loader
Foto

Эл-Класико ёҳуд реалнинг барсадан устунлиги....

Эл-Класико (исп. El Clásico, кат. El Clàssic) — Испания футбол клубларининг энг зўри бўлган «Реал Мадрид» ва ғирром ўйинлари билан машҳур бўлга «Барселона» ўртасидаги ўйинларга нисбатан умумқабул қилинган ном.  1902 йилдаги илк учрашувдан буён, жамоалар Испания ва халқаро мусобақалар доирасида 259 марта ўзаро тўқнаш келишган. «Реал» ва «Барселона» ўйинлари жаҳон футболидаги энг машҳурлардан бири ҳисобланади, бу ўйинлар кўп миллионли телевидение аудиторияларини тўплайди ва доимий равишда барча спорт тадбирлари орасида энг рейтингли трансляциялар қаторидан жой олади.



Мазкур рақобат сиёсий заминга эга: Мадрид — Испаниянинг пойтахти ва энг йирик шаҳри, Барселона эса мустақилликка мойиллик кучли бўлган Каталония автоном жамоасининг пойтахти ва энг катта шаҳри ҳисобланади. Кўпинча ушбу клублар рақиб тарафларнинг рамзлари сифатида қабул қилинади: «Реал» — испан миллийчилигининг рамзи, «Барселона» эса — каталониялик миллийчиликнинг. «Реал» ва «Барселона» дунёдаги энг бой ва оммавий футбол клублари қаторига киради; 2024 йилда Forbes журналининг маълумотига кўра, улар футболдаги энг қимматбаҳо уч жамоа рўйхатига киритилган. «Реал» ва «Барселона» шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги энг кўп обуначига эга бўлган спорт жамоаларидандир.

2025 йил 12 январь ҳолатига кўра, «Реал» 105 та «Эль-Класико»да ғалаба қозонган, «Барселона» эса 102 тада. Умумий ҳисобда Реал барсани қоқиб варварак қилган.



Рақобатнинг юзага келиши



Спортдаги бу рақобат феномени мамлакатдаги социология ва сиёсатга чуқур боғлиқ. Мадрид — Испаниянинг пойтахти бўлиб, у ерда ҳукумат ва қироллик оиласи жойлашган; пойтахт мамлакатдаги консерватив кучларнинг таянчи ҳисобланади. Каталония эса — мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган автоном ҳудуд бўлиб, унда мустақилликка мойиллик кучли. Каталония бир неча бор Испаниядан мустақил бўлишга уринишлар қилган ва ҳозирда автономия, каталон тилининг расмий мақоми ҳамда каталонларни испанлардан алоҳида миллат сифатида тан олинишига эришган.



Мадрид футбол клуби (Madrid Football Club) 1902 йилда Падрос биродарлар ва Хулиан Паласиос томонидан ташкил этилган. 1920 йил 29 июн куни Испания қироли клубга “Қироллик” унвонини берган, бу испанча Real сўзи билан ифодаланади — клубнинг ҳозирги номи (Real Madrid) шу ердан келиб чиққан. Каталония вилоятида эса профессионал футбол клуби бундан уч йил олдин ташкил этилган. Клуб асосчиси Жоан Гампер жамоани минтақа пойтахти шарафига «Барселона» (FC Barcelona) деб атаган.



1950-йилларда клублар ўртасидаги рақобат кучайди, хусусан, футболчиларни қўлга киритиш борасида. Альфредо Ди Стефано Аргентинадаги футболчилар забастовкаси давомида Боготадаги «Мильонариос» клубида ўйнаётган пайтда ҳар икки клуб раҳбариятида ҳам катта таассурот қолдирди. Уни ўзига жалб қилишга ҳам «Реал», ҳам «Барселона» уринишди, аммо натижада Ди Стефано Мадрид клубига ўтди.



Альфредо «Реал» таркибига жуда мос тушди ва кейинчалик клуб рамзларидан бирига айланди. У билан «Мадрид» беш марта Европа чемпионлари Кубогини ютди.



1960-йилларда рақобат Европа даражасига етди. Жамоалар икки марта Чемпионлар Кубогида тўқнаш келишди. 1960 йилда «Реал Мадрид» 1/8 финалда «Барселона»ни икки ўйинда ҳам 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Кейинчалик мадридликлар мусобақада ғалаба қозонишди ва бу уларнинг кетма-кет бешинчи Европадаги ғалабаси бўлди. Аммо 1961 йилда муваффақиятни «Барселона» нишонлади — у тарихда илк марта «Қироллик клуб»ни Европадаги мусобақадан чиқариб юборган жамоа бўлди, икки ўйин натижаси бўйича 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. Аммо финалда каталонияликлар «Бенфика»га 3:2 ҳисобида ютқазишди. 1968 йилда «Барселона» «Сантьяго Бернабеу»даги Қирол Кубоги финалида «Реал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 1974 йилда «Барселона» меҳмонда «Реал»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейин 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шу йили «Реал» ҳам жавоб ўйинида мамлакат кубоги финалида «Барса»ни 4:0 ҳисобида енгди.

«Барселона»нинг етакчи футболчилари доимий рақиб жамоага жуда кам ўтган: 1994 йилда — Микаэль Лаудруп, 2000 йилда эса у каби Луиш Фигу, унинг трансфери ўша пайтда футбол тарихидаги энг қиммат баҳоланган трансфер бўлди.



Ҳозирги давр. Коммерциялашув



Клублар Осиё бозорига фаол кириб боришди ва фойда орттириш йўлида илгари қўлланилмаган янги усулларни ўзлаштиришга киришишди. Ўйинлар тобора эртароқ бошланадиган бўлди. Масалан, 2015 йилдаги «Реал» — «Барселона» ўйини маҳаллий вақт билан соат 18:15 га белгиланган эди, 2016 йилда эса, хусусан Хитой ва Япония бозорига мослашиш мақсадида, «Камп Ноу»даги ўйин соат 16:15 да бошланган. 2016/17 мавсумида «Реал» ва «Барселона» бошқа клубларга қараганда соат 16:00 да — Хитой ва Япония барларидаги «прайм-тайм»да — кўпроқ ўйин ўтказишган. 2017 йил декабрида 2017/18 мавсумининг 19-турида «Реал» майдонидаги ўйин Мадрид вақти билан соат 13:00 да (Пекинда 20:00, Токиода 21:00) бошланган.

Яқин келажакда «Эль-Класико» ўйинларини Испания ташқарисида — АҚШ ёки Хитойда ўтказиш режалари ҳам айтиб ўтилган, бу ҳақда Ла Лиганинг президенти Хавьер Тебас баёнот берган.



Ғалати рекордлар



2024 йил октябрида ўзининг илк «Эль-Класико»сида Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича шахсий антирекорд ўрнатди — у 8 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушди. Бу Испания чемпионати юқори дивизиони тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Илгари бу рекорд мадридлик «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземага тегишли бўлиб, у 2018 йилда «Эйбар»га қарши ўйинда 7 марта офсайдга тушган эди.



Абу Муслим тайёрлади