Марям Ли муаллифлигидаги китобда қачонлардир ҳижобда юрган ва уни ечишга қарор қилган мусулмон аёллар ҳикоялари келтирилган.
Адабиёт асарнинг ўзида ўқувчиларга рўмолдан «озод бўлиш» ғояси сездирмасдан етказишга ҳаракат қилган бўлсада, кириш сўзида айтилишича, «муаллифда ҳижобга қарши чиқиш борасида ҳеч қандай эҳтиёж ҳам, хоҳиш-истак ҳам йўқ».
Ислом ишлари вазири Мужоҳид Юсуф Рава мусулмон мамлакатдаги одоб-ахлоқ асосларига путур етказишга қодир бўлган китобга нисбатан тергов ташаббуси билан чиқди.
«Иш адолат асосида ва тегишли тарзда тергов қилинади», - изоҳ берди Рава.