loader
Foto

Вашингтон Фаластин муаммосини араблар ҳисобига ҳал қилмоқчи

Шунингдек Саудия Арабистони «аҳоли ҳаётини яхшилаш» учун Ғазо секторига нефт қувури ўтказиши кўзда тутилмоқда.

Америкалик журналист аёл Вики Уордга ҳавола килган ҳолда «Джерусалим Пост» газетаси хабар қилишича, Кушнер бир йилдан ортиқ вақт давомида унинг устида ишлаётган «тинчлик режаси» Саудия Арабистони ҳудудининг бир қисмини Хошимийлар қироллиги бериш эвазига  Иордания ҳудудининг бир қисмини Фаластин мухториятига бериши кўзда тутилган. Бунинг учун Саудия Арабистони ўтган асрнинг 50-йилларида Мисрга берилган Қизил денгиздаги иккита оролни қўлга киритади.

Уорд шуни ҳам айтадики, «тинчлик режаси»да Саудия Арабистонидан Ғазо секторига нефт қувури ўтказилиши, шунингдек, ушбу Фаластин анклави ҳудудида денгиз портларида нефть терминаллари ва нефтни ҳайдаш заводи қурилиши кўзда тутилган бўлиб, бу Фаластин маъмуриятининг даромадларини оширади ва қисман ишсизлик муаммосини ҳал қилади.

Ўз томонидан, АҚШ маъмуриятининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Джейсон Гринблатт америкалик журналистнинг фикрлари устидан киноя қилишга уриниб, «мантиқий» равишда унинг фаразини давом эттирди: «Миср Ливия ҳудудининг бир қисмини, Ливия эса Тунис ҳудудининг бир қисмини, Тунис – Марокаш ҳудудининг бир қисмини  қўлга киритади, Марокаш Ал-Андалусни (Испаниянинг арабча номланиши) қайтариб олади, Ливан эса Пуник урушда ғолиб деб эълон қилинади ва Римни қўлга киритади», лекин тинчлик режасининг деталлари ҳақидаги маълумотларни тўғридан-тўғри рад қилмади.

Шу аснода Иордания расмий вакиллари Фаластин муаммосини ҳал қилишнинг Фаластин қочоқларини яҳудийлар томонидан ҳайдаб чиқарилган тарихий Фаластин ҳудудига қайтариш ҳуқуқининг амалга оширилишини кўзда тутмайдиган турли вариантларини рад қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, Кушнер Исроилда шу йилнинг апрелида бўлиб ўтадиган сайловдан сўнг тинчлик асосида тартибга солиш режасининг деталларини маълум қилишга ваъда берди.

Қолаверса, фаластинлик политолог Али Абу Исамнинг ҳисоблашича, буларнниг барчаси яқин келажакда амалга ошиши эҳтимоли паст. Ҳамма гап шундаки, «аср битими»нинг асосий «ҳомийлари» - Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Исроил бош вазири Нетаняху ва Кушнернинг ўзида катта муаммолар бор.

Бин Салмон мухолиф Жамол Хашукджининг ўлдирилиши билан боғлиқ шов-шувлардан ҳамон қутила олмаяпти, Нетаняху қамоқ жазоси хавф солиб турган суд жараёнига жалб қилинди, Кушнерга қарши эса АҚШ президенти Трамп кланининг пинҳоний ишларини тергов қилган махсус прокурор Мюллер иш очди.

Нима бўлганда ҳам, «тинчлик битими» ҳақида матбуотга чиқиб кетган деталлар умуман олганда, сионистларнинг Фаластин тарихий ҳудуди катта қисми Иорданияга бериб юборилгани ҳақидаги баёнотларига мос келади. Улар Фаластин давлати ушбу мамлакат ҳудудида ташкил қилиниши лозимлиги ҳақида гапирдилар. Бунда улар БМТ Фаластин ҳудудининг бир қисми яҳудийлар давлати ташкил қилиш учун ажратилганини далил қилиб олганлар.

Бироқ бу тарғиботда халқаро ҳуқуқ ва мулкчилик ҳуқуқи тамойилларининг аралашуви рўй беради. Ҳаттоки араблар ерларида давлат тузилмаси барпо этиш учун ҳудуд ажратилганини эътиборга оладиган бўлсак ҳам, бу муайян жисмоний шахслар – фаластинликларнинг ер ҳуқуқини йўққа чиқармайди. У тегишлича расмийлаштирилмаган эканлиги ҳақида гаплар муайян ерлар улар учун ҳеч қандай қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилмаган яҳудий кўчкиндиларга ҳам тааллуқли. 1948 йилдаги Миллатлар лигасининг мандати бўйича Фаластинда Усмонлилар империяси собиқ ҳудудларини бошкарган инглиз мустамлака маъмурияти, гарчи яҳудий кўчкиндилар учун ерларни қонунан расмийлаштиришга ҳаракат қилган бўлсада, буни фақат уларнинг ҳудудлари кичик участкалари учун  кила олган.

Инглизлар Фаластиндан чиқиб кетгач, бу жойларда қонунчилик манбаси ҳам йўқолди, Фаластин ерлари юридик жиҳатдан эълон килинган Исроил давлати фуқароларига бириктириб қўйилмади. Кейинчалик ерлар фаластинлик деҳқонлардан яҳудий кўчкиндилар томонидан бир тарафлама тартибда куч билан тортиб олинди.

Нима бўлганда ҳам, шак-шубҳа йўқки, Фаластин муаммосини араблар ҳисобига ҳал қилишга навбатдаги уриниш минтақа мамлакатларида ва мусулмонлар дунёсида кескин норозилик уйғотади.

Муаллиф муаллиф: Хасан Насретдинов

Абу Муслим таржимаси