Мусулмонлар учун таҳқирловчи бўлган контент Call of Duty: Vanguard зомби-режими картасида эди. Шутер дизайнерлари уйлардан бирининг полида Қуръондан юлиб олинган саҳифаларни жойлаб, уларнинг айримлари қонга беланганди.
Таъкидлаш жоизки, бу Call of Duty сериясида Қуръон жойланган биринчи марта эмас. Call of Duty: Modern Warfare 2 (2009 йил) ўйинида мультиплеерли карталардан бирида дизайнер мусулмонлар учун муқаддас китобдан келтирилган иқтибосни ҳожатхонада жойлаганди. Бундан ташқари, Call of Duty: Black Ops (2010 йил) картасида ҳам бир неча марта Қуръон қайд этилган.