loader
Foto

Ўзбекистон Исломдан узоқ экан

Бу рейтингда уч йилдан бери Янги Зеландия биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Рейтингнинг юқорисида Скандинавия давлатлари, Канада, Швейцария ҳам жойлашган. Охирги – 153-ўрин эса Яманга берилган.

“Исломийлик индекси” мамлакат бошқаруви исломий мезонларга нақадар мослигини аниқлаш учун тузилган. Бунда Қуръон тамойилларидан келиб чиқиб, тўртта асосий мезонга эътибор қаратилган:

иқтисодиёт,

ҳалол бошқарув ва адолат ҳукмронлиги,

инсон ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқлар,

халқаро муносабатлар.

Мазкур рейтинг АҚШлик олим Ҳусайн Аскарий ишлаб чиққан методология асосида тузилади.

Бу рейтинг нимани кўрсатмоқда: ислом оламининг буюк мутафаккирларидан бири Муҳаммад Абду 19-асрда "Мен Ғарбга бордим ва у ерда мусулмонларни кўрмадим, лекин исломни кўрдим; мен юртимга қайтдим, у ерда мусулмонларни кўрдим, лекин исломни кўрмадим" деган эди. “Исломийлик индекси” вазият 21-асрда ҳам шу зайл давом этаётганини кўрсатмоқда.

Мусулмон жамиятларининг ҳозирги ачинарли аҳволи асрлар давомида йўл қўйилган хатолар ва колониализмнинг натижасидир. Хатолар турлича бўлиши мумкин: сиёсий зулм, таҳқирловчи ижтимоий ва иқтисодий тизимлар, ажратувчи сиёсат, кенг тарқалган коррупция ва худбинлик, адолатсизлик, умидсизликдан иборат жамоавий кайфиятлар.



Бу рейтинг Ғарб мамлакатлари, айниқса Ғарбий Европа, Канада ва Янги Зеландия мусулмон мамлакатларига қараганда исломий қадриятларни ўзида кўпроқ акс эттиришини намойиш қилмоқда.

Манба: Минбар.Уз