loader
Foto

Иордания: Исроил билан шартнома борасида хомтама бўлмаслик керак

Сўнгги ойларда Иордания ва Исроил ўртасидаги муносабатларда чуқур инқироз мавжудлиги аниқ бўлди. Бу Иорданиянинг Исроилга Бакура ва Гумарни ижарага бериш муддатини узайтиришдан бош тортганлиги ва бунинг ўрнига ушбу икки туманда ўз суверенитетини тиклашга уриниши туфайли аниқ бўлди. Шундан кейин қирол ҳарбий кийим кийиб, бу жойлар озод қилинганига шаъма қилиб, бу жойларга ташриф буюрди. Можаронинг энг сўнгги далили Иордания ҳудудига ноқонуний равишда кирган Исроил фуқаросининг судга тортилиши бўлди, бу уни Иордания суд тизимида Иордания суди олдида жавоб беришга мажбур бўлган биринчи исроилликка айлантирди.

Иордания унинг Фаластин муаммосида, айниқса, босиб олинган Қуддусда тарихий ролини писанд қилмайдиган АҚШ ва Исроил сиёсати натижасида ютқазяпти деб ҳисоблайди. Боз устига, «аср битими» ҳақида маълумотнинг ошкор бўлиши шундан далолат берадики, америкаликлар ва исроилликлар Иордания фаластинлик қочоқларни энг кўп қабул қилишини эътиборсиз қолдиришга уринмоқда. Оммоннинг фикрига кўра, Тель-Авив ва Вашингтон Исроил-Фаластин можаросини қироллик ҳисобига ҳал қилишни истайди.

Буларнинг барчаси Иордания Исроил билан 1994 йилда имзолаган Вади-Араба шартномасига қарамай содир бўлади. Чорак аср ўтиб, ушбу шартнома иорданияликларнинг манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун етарли эмаслиги барчага аён бўлди. Исроил шартномада ўз зиммасига олган аксарият мажбуриятларни бузган ва бузишда давом этмоқда. Масалан, 1997 йилда Исроил Иордания тарихидаги энг жиддий экологик инқирозга олиб келган оқава сувларни кўчириш учун айбдор эди. Бундан ташқари, Исроил АҚШнинг кўмаги билан Қуддус мақомини доимий равишда ўзгартирмоқда, бундан ҳеч бўлмаганда Қуддуснинг "яҳудий давлати" пойтахти,  деб эълон қилиниши далолат беради. Бу Вади-Араба келишувининг яққол ва тўғридан-тўғри бузилишидир.

Қўшма Штатлар ҳомийлигида имзоланган ва Вашингтон томонидан кафолатланган Иордания-Исроил тинчлик келишувининг 8-моддасида Иордания ва Миср иштирок этадиган музокаралар орқали қочқинлар муаммосини ҳал қилиш кераклиги аниқ кўрсатилган. Бундан ташқари, 9-моддада: «Исроил Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Қуддусдаги мусулмон зиёратгоҳларидаги алоҳида ролини ҳурмат қилади. Доимий мақом бўйича музокаралар олиб борилса, Исроил Иорданиянинг ушбу зиёратгоҳлардаги тарихий ролига устувор аҳамият беради" деб айтилган.

Исроилнинг Қуддус ва Фаластин ҳудудларига нисбатан давом этаётган агрессияси, фаластинлик қочоқлар ким эканлигини қайта таърифлаш жараёни ва американинг БАПОР га ёрдами тўхтатилиши, шунингдек, «аср битими»га алоқадор маълумотлар ошкор бўлиши шуни тасдиқлайдики, АҚШ ва исроил шартномани буздилар ва Иордания билан имзоланган битимга бошқа эътибор қаратмаяпти. Бундан ташқари, шартнома имзоланган пайтдан буён Иордания иқтисодий жиҳатдан унчалик кўп ютуққа эга бўлмади ва бу борадаги ваъдалар ҳам қўлдан чиқарилди.

Ушбу барча воқеалардан келиб чиқиб, иорданияликлар тинчлик шартномаси мамлакат манфаатларининг етарли кафолати эмаслиги ва исроилликлар ўз ваъдаларини бузиши ва уларга қулай бўлганда ўз мажбуриятларини эътиборсиз қолдириши ҳақида умумий фикрга қўшиладилар. Шундай қилиб, Аммондаги ҳукумат Исроил яна Ҳошимийлар қироллиги учун стратегик таҳдидга айланди, деб ҳисоблайди. Бу яқинда Аммон томонидан кўрилган чоралар, жумладан, Бакур ва Гумарда Исроилга ижарага берилган ерларни қайтариш ва юқорида айтиб ўтилган ҳарбий машқларни тушунтиради.

Гарчи Иорданияда ўтмишда тинчлик битимини қўллаб-қувватлаган гуруҳ аввалгидек мавжуд бўлса-да, ҳатто у ҳам ҳозир бу ҳақида афсусланмоқда. Бошқа бир гуруҳ АҚШ Иордания манфаатларига зиён етказадиган «аср битими»ни амалга оширадиган ҳолатда мамлакатни тинчлик шартномасидан чиқишга ундамокда.

Бунга чорак аср кетди, бироқ Иордания ниҳоят Исроил билан битим хавфсизлик олиб келмаслиги ва қиролликнинг олий манфаатларига жавоб бермаслигини тушуна бошлади.