Масжидга бир нечта ўқ узилди, аммо хайриятки, ҳеч ким жиддий жароҳат олмади. Маншаусни ерга йиқитилди ва полиция келгунга қадар ушлаб турилди.
Ҳодиса ўта ўнг қанот ирқий террор ҳаракати сифатида қабул қилинди.
Полиция Маншауснинг 2019 йил март ойида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидга қилинган ҳужумда айбланган Брентон Таррантдан илҳомланганлиги тўғрисида далиллар топди. Таррант Янги Зеландияда содир этилган 51 одам ўлдириш айбловини тан олди.
Маншаус учун энг кам 14 йиллик қамоқ муддати 2011 йилда Норвегияда 77 кишини ўлдирган бошқа бир «ўнг» экстремист Андерс Беринг Брейвик учун 10 йиллик жазодан ошади. Норвегия бундай ҳолатлар учун минимал жазони 2015 йилда оширган.
Эслатиб ўтамиз, Маншаус ўтган йилнинг августида масжидга кириб келганида яхши қуролланган эди, аммо 65 ёшли истеъфодаги Покистон ҳаво кучлари офицери Муҳаммад Рафик томонидан зарарсизлантирилди. У Маншаусни ерга ташлади ва уни қуролсизлантиришга муваффақ бўлди.
Ҳужумдан кўп ўтмай, унинг 17 ёшли ўгай синглиси Иоганна Чжанцзя Иле-Хансеннинг жасади террорчининг Баерумдаги уйидан топилган.
Судя Анника Линдстром томонидан ўқилган суд ҳукмида айтилишича, Маншаус неонацистларнинг сайтларига, шу жумладан "ирқий" фуқаролик урушига чақирувчи саҳифаларга ташриф буюрган.
Унинг сўзларига кўра, террорчи "имкон қадар кўпроқ мусулмонларни ўлдириш учун" масжидга кирган.
Судда, Маншаус тавба қилмади ва масжидда отишма содир этган ва буни тасвирга туширган қотил Крайстчерчга қойил қолди.
У, шунингдек, Адольф Гитлер ва Брейвикни тақлид қилиш учун намнуа деб айтди, "Eвропа халқларининг геноциди" ҳақида гапирди ва яҳудийларнинг ҳолокостини афсона деб атади.
Суд Маншауснинг суд жараёнига ақлий қодир эмаслиги ҳақидаги айбловини рад этди.
Қамоқдан ташқари, Маншаусга жабрланувчиларнинг қариндошларига товон пули ва 100 минг крон (10402 АҚШ доллари) миқдорида юридик харажатларни тўлаш буюрилган.