loader
Foto

Қандай қилиб организмни эрта тонгда уйғотиш мумкин?

Абу Саид ал-Худрий (розиаллоҳу анҳу)дан ривоят:

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз ўзи учун яхши  туш кўрса, шубҳасиз у Аллоҳдандир. Бас, у Аллоҳга ҳамд айтсин ва у(туш)ни бировларга айтсин. Қачон бошқача, ёқмайдиган туш кўрса, шубҳасиз у шайтондир. Бас, унинг шарридан паноҳ тиласин ва у(туш)ни зикр қилмасин. Шундоқ ыилса унга зарар келтирмайди», дедилар».

Уйқу организмга бўшалиш ва тўлақонли дам олиш учун керак. Аслида биз уйқу етишмаганидан чарчаймиз, айниқса, ухлашга жуда кеч ётадиган бўлсак. Бу борада қуйидаги маслаҳатларга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди:

• бемалол уйқуга тўйиб, ҳамма ишларингизни вақтида қила оладиган пайтда ётиш ва туришга ҳаракат қилинг;

• ухлашдан олдин тўйиб овқатланманг;

• эрталабга «будильник» қўйинг – сизни тўшакдан осонлик билан туришга ёрдам берадиган мотивация топинг;

• ишга ёки ўқишга йўл олишдан аввал эрта туриб, душ қабул қилинг ва уй ишлари билан шуғулланинг;

• бадантарбия қилинг, намоз ўқинг, китоб мутолаа қилинг;

• миянгизни беҳуда ахборот билан тўлдирманг, у сизга фақат зиён етказади, холос;

• эрталаб лимонли ва гиёҳли чой ичинг, бу сизни тетиклаштиради ва тинчлантиради;

• ўрнингиздан кескин туриб кетманг, энг яхшиси, кўзингизни очгач, яна 5-7 дақиқа ётиб, бугунги режалаштирган ишларингизни яна бир ёдга олинг.

Вужудингизни қийнаманг, бедорлик вақтингиз воқеаларга бой ва шу билан бир пайтда енгил кечиши учун тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. Дам олиш – бизга кўпинча айнан шу етишмайди. Кунинг муваффақиятли ўтсин!