loader
Foto

Урдун аксилтеррор хизматининг собиқ раҳбари ўлдирилди

Абу Хайтам номи остида ҳам маълум бўлган 56 ёшлик генерал кўкрагига теккан учта ўқдан ҳалок бўлди ва ал-Надим касалхонасига етиб келанидан сўнг ўлик деб эълон қилинди, деди доктор Иброҳим Овайс «ал-Жазира»га берган интервьюсида.

Урдун жамият хавфсизлиги бўлими вакилининг берган маълумотига кўра, қотил ҳибсга олинган.

«Қотил қилган жинорятини тан олди, 2005 йил унинг Россияда ҳибсга олиниши ортида айнан Ханайнех турган ва унда тиш билан боғлиқ муаммолар юзага келтирган деб ҳисоблагани учун уни ўлдиришни анчадан бери режалаштириб юрганини айтди», - дейди матбуот хизмати вакили ўз баёнотида.

«ал-Жазира»нинг ёзишича, унинг МРБ ва Урдун разведкасидаги манбалари «махсус хизматларнинг жуда ақлли ходими» сифатида тавсифланган ва «одамлар нима сабабдан экстремистик гуруҳларга қўшилиб олаётганининг асл сабабларини яхши тушунган» Ханайнехнинг ўлимини тасдиқлаган.

Ханайнех Урдун разведкаси Бош бошқармасидан бир йилча олдин истеъфога чиққанди. Бу энг янги тарихда Урдун разведкасининг юқори мансабдор зобити ёки хизмат вақтида, ёки нафақага чиққандан сўнг ўлдириб кетилган биринчи воқеа бўлди.