Америкалик психологлар асоссиз бўлиб, қолмаслик учун одамларни бахтли қиладиган 10 та асосий мезонни қайд этдилар:
1. Бахтли фикрларни бошқалар билан баҳам кўринг.
2. Ёқимли хотираларни таҳлил қилинг.
3. Тез-тез ўзингизни мақтанг.
4. Ички эътиборни ёқимли ҳиссиётларга қаратинг.
5. Ҳар нарса бўлиши мумкин бўлган нарсадан яхшироқ деб ўйланг.
6. Ўзингиз ёқтирган машғулотларга ўзингизни бағишланг.
7. Ҳатто бахтли бўлмаган дақиқаларда ҳам ўзингизни бахтли қилиб кўрсатинг.
8. Ҳаётингиздаги муҳим воқеаларни нишонланг.
9. Қоронғу фикрлар, қўрқув ва шубҳаларни ҳайданг.
10. Имкон қадар тезроқ "миннатдорман" денг.
Шу аснода Гарвард университети мутахассислари кўп йиллик тадқиқотлар натижасида шундай хулосага келдиларки, бахт ва бахтсизлик каби базавий эмоционал ҳолатларни узатиш характери инсонлар жамиятида юқумлик касалликлар тарқалиши эслатиб юборади.
Бахтлилар ва бахтсизлар атрофида ижтимоий мулоқотлардан мос келувчи кластерлар (зич, маҳаллий гуруҳлар) шаклланади. Қизиғи шундаки, бахтсизлик кўпроқ юқумли: олимларнинг ҳисоб-китобларига ишонадиган бўлсак, ҳар бир бахтли дўстимиз бизнинг бахтли бўлиш имкониятимизни 11 фоизга оширади; ҳар бир бахтсиз одам бахтсиз бўлиш эҳтимолини икки карра оширади.
Бахтлилик ва бахтсизликнинг тарқалишида юқумли эпидемияга яна бир муҳим ўхшашлик бор: агар бахтли/бахтсиз одамнинг алоқалари ортиши мос келувчи ҳолатни олиш (юқтириш) эҳтимолини оширса, бахтли/бахтсиз ҳолатда ўтказиладиган вақт ("касаллик"нинг ўзи) ташқи омилларга боғлиқ эмас.
Бироқ бунда тадқиқотчилардан бири бўлган Дэвид Рэнд қайд этадики: «Бахтсиз танишларингиздан қочманг. Уларни бахтиёр қилишга урининг».
Абу Муслим таржимаси