу ерда ҳеч қандай алоқаси йўқ! – тушунган ҳолда жавоб берди ота. – Эҳтимол, шошилмаганинг маъқулдир? Ёшинг энди 24 га тўлди. Балки ҳали севиб қолишинг мумкин бўлган инсонни учратарсан ва фикрингни ўзгартирарсан?

- Йўқ, дада. Мен энди ҳеч кимни учратмасам керак деб ўйлайман, - хўрсинди Жамила. – Юрагим аллақачон банд қилинган, шунинг учун ҳозир эрга тегиб кетганим маъқул, - яна бир томчи сув худди кўз ёши каби машина ойнасидан пастга қараб йўл олди. Жамила отасига бир қараб қўйди ва давом эттирди:

- Дадажон, сиз одамларни жуда яхши биласиз ва мен сизга тўлиқ ишонаман.

- Биласанми, қизгинам. Онанг вафот этганида мен ҳеч қачон дилингга озор етказмайман ва доимо сенинг энг бахтли бўлишингга ҳаракат ўиламан деб Аллоҳга қасам ичганман.

- Орадан уч йил ўтди... – минғиллади Жамила ва яна ойнадан юмалаб тушаётган томчига қараб қолди. – Қизиқ, онам нима деган бўларди?

- Мен онангни жуда яхши кўрардим, у эса сени жонидан ортиқ кўрарди, Жамила. Лекин ҳамма нарса бир паллада ўзгариб кетди ва мен кўп нарсага бошқача қарай бошладим. Биз кимни яхши кўрсак ҳам, у Аллоҳнинг олдида ҳеч ким эмас, ахир фақат Аллоҳгина абадий ва биз уни ҳаммадан ҳам кўп севишимиз керак. Бу дунёнинг барча бойликлари Аллоҳ розилиги олдида ҳеч нарса эмас! Энди мен буни аниқ тушуниб етдим. Агар сен Аллоҳ ҳақи турмушга чиқаётган ва бу йўлда учрайдиган барча синовлардан ўтишга тайёр бўлсанг, ўйлайманки, онанг бундай тўйга қарши бўлмаган бўларди. Ахир биз сенга ҳеч қачон ёмонлик тиламаган бўлардик!

- Ҳа, дада, шундай, - тасдиқлади Жамила. – Энг кучли муҳаббат Аллоҳга муҳаббат бўлиши лозим... – У яна отасига қараб қўйди. Афтидан, унинг кўзларида яна қандайдир умид пайдо бўлганди. – Агар ҳақиқатдан ҳам, кимнидир бутун қалбинг билан севсанг, Аллоҳ ҳақи, қандай йўл тутиш керак?

- Қизалоғим, агар у ҳақиқатда яхши йигит бўлса, унга турмушга чиқишга шошилиш керак! – ҳазратнинг овози оптимизмга тўлди, сабри чидамасдан, савол берди. – қизим, демак, сен яхши кўрадиган йигит бор экан-да? Баклим, унинг кимлигини айтарсан?

- Бу – Умид, - узоқ куттириб қўймади Жамила. У яна кўзларини олиб қочди ва ерга юмалаб тушаётган томчиларга қаради. Маълум фурсат уларнинг иккаласи жим бўлиб, ўйланиб қолди.

- Умид кетишга жуда шошилганди, - давом эттирди ҳазрат. – У охирги пулларига қаергадир чипта сотиб олди ва шу куниёқ кетиб қолди. У ҳаттоки мадрасанинг янги биносида таъмирлаш ишлари тугашини ҳам кутиб ўтирмади, - бироз тин олгач, ҳазрат қўшимча қилди. – Қизиқ, катта миқдорда хайр-эҳсон қилишга тайёр бўлган ва бунда ўз исмини айтишни истамайдиган одамлар ҳали-ҳамон мавжуд. Ахир, бинони сотиб олиш ва таъмирлашга ким пул тўлагани маълум эмас.

- Ҳа. Умид янги, таъмирдан чиққан ҳужраларни кўриб қаттиқ хурсанд бўлган бўларди. У мадрасани шунчалик яхши кўрарди-ки, - эслади Жамила. У бошқаларга билим олиш имкониятини тақдим этиш учун охирги тийинигача сарфлашга тайёр эди.

- Лекин ҳозир унинг қаерда эканлигини ҳеч ким билмайди. Ахир у жуда ҳам зеҳни ўткир ва истиқболли йигит!

- Дада, демак, мен унга турмушга чиқишга шошилмаслигим керак экан-да? – савол берди Жамила, ҳаттоки жавоб кутмасдан ҳам.

- Умид яхши йигит. Эҳтимол, у исломга зид нарсалар борасида бироз кескиндир, лекин бошқа томондан бу тўғри ҳам.

Жамила жимгина ойнага тикилиб турарди ва гўёки ойнада оқиб тушаётган томчилар акс этгандай унинг ёноқларидан кўз ёши оқа бошлади. Отаси унинг йиғлаётганини сезиб қолди ва айбини ювишга ҳаракат қилди:

- Мен эса сенга куёв топиб қўйдим, тез орада тўй ҳам бўлади, - деди ҳазрат, юзида хурсандчилик ифодалашга ҳаракат қилиб. У қилган иши учун ўзини ноқулай ҳис қиларди. Хотинининг ўлими уни ҳақиқатда кўп нарсага бошқача назар ташлашга мажбур қилганди. У ҳатто масжидлардан садақа тўплашни ҳам тўхтатди ва мадрасада дарс бера бошлади. Энди, севимли қизи унга қаллиқ топишни сўраганда эса қандай йўл тутишни билмасди, хато қилишга қўрқарди. Бир томондан, Жамила кимни севишини жуда яхши тушуниб турарди, лекин унинг севгилисини топишни имкони йўқ деб ҳисобларди, Умид қаерга кетганлиги ва уни қандай топиш мумкинлигини ҳеч ким билмасди. Бошқа томондан эса, Жамила унга доимо ўзининг кичкина қизча эмаслигини ва аллақачон турмушга чиқиш вақти етганлигини эслатиб турарди. Охир-оқибат, қизининг келтирган далилларига рози бўлиб, ҳазрат Жамила учун куёв қидира бошлади. Ва бу ишни сидқидилдан бажарди. Ҳазрат қизининг ўзи розилик бермагунча уни эрга бера олмасди.

– Қизалоғим, мен сенга ажойиб эр топдим, - давом эттирди ҳазрат. – у ҳақиқатда яхши одам ва мен истайманки, сен ҳам кимга турмушга чиқаётганингни билиб қўйишинг керак, - бироз жим қолгач, ота куёвнинг исмини айтишга қарор қилди. - Жамила, унинг исми Ри...

- Илтимос, у ҳақида гапирманг, – сўзларини бўлди Жамила. – Ахир биз келишиб олгандик-ку, бу мавзуда гаплашмасликни.

- Жамила, лекин мен ўзингни қийнашингни истамайман, - унамасди ота.

- Буларнинг барчаси синов, дадажон. Ва менинг илтимосим.

- Яхши, қизгинам, - рози бўлди ота.

- Балки, мавзуни ўзгартирармиз? – таклиф қилди Жамила. – Қаерга борамиз дедингиз?

Хўрсиниб қўйгач, ҳазрат жавоб берди:

- Бу менинг эски қадрдоним. Биз бир пайтлар битта мадрасада ўқиган эдик. Ҳозир унинг ўз санаторийси бор экан ва у мени дам олиб кетишга таклиф қилди...



Ва ниҳоят, қуёш уфқ ортига деярли яширинган пайтда улар манзилга етиб келдилар. Ҳазратнинг эски қадрдони меҳмонларни очиқ чеҳра билан қарши олди, меҳмоннавозлик кўрсатди ва ҳатто санаторий бўйлаб қисқача экскурсия ҳам уюштирди. Маълум бўлишича, у ерда жуда кўплаб мусулмонлар ишлар экан ва ўларнинг ҳатто намоз ўқиш учун алоҳида хоналари ҳам бор экан.

Хуфтон намозини ўқигач, Жамила толиққани ва ухлашга ётмоқчи эканлигини айтди. Меҳрибон ота уни хонасига кузатиб қўйди ва бомдод намозига уйғотишини айтди.

Жамила анча узоқ вақт ухлолмасдан ётди, у қандайдир Ри… ҳақида ўйларди. «Афтидан, бу Ринат, - ўйлади у. – Ёки Ришатмикан? Уларнинг иккаласи ҳам яхши, – Жамиланинг ёноқларидан яна ёш оқа бошлади. –Умид ҳозир қаерда экан? – ўйлади у. – Балким аллақачон уйланиб ҳам олгандир, ўзининг оиласи, бола-чақаси бордир...» Бироздан сўнг, қиз чарчоқдан донг қотиб ухлаб қолди.

- Жамила, - бир пайт отасининг овозини эшитди у. – Уйғон! Намоз вақти бўлди!.. Уйғон... – уйғотишда давом этди ота. – Сен тасаввур ҳам қилолмайсан, бугунги тун қандай ўтганини... Қани, турақол.

Уйқуни зўрға енгиб, Жамила таҳорат олди ва отасининг ортидан бомдод намозини ўқиди.

- Жамила, бу ер шунчалик гўзал-ки! – завқ билна деди ота. – Мен туни билшан боғда сайр қилдим...

- Дада, наҳотки кечаги йўл азоби сизни толиқтирмади? – ҳайрон қолди қиз.

- Ҳа-я, бугун эртанги кун бўлиб қолди-ку! – ҳушига келди ҳазрат. – бу ер жуда ҳам гўзал! Юр, сенга бу ерларни кўрсатиб чиқаман...

- Раҳмат, дада, - деб миннатдорчилик билдирди Жамила. – Мен яна бироз ухлаб олмоқчи эдим.

- Сени қара-ю, уйқучи, - кулимсираб қўйди ота. – Бунақада тўйинги ҳам ухлаб ўтказиб юборишинг мумкин!

- Бўлди қилинг, - қатъий гапирди Жамила. – Мен ухлагани кетдим.

- Қизалоғим! – хитоб қилди ҳазрат. – Сен кутилмаган совғаларни ёқтирасанми?

- Фақат ёқимли совғаларни, - уйқусираб жавоб берди Жамила ва эснаган ҳолда хонасига қараб кетди.

Ойнанинг ортида тим-қоронғулик эди. Чарчаб қолган ҳазрат тунги намозни ўқиб бўлгач, Жамилани унинг хонасига кузатиб қўйди ва устига кўрпа олиб келишини айтди. Биринчи қаватга тушгач, у намоз ўқиладиган хонага қараб чиқишга қарор қилди. Биринчи қават эшикларида ҳеч қандай ёзувлар йўқ эди, шу сабабли бу хонани топиш жуда қийин бўлди. Лекин эшиклардан бирида у барибир қуйидаги сўзлар ёзилган тахтачани топди: «Азиз биродарлар ва опа-сингиллар! Илтимос, уяли телефонингизни ўчириб қўйинг. Одамларни намоздан ҳеч нарса чалғитмаслиги лозим».

- Афтидан, шу ер бўлса керак! – деб пичирлади ҳазрат ва эҳтиёт бўлиб эшикни очди. Вақт жуда кеч бўлганига қарамай, хонанинг узоқ бурчагида, минбар ёнида бир нотаниш кимса намоз ўқирди. Ҳазрат унинг намозни адо этишига халал беришни истамасди, лекин беихтиёр қўли эшик тутқичига тегиб кетди ва қаттиқ тарақлаган овоз эшитилди. Намоз ўқиётган киши шу ондаёқ полга ётиб олди.

- Узр, - деди ҳазрат. – Мен сизга халақит беришни истамагандим.

- Йўқ, ҳаммаси жойида, - давом эттирди нотаниш. – Мен бу ерда шунчаки ётвдим... – ўзини оқлай бошлади у.

- Ҳа, ҳа. Биз оддийгина ётувдик … – тушунгача тасдиқлади ҳазрат. –Сиз менга ёрдам беришни истамаган бўлармидингиз?

- Албатта! – жавоб берди нотаниш киши  ва эшикка яқиш келди.

Унинг юза ҳазратга жуда яқин бўлиб кўрин, у ҳазратдан кўра тезлашди:

- Ҳазрат? Ассалому алайкум! Машоллах, бу ерга қандай келиб қолдингиз?

Бу Умид эди. У устозини кўришдан шунчалик хурсанд эдики, юзлари кувонч ўтидан ёниб турарди.

- Ва алейкум ассалом! – жавоб берди ҳазрат. У ҳам Умидни кўрганидан жуда хурсанд эди.

- Мен бу ерда ишлаяпман, - гапириб берди Умид. – Санаторий директори жуда яхши киши, у факат мусулмонларни ишга олишга ҳаракат қилади. Менга ишхонага яқин жойдан квартира ажратишди, бу ерда ҳам иккита хонам бор. Шундай экан, алҳамдулиллаҳ, кўнглим хотиржам. Ўзингиз қандайсиз, ҳазрат? Қизингиз қалай?

- Мен ҳозир мадрасада дарс беряпман, - ҳикоя қила бошлади у. – Бу жуда фойдали: ўзим ҳам кўп нарсани ўрганяпман. Жамила эса... У… У яқинда онасини йўқотди... - хўрсинди ҳазрат.

- Инна лиллаҳи ва инна илейхи рожиъун, - деди Умид.

- Раҳмат. Ҳозир ҳаммаси ўз ўрнига тушгандек. Жамила келаси ҳафта турмушга чиқяпти... Сенчи, уйланмадангми?

- Йўқ ҳали, - кўзларини пастга қаратди Умид. – Мен Жамиланинг қаллиғини танийманми?

- Биласанми, Умид, бу ерда ҳаммаси шу қадар чигалки...

- Чигал…, - хўрсинди Умид. - инша Аллах, норози бўлмасангиз, мендан сизга совға бор.

- Албатта қарши эмасман! Ўйлайманки, Жамила сени ўз тўйида кўрса жуда хурсанд бўлган бўларди.

- Йўқ, ҳазрат! – жавоб берди Умид. – Эҳтимол, мен келолмасам керак. Тушунсизми, мен… Мен ишдаман!

- Мен директоринг билан гаплашиб кўраман, у менинг яқин дўстим, ишончим Умидки, у сен бир неча кунга қўйворади.

- Рахмат, лекин мен барибир келолмайман. Мен… Биласизми, менга унинг ўйида бўлиш жуда оғир …

- Гап нимада, ўғлим?

- Мен ҳамон қизингизни севаман, ҳазрат! – тан олди Умид. – Таклиф учун раҳмат, лекин мен келмайман.

Ғамхўр ота Умидга жилмайиб қараб қўйди, у ниманидир ўйлаб қўйганлиги аниқ эди.

- Умид, сен бу ердаги боғни яхши биласанми? – сўради ҳазрат.

- Албатта! Истасангиз мен уни сизга кўрсатаман! – таклиф қилди Умид ва, розилик олгач, икковлон сайрга йўл олдидар.

- Бу ерда ҳаммаси шунчалик гўзал, Умид! – завқ билан деди ҳазрат, боғ ҳудудини томоша қилиб чиқаркан. – Келажакка режаларинг қандай, бўтам?

- Қайси маънода? – қайта сўради Умид.

Улар кечаси билан боғда сайр қилиб юрдилар қайсидир масалаларни муҳокама қилдилар. Охири ҳазрат қуйидаги сўзларни айтди:

- Мен жуда хурсандман, Умид, сенинг розилик билдирганингга! Ўйлайманки, Жамила жуда хурсанд бўлади... Энди эса бориб уни намозга уйғотай. Умид қаламанки, биз келишдик ўғлим! Ассалому алейкум! – хайрлашди ҳазрат.

- Ва алейкум ассалом! – жавоб берди Умид, тунги суҳбат ҳақида уйланар экан.



***



Бугунги тонг Жамила учун жуда қайғули туюларди. Ўз қисматини танлаб олгач, у танловни ўлим сифатида қабул қиларди: Жамила эҳтимол, ўзи у ҳақида ҳеч нарсани билмайдиган кишига турмушга чиқаётган бўлиши мумкин. Куёвни отанинг ўзи излаб топди. Бу унинг илтимоси эди. Унинг севгилиси Умид мана бир неча йилдан бери шаҳарга қайтмади, ҳеч қандай хабар ҳам жўнатмади, ҳеч ким уни қаердан топиш мумкинлигини ҳам билмайди. Эҳтимол, Жамила учун ушбу тонг энг қайғули кўринган бўлса керак... У ҳатто ўзи билмаслиги ҳам мумкин бўлган одамга турмушга чиқиши керак. Отасининг ўзи унга куёв топибди... Мана бир неча йилдирки, унинг севгилиси Умид шаҳарга қайтмас, биронта хабар ҳам бермас эди, ҳаттоки унинг қаерда бўлиши мумкин эканлигини ҳам ҳеч ким билмасди. Билсангиз эди, унинг ушбу девор айнан Умид турганлигини қанчалик истаётганини. Фақат кичкина хонанинг эшигигина Жамилани бўлғуси турмуш ўртоғидан ажратиб турарди. Уни алоҳида хонада қолдиришларини ўзи талаб қилиб туриб олди, чунки кимдир унга кўзини олайтириб қарашини истамасди. "Нимага? – ўзига-ўзи савол берди Жамила. – Эрим менга қараб баҳра олсин! Нега энди яна кимдир менга қараши керак?" Унинг ўзи ҳам йигитларга кўз ташламасди. Ҳозир эса, никоҳдан олдин, полга ўтириб олиб, кўзларини ерга қаратган ҳолда, Аллоҳдан ўзига сабр-тоқат ва бўлғуси турмуш ўртоғига муҳаббат тақдим этишни сўрарди. Бу унинг учун жуда зарур эди, ахир у парда ортида ким турганини билмасди. Чидай олмасдан, у барибир нигоҳини юқорига қаратди – қия очиқ турган эшик ортида серҳашам костюм кийган ёш йигит турарди. У ким биландир гаплашиб турарди, кейин бирдан ўзини панага олди. Қиз унинг исмини биларди: "Бу Ришат", - пичирлаб айтди Жамила ва, йиғидан ўзини зўрға тўхтатиб, Аллоҳдан янада астойдил сабр-тоқат сўрай бошлади...

Эшик ортида имом хутба ўқий бошлади. Жамила ҳозир ҳаммаси ҳазрат Одам Ато ва Момо Ҳавво ҳаётидан, Муҳаммад (с.а.в.) ва Хадича она ҳаётидан мисоллар келтирган ҳолда ҳикоя қилаётгандай бўлишини истарди. Унинг юзида на қувонч ва на қайғу бор эди. Фақат ҳамма нарсага рози бўлган, полга қадалган нигоҳ. Жуда ғамгин ва аламли эди, чунки доим ҳам сен истагандай бўлавермайди: яқинларингни йўқотасан ва доим ҳам ўз севган кишинг билан турмуш қурмайсан. Баъзида эса нимадир шу сабабли рўй берадики, шундай бўлиши керак ва бундан бошқа илож йўқ!

Узоқ кутилган савол янгради. У дастлаб келиннинг отасига берилди. "Фалончи ўғли Писмадончи, сиз ўз қизингиз Жамилани турмушга беришга розимисан..." - "Ришатга", - пичирлади Жамила, нигоҳини полдаги нуқтадан узмасдан. "...Фалончи ўғли Умидга?", - якунлади ҳазрат. Жамиланинг нафаси қайтиб кетди. "Умидга! Умидга! Умидга! – такрор ва такрор янграрди унинг миясида. – Фалончи ўғли Умидга..." "Ҳа!" – акс-садодай янгради эшик ортидан. Жамиланинг отаси тайёрлаган кутилмаган совғадан ҳаттоки боши ҳам айланиб кетди... Сўнгра куёвга ҳам савол берилди ва унинг розилиги олинди.



- Никоҳ муборак!!! – янгради гувоҳлардан бири – Ришатнинг шўх овози.

- Никоҳ муборак!!! – жўр бўлиб такрорлади қолганлар.

Ҳамма шод-хуррам ҳолда байрам қиларди, кичкина хонада эса уч киши жам бўлганди:

- Ахир ўзинг куёв ҳақидаги суҳбадан бош тортдинг-ку, қандай қилиб яна Умид ҳақида гапириб беришим мумкин эди? – ҳайон бўлиб савол берди ота.

- Сиз ҳаммасини тўғри қилгансиз! – жавоб берди Жамила ва турмуш ўртоғини маҳкамроқ қучиб олди.

- Раҳмат сизга, дада! – кулиб қўйди Умид ва юзига Жамиланинг рўмолини босди.

Интернетдан

Абу Муслим эркин таржима