Ёш мусулмон қиз мотоцикл иштирокда аварияга учраган, шундан сўнг у фалаж бўлиб қолди ва оила қуриш ҳақида умид ҳам қилмай қўйганди.
Амир ва Ойшанинг тақдирини белгилаб берган учрашув гўёки тасодифан рўй берган – уларнинг иккаласи жанг шаклидаги PlayerUnknown’s Battlegrounds кўп фойдаланувчилар иштирок этадиган уйинга қизиқарди ва улар кибер-маконда танишиб қолдилар, хабар беради IslamNews сайти Malay Mail га ҳавола қилган ҳолда.
Вақт ўтиши билан улар бир-бирини ёқтириб қолди ва кейинчалик Амир Ойшага турмушга чиқишни таклиф қилди. Ойшанинг шифокори Камарул Ариффин Нур Саданнинг айтишича, қиз узоқ вақт тушкунлик ҳолатида бўлган ва унинг тикланиши осон бўлмаган. Амир билан учрашув эса барчасини ўзгартирди ва энди Ойша соғайиб кетишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.