Эслатиб ўтамиз, Индонезия ўз мустақиллигини 1945 йил 17 августда, японияликлар томонидан қисқа муддатли ҳарбий босқиндан кейин ва Голландия мустамлакаси сифатида бир неча юз йил кейин эълон қилди.
"Ўтмишни ўчириб бўлмайди ва ҳар бир авлод буни тан олиши керак" деди қирол қўшма баёнотда.
Мустақилликдан кейинги йилларда "жуда кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ажралиш юз берди ... Мен ўша йилларда голландияликлар томонидан ҳаддан ташқари зўравонликлар учун афсусланаман ва узр сўрайман", дея қўшимча қилди қирол.
"Узр сўрар эканман, жабрланган оилаларнинг қайғу ва аламлари ҳали ҳам ҳис этилаётганини яхши биламан", деди у.
2013 йилда Голландия ҳукумати 1940-йилларда мустақиллик учун уруши пайтида ўз армияси томонидан содир этилган қирғинлар учун Индонезиядан очиқчасига кечирим сўраганди. Бу Индонезияда мустамлакачилик зўравонлиги учун голландияликларнинг биринчи узр сўраши эди.
Аммо сешанба куни биринчи марта Голландиялик монархнинг ўзи кечирим сўради.
Голландиянинг Жакартадаги элчихонаси ҳозирча изоҳ беришдан бош тортмоқда.
Аввалроқ Голландия ҳукумати оммавий қотилликлар натижасида ҳалок бўлганларнинг беваларига товон пули тўлашини эълон қилганди. Бироқ, Голландия Қарз Қўмитаси маълумотларига кўра, барибир ҳамма ҳам пулни олишмади.
Индонезиянинг мустақиллик уруши 1945 йил 17 августда, Япония таслим бўлганидан икки кун ўтгач, Сукарно бошчилигидаги Индонезия ватанпарварлари Европанинг мустамлакачиларининг вақтинча заифлигидан фойдаланиб, давлат мустақиллигини эълон қилишга қарор қилганларида бошланди. Ундан кейин Англия истилоси, Голландия билан икки мустамлакачилик уруши ва индонезияликлар ўртасидаги бошқа кўплаб можаролар ҳисобга олинмади. Уруш 1949 йил охирида Индонезиянинг мустақиллигини тан олиш билан якунланди. Турли манбаларга кўра, уруш пайтида 45000 дан 100000гача Индонезиядаги исёнчилар ва 100000 тагача тинч аҳоли ўлдирилган.