Жавоб беради: Доктор Суад Иброҳим Солиҳ
Ваалайкум ассалом ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бисмиллахир рохманийр рохийм.
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Бизга билдирган ишончингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳ Таолодан қалбларимизни ҳақиқат учун ёртишини, бу дунёда ва Қиёматда марҳамат қилишини сўраймиз. Омин.
Аёллар эркакларнинг шериклари ҳисобланади. Исломнинг эркакарга қаратилган ҳам бир амри ёки тақиқи аёлларга ҳам қаратилган бўлади. Ислом қонунида жинсий белгиларга кўра ажратиш йўқ. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ишлаши ва тирикчилик қилиши учун пул ишлаб топишига рухсат этилган. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади: “Роббилари уларнинг (дуоларини) истижобат қилиб: «Мен сизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмасман. Баъзингиз баъзингиздансиз...” (Оли Имрон сураси, 195).
Шундай қилиб, эркаклар ва аёлларга ишлашга рухсат этилган. Бироқ бу борада асосий мажбурият эркакларга юкланган, чунки улар оила боқувчиси ҳисобланади. Лекин шунга қарамай, аёлларга уйидан ташқарида ишлашга рухсат этилган, агарда бундай зарурат бўлса.
Лекин бунда мусулмон аёл унинг дини ва номусини таҳдид остига қўядиган нарсалардан қочиши лозим. Журналистикада ишлашга келадиган бўлсак, бу ерда муслима турли одамлар билан аралаш учрашувларда иштирок этиши эҳтимоли бор, айниқса, у мухбир бўлиб ишлайдиган бўлса, шу сабабли мен муслималар бу соҳада ишламагани маъқул деб ҳисоблайман. Бу нуқтаи назар шунга ислом фиқҳда Саддуз зароиъ, яъни гуноҳга олиб келиши мумкин бўлган ҳар нарсанинг олдини олишга асосланади.
Бироқ телебошловчи бўлиб ишлашда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ – агар аёл кийинишда ислом меъёрлрига риоя қиладиган, эркаклар билан ёлғиз қолмайдиган, шунингдек, ҳаддан ташқари майин овозда гапирмайдиган бўлса. Бу Қуръоннинг қуйидаги оятига асослнади:
“Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар”. (Аҳзоб сураси, 32).