У кўпаяди (метастаза), сўнгра кўпайганидан кейин қувват етмай қолгач, оқибатда организмнинг барча ресурсларини ютиб юборади ва фақат шундан кейингина ўлим ҳолати рўй беради. Ҳайвон озиқадан маҳрум қилинса, у тезда ҳалок бўлади. Жазоир университети профессорининг айтишича, 3 кундан бир ойгача бўлган муддатдаги очлик натижасида саратон исталган босқичда ҳалок бўлади. Очлик (очиқиш) – ҳеч нарса емаслик ва фақат тоза сув ичишдир. Одамдан қаттиқ қора нажас табиий йўл билан чиқиб кетиши биланоқ, бу касаллик ўтиб кетганлигини англатади.
Узлуксиз овқатланиш ҳам саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Айтиш жоизки, мусулмон мамлакатларидан келган шифокорлар Россияда саратон касаллиги ва шу сабабли ўлим ҳолатлари тўғрисидаги статистикани эшитиб, ҳайратда қолишади, чунки бу касаллик шарқда кам учрайди, агар дуч келса, даволанади. Бироқ бизнинг мамлакатимизда ва ғарбда саратон касаллигини бундай оддий даволаш тўғрисида маълумотлар деярли йўқ, юз минглаб одамлар ўлишда давом этадилар. Очлик - саратон касаллигининг олдини олиш ва даволаш рецептидир. Бунга Ғарб олимлари энди етиб келишди.
Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, одамлар вақти-вақти билан уч марта овқатланишдан воз кечиши ва куннинг ярими ёки учдан бир қисмида рўза тутиши керак.
Яна бир муҳим масала «парҳез кунлари» бўлиб, бунда максимум 500 килокалория истеъмол қилиш ёки нонушта ва тушликдан воз кечиш керак.
Олимларнинг фикрига кўра, бундай амалиёт одамларга ўз вазнини меъёрда сақлаш ва диабет, саратон, Альцгеймер касаллиги, шунингдек, юрак-томир тизими касалликлари ривожланишига қарши туришга имкон беради, деб ёзади «Лента.ру».
Бундай соғломлаштириш таъсири озиқ-овқат маҳсулотларини вақтинча рад этиш организм стрессга самарали жавоб бериш, яллиғланиш жараёнларини тўхтатиш, ўсимтани "овқатланиш" дан маҳрум қилиш ва шикастланган ҳужайраларни йўқ қилиш жараёнини тезлаштиришга имкон бериши билан боғлиқ.
Тадқиқотчилар кўпчилик учун анъанавий бўлган уч марталик овқатланиш тизими эволюция нуқтаи назаридан ғайритабиий деган хулосага келишди. Хусусан, мустақил равишда ўзлари озиқ-овқат топган ота-боболаримизнинг овқатланиши тартибсиз характерга эга бўлган. Шу сабабли, овқатланишсиз кўп соат давомида ўйлаш ва ҳаракат қилиш қобилияти инсон учун табиий хатти-ҳаракатлар ҳисобланади.