loader
Foto

Телебошловчи Анфиса Чехова ҳижоб ўради

"Ростини айтсам, бу ерда очиқ-сочиқ кийгим ҳам келмаяпти. Ваҳоланки меҳмонхонада сайёҳларга бу рухсат этилган", - изоҳ берди бу кўринишига Чехова.

Бироқ, Анфиса бу билан тўхталиб қолмади, дастлаб оқшом кечасига бориш учун этаги ерга тегиб турадиган жиддий, қора кўйлак кийиб, метаморфозани давом эттирди.

Кейин эса шарқона аёл либосида – ҳижоб ва абайада (мусулмон аёлларнинг кенг ва полгача тушиб турадиган анъанавий либоси) чўл томонга йўл олди.

"Оҳ, Анфиса, сиз бу либосда худди шарқ қироличасининг ўзи бўлиб қолибсиз! Анфиса, ҳижоб сизга жуда ярашибди", - деб шарҳлади унинг ҳайратга тушган обуначилари.