Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг асосий нишони эритроцитлар ҳисобланади, улар шикастланган ҳолатда асосий функцияси – кислород етказиб беришни бажармай қўяди. Айнан шу сабабли коронавирус вақтида ўпка кислород етишмовчлигидан қийналади.
Апрелда шунингдек маълум қилиндики, коронавирус тест натижалари ижобий бўлиб чиққан беморлар ўпкасида «жилосиз шиша» пайдо бўлиши ва яллиғланиш жараёнлари кучайиши инсон организмида муҳим транспорт оқсили – гемоглобин шикастланиши натижасида рўй беради. Хитойлик олимлар шундай хулосага келдилар. Кеинроқ уларнинг хулосалар Италиялик шифокорлар томонидан ҳам тасдиқланди.