Фожиа 3 июн куни Кобул ғарбидаги Пули Сухта туманида содир бўлган. Журналистдан ташқари яна тўрт киши, жумладан, Хайрининг онаси ҳам вафот этган. Журналистнинг синглиси ва бошқа олти нафар тинч аҳоли вакили оғир яраланган.
Ariana News телеканали директори Шариф Хассаняр айнан телебошловчи ушбу ҳужумнинг нишони бўлганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ҳужум Афғонистон матбуотини тўхтатмайди.
Афғонистонда журналистларни ҳимоя қилиш бўйича қўмита раҳбари Абдул Муид Ҳошимийнинг айтишича, 23 ёшли Мино Хайри 2017 йилдан буён радио ва телебошловчи бўлиб ишлаган.
Ўтган йилнинг март ойидан бери Афғонистонда 11 нафар журналист ва ОАВ ходими ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда "чегара билмас мухбирлар" шу ҳафта. Ташкилот Гаагадаги халқаро жиноий суддан қотилликларни эҳтимолий уруш жиноятлари сифатида текширишни расмий равишда сўраган.