loader
Foto

Тадқиқот: Ғарб мамлакатлари исломийроқ экан

Университет олимлари исломий қадриятларнинг мамлакатлар иқтисоди, сиёсати ва умуман жамиятда акс этганини ўрганишди. Тадқиқотда 208 та мамлакат иштирок этди. Унга кўра, Ислом тамойилларига асосланиб иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан муваффаққият қозонган энг илғор мамлакатлар исломий мамлакатлар бўлмай, улар Ирландия, Дания, Люксембург ва Янги Зеландиялар экан.

Рейтингда мусулмон мамлакатларидан биринчи  ўринда турган мамлакат Малайзия бўлиб, у 33-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Жорж Вашингтон университетининг халқаро бизнес ва халқаро муносабатлар бўйича профессори Ҳусайн Аскарийнинг айтишича, мусулмон мамлакатларида дин бу – давлат назорати воситасидир. Унга кўра: “Аксар мусулмон мамлакатларида адолатсизлик, коррупция ва ривожланишнинг паст даражаси ҳукмрон, бу эса, уларни исломий қила олмайди”.

“Иқтисодда ”Исломийлик” ёки сиёсат ва мамлакатларнинг муваффақиятида исломий иқтисод таълимотлари қанчалик акс этгани индексига кўра – Ирландия, Дания, Люксембург, Швеция, Буюк Британия, Янги Зеландия, Сингапур, Финляндия, Норвегия ва Белгиялар биринчи ўнликдан ўрин олишди”.

"Агар давлат ёки жамият коррупция ботқоғига ботганлиги, зулм ва адолатсиз қонунлар мавжудлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенг эмаслиги, инсон омили ривожланиши учун тенг имкониятлар йўқлиги, эркин сайловлар мавжуд эмаслиги, одамларнинг даромадида ўзаро катта тафовут борлиги, зиддиятларни ҳал қилиш учун куч қўллаши, умуман олганда адолатсизлиги билан ажралиб турадиган бўлса, бу муайян давлатнинг мусулмон давлат эмаслигига гувоҳлик беради. Гарчи юқорида қайд этилган сифатлар кўплаб "исломий мамлакатлар"да чуқур илдиз отган хусусият бўлса ҳам", деб таъкидлади профессор.

“Сиёсат ва иқтисодда исломий таълимотлар акс этган 50 та мамлакатга Янги Зеландия, Люксембург, Ирландия, Исландия, Финляндия, Дания, Канада, Буюк Британия, Австралия ва Нидерландия, мусулмон мамлакатларидан эса Малайзия (33-ўрин) ва Кувайт (48-ўрин) киришди”, дейди Ҳусайн Аскарий.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси