loader
Foto

GEO600 гравитация телескопи “Аллоҳдан бошқа барча нарса ботил”лигини исботлашга тайёр

Расулуллоҳ  соллоллоҳу алайҳи васаллам эътиборини қаратган Лабиднинг айтганлари нечоғлик  ҳақиқат эканлиги кутилмаганда шу кунларда ўз тасдиғини топиши кутилмоқда. Гап шундаки, Ферми номидаги квант астрофизикаси марказида илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар гуруҳи ўтказмоқчи бўлган тажриба агар ижобий натижа берса, инсоният Коинот тўғрисидаги маълум бўлган барча билимларини инкор этиши ва физиканинг барча мавжуд қонунларини қайта ёзилишига олиб келиши мумкин. Тажрибанинг моҳияти Коинот биз “билган” ҳолатда мавжуд эмаслигини исботлашга уринишдан иборат!  Бошқача қилиб айтганда, олимлар бизни қуршаб турган воқелик аслида иллюзиядан иборатлигини тасдиқловчи илмий далилларни қўлга киритишни ният қилганлар... Агар тажриба муваффақиятли равишда амалга оширилса, Лабиднинг сўзлари ва Пайғамбаримизнинг тасдиқлари метафора (маъжозий) ҳолатидан чиқиб, исботланувчи ҳақиқатга айланади.

Кўпчилик учун тушунарсиз илмий атамаларни бир четга суриб қўйиб, ҳозирча қуйидагиларни айта оламиз, холос: бирмунча вақт илгари Германиянинг Ганновер шаҳрида GEO600 гравитация телескопи ишга туширилди, унинг ёрдамида гравитация тўлқинлари, улкан массали космик объектларини яратувчи замон-макон тебранишларини аниқлаш мумкин бўлади. Бироқ белгиланган йўналиш учун барпо этилган телескоп лаборатория хатосига ўхшаш натижа берди ва кутилмаганда мутлақо бошқа тадқиқот эшигини очиб қўйди. Лаборатория хатоларнинг фундаментал илмий кашфиётларга олиб келиши ўтмишда кўп кузатилган. Гап шундаги, жиҳоз тадқиқотчилар томонидан қандайдир халақит берувчи “шовқин” сифатида қабул қилинган товушларини ёза бошлади. Олимлар шовқин манбасини топишга қанчалик уринмасинлар, бирор натижага эриша олмадилар. Бироқ улар билан тасодифан директор астрофизик Крейг Хоган боғланди. Олим ҳамкасбларига гап нимада эканлигини тушунганини эълон қилди.  Шундан кейин Хоганнинг айтган гаплари унинг ҳамкасбларини лол қолдирди. Хоганга кўра, макон-замон узлуксиз линиядан иборат бўлмай, аслида микроскопик ҳудудлар, донлардан, яъни макон-замоннинг ўзига хос квантларнинг жамланмасидан ташкил топган. Хоганга кўра, олимлар томонидан халақит берувчи шовқин сифатида қабул қилинган товушлар аслида макон-замоннинг Коинотдаги ўта майда унсурларининг жамланмасидир.

Илм олами мазкур феноменни Хоган швовқини деб аташга ҳам улгурди. Гарчи кўпчилик физиклар ушбу тушунчага ишончсизлик ва истеҳзо ила муносабатда бўлсалар ҳам, Хоганнинг ушбу “субатом дупур-дупури” мавжудлиги тўғрисидаги фарази ўз тасдиғини топса, улар мум тишлаб қолишлари ҳеч гап эмас. Агар айтилгандек бўлиб чиқса, унда бутун Коинот бор-йўғи гигант голограмма бўлиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, ғоя нечоғлик аюсурд туюлмаса ҳам аслида “чинакам иллюзия!”

Хоганннинг фарази бўшлиқда пайдо бўлгани йўқ. ХХ асрнинг ўрталарида Альберт Эйнштейннинг сафдоши, Лондон университетининг физик олими Дэвид Бом Коинотнинг хаёлийлиги борасида ақл бовар қилмас фаразни илгари сурди.  Айнан Бом дунё худди голграмма каби барпо этилган бўлса керак деб тахмин қилган. Олимнинг хулосасига кўра, объектив реаллик мавжуд эмас: “Гарчи унинг зичлилиги очиқ-равшан бўлса ҳам. Коинот  моҳиятан – фантазм, улкан, деталлаштирилган голограмма”, - деганди Дэвид Бом.

Ана энди олимиларнинг ихтиёрида GEO600 телескопи пайдо бўлди ва эҳтимол у журналдаги фотосуратнинг донадорлиги кўринишдаги  макон-замоннинг фундаментал чеклови мавжудлигини тасдиқлаши мумкин бўлади. Дэвид Бомнинг ортидан Крейг Хоган бутун дунёга қарата агар гравитациявий телескоп воситасида амалга оширилган тажриба муваффақиятли чиқиб, унинг фаразларини тасдиқласа, унда биз чиндан ҳам улкан коинот кўламидаги голограммада яшаётганимизни англашимизга тўғри келади.

Бошқача қилиб айтганда эса, “Аллоҳдан бошқа барча нарса ботил” иборасини ҳамма тушуниб етадиган вақт етиб келмоқда.

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади