Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар 27 йил олдин ўрнатилган. 2014 йил мамлакатлар ўртасида иккитарафлама муносабатларни «ҳар томонлама ҳамкорлик» даражасига кўтариш ҳақида келишувга эришилди. 1996 йил Қозоғистон ва Малайзия мос равишда Куала-Лумпур ва Алматида ўз элчихонасини очган.
Қозоғистон президенти Малайзияга уч марта (1996, 2006, 2012 йиллар), Малайзия олий раҳбарияти эса Қозоғистонга тўрт марта (1996, 2003, 2011 ва 2014 йиллар) ташриф буюрган.
Мамлакатлар нефт-газ саноати ва нефт-газ сервиси, исломий молиялаштирилиши, уй-жой ва инфратузилма қурилиши, қишлоқ хўжалиги, «ҳалол» саноати, электрон тижорат, туризм ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Қозоғистонда Малайзия компаниялари ва инвесторлар билан биргаликда нефт-газ, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида узоқ муддатли лойиҳалар амалга оширилмоқда.