Фуссилат сураси 9-оят: “Айтинг: "Ҳақиқатан ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган зотга кофир бўлурмисиз ва ўзгаларни Унга тенглаштирурмисиз?! Ана ўша барча оламларнинг Парвардигори-ку?!”
Фуссилат сураси 10-оят: “У (Ернинг) устида тўла тўрт кунда тоғларни (пайдо) қилди ва уни баракотли қилди ҳамда ўша (ер)да унинг емиш- ларини белгилади (тақсимлади)”. (Бу тафсилот Ер-у осмонлар ҳақида) сўровчиларга мосдир.
Бақара сураси 29-оят: “У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди. Сўнгра само сари “турди-да”, уни етти (қават) осмондан иборат қилиб қўйди. У барча нарсани билувчи (доно)дир”.
Фуссилат сураси 12-оят: “Бас, икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) иш (вазифаси)ни ваҳий қилди. Биз қуйи (Ерга яқин) осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва (уни офатлардан) сақла- дик. Бу Қудратли ва Билимли (зот)нинг тақдири (ўлчови)дир”.
Худ сураси 7-оят: “У (Аллоҳ) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ (яхшироқ) иш қилишингизни синаш учун осмонлар ва Ерни олти кунда яратган зотдир. (У пайтда) Арш сув усти- да эди”. Агарда Сиз: “Албатта, сизлар ўлгандан кейин тирилтирилурсиз”, - десангиз, куфрга кетганлар: “Бу сеҳрдан ўзга нарса эмас!” - дейишлари аниқ”.
Аъроф сураси 54-оят: “Дарҳақиқат, Раббингиз осмонлар-у Ерни олти кунда яратган, сўнгра Арш узра “муставий” бўлган, кунга тунни қоп- лайдиган - уни (яъни, кунни тун) шитоб билан қувади - қуёш, ой, юлдузларни Ўз амрига мусаххар (мутеъ) қилиб қўйган Аллоҳдир. Огоҳ бўлингизки, яратиш ва буюриш Унга хосдир. Оламлар- нинг Рабби бўлмиш Аллоҳ баракотлидир”.
Ҳадид сураси 4-оят: “У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра “муставий” бўлган зотдир. У ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, унга (осмонга) кўтариладиган (яхши амал ва дуолар каби) нар- саларни ҳам билур. Сизлар қаерда бўлсангиз, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган (барча) амалларингизни кўриб турувчидир”.
Фуссилат сурасининг 9,10,12-оятлари мазмунига кўра, Ер биринчи, осмонлар иккинчи навбатда яратилгани маълум бўлади. Лекин Нози- от сураси 28-30 оятларида “Аллоҳ осмонни бино қилди, қаддини баланд қилиб битирди, шундан кейин Ерни яратди”, деб билдирилади. Ҳақиқатан ҳам ~ 5 миллиард йил аввал осмон (само) асосан булут-тутун шаклида бўлган. Аллоҳ аввал 4 кунда Ерни (Қуёш тизимини), кейин 2 кунда мавжуд булут (тутун) ҳолдаги осмонни етти қа- ват қилиб яратган деб тушуниш керак. Юқоридаги оятлардан кўриниб турибдики, Аллоҳ Ерни икки кунда (Фуссилат сураси 9-оят); тўрт кунда тоғларни (пайдо) қилди ва уни барокатли қилди ҳамда ўша (ер)да унинг улушларини белгилади (тақсимлади) (Фуссилат сураси 10-оят); икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонига (унга буюрилган) ишни (вазифасини) ваҳий қилди (Бақара сураси 29-оят; Фуссилат сураси 12-оят); Осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб (Ҳуд сураси 7-оят) сўнгра (еттинчи куни) Аршга “муставий” бўлган (Аъроф сураси 54-оят; Ҳадид сураси 4-оят) зотдир; Бу қудратли ва Билимли (зот)нинг тақдири (ўлчови)дир (Фуссилат сураси 12-оят); Буларни Аллоҳ фақат ҳақ (ҳикмат) билангина яратди (Юнус сураси 5-оят), деб хабар беради.
Шайх Абдулазиз Мансурнинг “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” китобининг Ҳуд сураси 7-оятига ва Аъроф сураси 54-оятига берилган изоҳда: “Олти кунда яратган нарсаларини бир зумда яратиб қўйишга ҳам қодир эди, лекин бандаларига намуна бўлсин учун, қудрати ета туриб шунча муддатда яратгани сабр-тоқатга ташвиқ этиш ва биз билмаган яна бошқа ҳикматлар сабаблидир (Ҳуд сураси 7-оят); Ер ва Осмонлар ҳамда улар ўртасидаги мавжудотлар- ни якшанбадан бошлаб жума кунигача яратган. Озгина муддатда яратишга қодир бўла туриб, олти кунга чўзганининг сабабларидан бири фа- ришталар кўриб, кузатиб, танишиб боришлари учун шунча вақт ўтиши лозим бўлган” (Аъроф сураси 54-оят), - деб ёзилган.
Дунёвий илм олимлари эса Қуёш тизимини, шу жумладан, Ер сайёрасини ҳозирги кундаги кўринишда шаклланиши учун 6 кун эмас, бал- ки ~ 4,6 миллиард йил керак бўлганини илмий жиҳатдан асослайдилар. Аллоҳнинг бир куни бизнинг бир миллиард йилга тўғри келади деб фараз қилсак, ҳозирда осмон 7 қават кўринишда шаклланмаган бўлиб чиқади.
Китобнинг биринчи бўлимида Коинот, Қуёш тизими ва Ернинг шаклланиш илмий манзарасини кўриб чиққанларимизга ва Набаъ сураси 29-оят (“Холбуки, Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб, (ёзиб) қўйгандирмиз”)га асосланиб, китобнинг 73-бетида кетирилган Фуссилат су- раси 9-оятдаги яратган, 10-оятдаги пайдо қилди, Бақара сураси 29-оятдаги яратди ва Фуссилат сураси 12-оятдаги барпо қилди жумлаларини “У олти кунда Ердаги ва Осмондаги ҳар бир кичик ва катта жисм, мавжудотлар моҳияти, сир-асрори, қайси вақтда пайдо бўлиши, уларда кечадиган жараёнларни, ризқу-рўзини ва иш (вазифасини) қиёматгача мукаммал қилиб белгилаган (тақсимлаган) зотдир”, деб тушуниш тўғри бўлар эди.
Аллоҳ олти кунда режалаштирган нарсаларни бир зумда белгилаб қўйишга ҳам қодир эди-ку! Озгина муддатда режалаштиришга қо- дир бўла туриб, Аллоҳ Ерни ва Осмонларни олти кунда яратиб (Ҳуд сураси 7-оят), сўнгра (еттинчи куни) Аршга муставий бўлган (Аъроф сураси 54- оят) зотдир, деган оятлардаги етти кун нимани англатиши мумкин деган савол туғилади. Қуръ- онда кунлар (айём) сўзи 365 марта зикр қилин- ган, бу бир йилдаги кунлар ададидир. Алоҳида “кун” (явм) сўзи 30 марта зикр қилинган, бу бир ойдаги кунлар ададидир. Ой (қамар) сўзи 12 марта зикр қилинган, бу қамарий ойлар ада- дидир. Ой (шаҳр) сўзи 12 марта зикр қилинган, бу бир йилдаги ойлар ададидир. Шуларга кўра, Аллоҳнинг Қуръони каримдаги мазкур 7 куни бизнинг ҳафта 7 кундан иборатлигини кўрса- тиш бўлиши мумкин. Эрамиздан олдинги минг йилликда Юнон мунажжимлари Офтоб (Қуёш), Қамар (Ой), Мирриҳ (Марс), Аторуд (Меркурий), Муштарий (Юпитер), Зуҳро (Венера), Зуҳал (Са- турн) юлдузларини якшанба, душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума ва шанба ҳафта кунлари ҳукмронлик қилади, деб тасаввур қилишган. Аллоҳ Қуръони каримда етти кунлик ҳафтани кўрсатиш орқали осмон жисмларини ҳафта кунларига ҳукмронлик қилмаслигини ва ҳар бир кун эгаси Ўзи эканлигини билдираётган бўлиши мумкин.
Умарбек Абдурахмановнинг
"Қуръон оятлари мазмуни билан илм-фан орасидаги уйғунлик" китобидан