loader
Foto

Ўзбекистонда исломий облигациялар жорий қилинади

Буларнинг барчаси «Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг лойиҳасида кўзда тутилади. Ҳужжат капитал бозорини ривожлантириш бўйича агентлик томонидан тайёрланган бўлиб, 27 октябргача муҳокама учун очиқ. Ҳужжатда белгиланишича, суқуқ қимматли қоғозлари ҳисобига молиялаштириш ссуда фоизи йўқлигини назарда тутиб, суқуқ қимматли қоғозларини харид қиладиган инвесторларнинг молиялаштирилаётган тадбирнинг даромади эвазига кафолатланмаган даромад олишларини назарда тутади.

Суқуқ қимматли қоғозларининг чиқарилиши махсус молиявий компанияни ташкил этиш ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг хорижий ва маҳаллий майдончаларида махсус молиявий компания (эмитент) эмиссияси орқали, иккита – таъминланган (asset-backed) ва таъминланмаган (мол-мулк асосидаги (asset-based ) усулда амалга оширилади;

Бундан ташқари, суқуқ қимматли қоғозларини чиқариш йўли билан молиялаштириш бўйича пилот лойиҳаси доирасида операциялар (фаолият) бўйича қуйидаги солиқ турлари ва тўловлардан оригинаторлар ва эмитентларни озод қилиш шаклидаги алоҳида солиққа тортиш тартибини назарда тутадиган махсус солиқ режими қўлланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитаси қимматли қоғозлар чиқарилишининг ислом молиялаштириш тамойилларига мувофиқлигини тасдиқловчи ваколатли орган сифатида иштирок этади.