Бу ҳақида Польша хавфсизлик хизмати вакили Станислав Жарин Twitter орқали маълум қилди
"Польша кўп йиллардан бери Польшага қарши ташвиқот ва дезинформациядан фойдаланаётган Россиянинг нишони остидадир.
Кремл турли тадбирларни амалга оширмоқда, бунинг натижасида полякларнинг ўз давлатчилиги ва хавфсизлигига бўлган асосий ҳуқуқига зарба берилмоқда".
"Россия Ғарбни ва Россия жамоатчилигини Польша субъективликка ҳаққи йўқлиги, иттифоқчилар томонидан жиддий қабул қилинмаслиги ҳамда НАТО ва Россия ўртасидаги «кулранг ҳудуд» бўлиши кераклигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда".