Ушбу шов-шувли хабар борасида турли суҳбатлар, катта катта маърузалар ҳамда тадбирлар ўтказилди. Мусулмонлар эса буни оддий ҳолатдек кузатишмоқда. Чунки Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ўз умматларига масжидга кираётганда ўнг оёқ билан киришни, чиқаётганда чап оёқ билан чиқишни буюрганлар. Ҳожатхонага кириш-чиқишда эса аксинча. Германиялик руҳшунослар томонидан яна бир бора исботланган мантиққа асосланадиган бўлсак, киши масжидга кираётганда ўнг оёғи олдинда масжидга йиқилиши, масжиддан чиқаётганда чап оёғи билан орқага - яна масжидга йиқилиши аниқ бўлади. Ҳожатхонага кирилаётганда олдинга қўйилган чап оёқ инсонни орқага – халодан ташқарига тисариб ташлайди. Чиқилаётганда ҳам ўнг оёқ уни ҳожатхонага йиқилмаслигини таъминлайди. Ушбу воқеълик бутун дунёни ҳайрат кўчасига етаклаган бўлса-да, Аллоҳга иймон келтирган мўминларни янада ҳотиржам қилиш учун хизмат қилди. Зеро, пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг ҳаётга нақадар чамбарчаси боглик эканликларини ғарбликларнинг ўзлари исботлашмоқда. Қиёматгача Қуръони Карим оятларида ва Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида айтилган ҳолатлар тасдиқланади. Ҳақиқий мўминлар бошқалардан фарқли ўлароқ, у воқеалар дунёвий масалада тасдиқланмаса-да, иймон келтираверадилар. Буни фақат ва фақат Аллоҳнинг ҳидояти билан топиш мумкин. Бу кўчага бошқа йўл билан кириб бўлмайди.