loader
Foto

Ушбу умматдан бирор киши - яҳудийми ё насронийми, мен ҳақимда эшитиб...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Муҳаммаднинг жони Унинг қабзасида бўлган Зотга қасамки, ушбу умматдан бирор киши - яҳудийми ё насронийми, мен ҳақимда эшитиб, кейин мен келтирган нарсага (динга) иймон келтирмай ўлса, у албатта, дўзах аҳлидан бўлади» (Имом Муслим ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисни қасам билан бошладилар. «Нима учун айнан ушбу қасам лафзи, яъни «Муҳаммаднинг жони Унинг қабзасида бўлган Зотга қасамки», деб бошланди, бунинг ҳикмати нима?» дейилса, унга жавоб шуки, Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга жуда кўп мўъжизалар берган.

Ушбу мўъжизаларни кўриб, баъзи билмаган кимсаларнинг хаёлига Набий алайҳиссаломда ҳам илоҳлик белгилари бор деган ўй келиб қолиши мумкин. Ана шунинг олдини олиш учун махсус лафзлар орқали қасам ичдилар. Яъни у зот алайҳиссалом ўзларининг жонлари ҳам, барча нарсаларнинг тасарруфи ҳам ягона Аллоҳ таолонинг ихтиёрида эканини, илоҳий ихтиёрлар Пайғамбар алай-ҳиссаломга тааллуқли эмаслигини билдириб қўйдилар.

Ушбу ҳадисда «яд» (яъни қўл) сўзи ишлатилди. Бу сўз муташобиҳлардан бўлиб, бу борада икки хил қараш бор:

Биринчи қараш мутақаддим уламоларнинг қараши бўлиб, улар «яд» дан нима ирода қилинганини Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қиладилар. Улар ушбу ҳавола қилишларида танзиҳни, яъни Аллоҳ таолога тажсим ва ташбиҳ нисбат берилишини инкор қилган ҳолда ҳавола қилишади.

Иккинчи қараш мутааххир уламоларнинг қараши бўлиб, улар бу каби калималарни таъвил қиладилар. Улар ушбу сўзларни таъвил қилишда Аллоҳ таолонинг мақомига лойиқ бўлган ҳамда луғат ҳам шуни тақозо қиладиган маънога таъвил қиладилар. Бундан мақсад Авом халқнинг иймонини сақлаб қолиш, уларнинг иймони зое бўлиб кетмаслигидир. Яъни авомнинг эътиқодини тажсим ва ташбихдан сақлаш учун таъвил қилишган. Шунга кўра, ҳадисда зикр қилинган «яд»дан мурод қабза, яъни Аллоҳ таолонинг қудрати қабзасидир.

Набий алайҳиссалом бу ерда қасам ичдилар. Бунинг сабаби, у зот алайҳиссалом ўзи айтаётган сўзни қадрли ва аҳамиятли эканини билдиришлик учундир. Қасамнинг жавоби эса жумласидир. Бу ердаги калимаси га тегишли эмас. Аслида бу жумла    бўлади. Яъни сўзи маъносидадир. Шунда калимаси нинг исми бўлади. калималаридан бадал бўлади. калимасининг олдидаги зоидадир.

Қасамнинг жавобининг хулосаси шуки, уммати даъват, яъни ҳар бир шахски, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг пайғамбарлик хабари етган бўлса, у хоҳ яҳудий бўлсин, ва хоҳ насроний бўлсин, Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган ҳақ динга кирмай, вафот этадиган бўлса, у дўзахдадир. Шу туфайли нажот йўли у зотнинг шариатларига эргашишликка боғлиқдир.

Бундан маълум бўладики, уммат икки хилдир: уммати ижобат ва уммати даъват: Уммати ижобат Ислом шариатига эргашган умматдир. Уммати даъват эса Пайғамбар алайҳиссалом уларга Расул қилиб юборилган барча инсу жинлардир. Уммати даъват умумийдир. Унинг остига яҳудий ва насронийлардан ташқари мушрик ва кофирлар ҳам киради. Лекин ҳадисда айнан яҳудий ва насронийлар хос зикр қилинди. Бунинг сабаби, улар аҳли китоб эдилар. Уларнинг Пайғамбарлари бор эди. «Уларнинг ўз Пайғамбарлари бўла туриб, улар ҳам Муҳаммад алайҳиссаломга эргашишлари шартми, уларнинг ўз Пайғамбарларига эргашиши ва ўз китобларига амал қилиши нажот топишлари учун кифоя қилмайдими?» деган фикр хаёлга келиши мумкин. Ушбу фикрни даф қилиш учун ҳадисда уларнинг нажот топиши ҳам Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган шариатга иймон келтириб, бўйсунишларига боғлиқ қилинди. Шу сабабдан улар хос зикр қилинди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлиб келишлари билан ундан олдинги шариатлар мансух бўлган ва нажот у зот алайҳиссаломни тасдиқ қилиб, у зотга эршашишга қайдланиб қолган.

Бу ерда умматнинг яна бир тури, яъни учинчи тури ҳам мавжуд. Улар даъват етиб бормаган инсонлардир. Уларга қандай ҳукм қилинади, дейилса, бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: «Улар тавҳид борасида сўраладилар. Чунки бу фитрий нарса, аммо фаръий ҳукмлардан сўралмайди».

Ҳадисда Аллоҳ таолога «яд» собит қилинди. «Яд» муташобиҳ калималардан экани ва бу борада мутақаддим ва мутааххир уламоларнинг ихтилофи юқорида келтирилди. Мутақаддимлар табиати саломат ва бидъатдан узоқ бўлигани учун бу каби оят ва ҳадисларни Аллоҳ таолога тафвиз қилишган, яъни буларнинг ҳақиқати ва кайфиятини Аллоҳ таолонинг илмига ҳавола қилишган ва шу туфайли таъвилга эҳтиёж сезилмаган. Шу эътибордан «Яд» борасида уларнинг эътиқодлари қуидагича:

Яъни «Унинг Ўз шаънига муносиб, махлуқларнинг «қўл»ига ўхшамаган «яд»и бордир».

Мутааххирлар даврида эса, бидъат аҳли кўпайган ва улар муташобиҳ калималар орқали Аллоҳ таолога жисм нисбатини беришгача боришган. Шу сабабдан кейинги давр уламолари муташобиҳларни таъвил қилишга мажбур бўлганлар. Мутақаддим уламоларнинг тутган йўллари аслам, яъни хатодан энг саломат йўл бўлса, мутаахир-ларнинг тутган йўллари аҳкам, яъни тиювчироқ йўлдир.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан