«Ўлат қурбони бўлганларнинг жасадларини катапульта ёрдамида қамал қилинган Генуя порти Каффа деворлари узра улоқтирар экан, Чингисхоннинг набираси Жанибек ва унинг Олтин Ўрда мўғул армияси тарихда биринчи бактериологик урушни 1347 йилда кашф этган. Касалликдан шаклан ўзгарган ва қорайган бир неча мурдалар, шунингдек, Генуялик денгизчиларнинг Марсель ва Константинополга қочиши Хитойдан келган қора ўлат Ғарбда яшин тезлигида тарқалиши учун кифоя қилди», дейилади мақолада.
«(...) Хитойдан кўп сонли вирус, грипп ва коронавирус пандемияси хавфи келиб чиқади», - деб таъкидлади Лиондаги университет клиника маркази вирусологи ва Илмий кенгаш аъзоси Бруно Лина».
«Гап нафақат COVID-19 ҳақида. Хитой одамлар тарихдаги иқтисодий фаолликни тўхтатган биринчи пандемиянинг манбаи ўзи эканлигини унутишлари учун тарихни қайта ёзишга қаттиқ уринмоқда. Лекин унинг эпидмиологик ўтмишига чуқур назар ташлайдиган бўлсак, у ҳар доим касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг асосий жойларидан бири бўлиб келганлигини одамларга унуттириш учун охирги йиллардагидан анча узоққа қайтишига тўғри келади», - дея таъкидлайди мақола муаллифи.
«(...) Кўплаб эпидемиялар (вабо, грипп ёки менингит) сингари, вабо шарқдан ғарбга тарқалди. Қора ўлат ёки ўпка ўлати савдо-сотиқ йўлларида одамларга ҳамроҳ бўлиб келган каламушларни чаққан бургалардан тарқатилган. Ҳар доим дунёдаги энг гавжум мамлакат бўлган ҳамда одамлар ва ҳайвонлар бир-бири билан жуда яқин яшайдиган Хитойнинг тижорат заминида ва харобаларида ўзига қўним топган» - деб ёзади Le Figaro.
«(...) 1957 йилда «Осиё гриппи» аста-секин Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидан (жануби-ғарб) аста-секин Осиёнинг қолган қисмига, Австралияга, кейин шимолий ярим шарга тарқалди. Бу ўлим ва вайронагарчиликни келтириб чиқарди ва 3 миллион одамнинг умрини завол қилди. 1968 йилда Гонконг парранда гриппи миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди, шу жумладан Францияда 30000 одамни ўлдирди. Ушбу замонавий даврдаги дастлабки пандемия Францияда COVID-19 билан бир хилда одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, аммо ўша пайтларда худди шундай шов-шувларни келтириб чиқармаган ва худди шундай иқтисодий оқибатларга олиб келмади, - деб таъкидлайди журналист ... - Аммо бир муҳим фарқ бор: биз 1968 йилги гриппни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмадик. Лекин COVID-19 га қарши карантин жорий этдик. Акс ҳолда, инсон қурбонлари янада оғирроқ бўларди», - дейди Арно Фонтане, Пастер институтида пайдо бўладиган касалликлар эпидемиологияси бўйича тадқиқот бўлими бошлиғи».
2003 йил феврал ойида Ханойдаги француз касалхонасида аниқланган, аммо 2002 йил ноябрда пайдо бўлган Хитойнинг Гуангдонг провинциясидан келган SARS (оғир ўткир респираторли синдром) - бу мутлақо бошқа масала. Ушбу коронавирус олимларни ғафлатда қолдириб ҳужум қилди. Ҳозиргача ушбу турдаги вирус бир неча бор аниқланган ва ҳеч кимни безовта қилмаган, камдан-кам одамларда оддий шамоллашдан кўпроқ асоратларни келтириб чиқарган. Лекин, SARS касаллиги ҳолатида мутахассислар унинг нафас олиш тизимига қаттиқ зарар етказиши мумкинлиги ва ўта юқумли эканлигини аниқладилар. Хитой ва Гонконгда ўз қурбонларининг 80 фоизини ўлдирган коронавирус унинг исми детектив филмдан олинган учинчи шахс иштирокчиси орқали уларнинг "табиий омбори" вазифасини бажарадиган кўршапалак орқали одамларга узатилди: бу Ҳимолой цивети кичик йиртқичи, гўштни севувчилар орасида жуда машҳур бўлиб, одамлар уни Хитой бозорарида тириклай сотишади, таъкидлайди нашр. – Ресторанлар тирик циветларни қаасга солиб қўяди ва мижозлар уларни тановул қилиш учун танлашади. Циветлардан бири ошпазларга касаллик юқтириш кифоя қилади ва инфекция янада тарқалади. Циветларни истеъмол қилиш ошди, чунки хитойликлар турмуш даражаси яхшиланди, у эса тансиқ таом ҳисобланади. Биз чорвачилик фермалари сонининг кўпайганига гувоҳ бўлмоқдамиз ва шу пайтгача эпизодик бўлган ҳодиса кучайиб кетди», дейди мутахассис Арно Фонтане».
"(...) Шуни таъкидлаш керакки, хитой ҳайвонларида вирусларнинг миқдори бошқа жойларга қараганда кўпроқ", - дея таъкидлайди Бруно Лин. Ҳамма одамлар, уй ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонлар овқатланадиган ҳовлида турли хил ҳайвонларнинг аралашиши вирус тарқалишини кучайтиради. "
"(...) Муаммонинг марказида аралаш қишлоқ хўжалиги жойлашган бўлиб, у ерда битта фермадаги кичик ҳовузда чўчқалар, паррандалар ва ўрдакларни боқишингиз мумкин. Уй ўрдаклари ёнида ёввойи қушлар яшаса, улар бир-бирига вирус юқтириши мумкин", деб ёзади профессор Раймон Телье, Канададаги Макгилл университети соғлиқни сақлаш марказининг микробиологи. "
«Сўнгги COVID-19 пандемиясига муаллифликда тақабурун кўршапалак айбланган бўлиб, у вирусни панголин бўлиши тахмин қилинган воситачи орқали одамларга юқтирган бўлиши мумкин. Аммо дунё бўйлаб эпидемиологлар бир неча ой давомида бу сирни очишга ҳаракат қилишганига қарамай, ҳали ҳам вируснинг келиб чиқиши ва унинг тарқалиши ҳақида кўплаб тушунарсиз ҳолатлар мавжуд. «Хитойликлар бозорларда одамлар, ҳайвонлар ва атроф-муҳит намуналаридан фойдаланган ҳолда эпидемиологик тадқиқотлар ўтказгани аниқ. Афсуски, улар ушбу тадқиқотлар натижалари ҳақида ҳисобот бермаганлар», дейди эпидемиолог Арно Фонтане».
«2020 йил феврал ойида, эпидемия авжига чиққанида, Хитой ёввойи ҳайвонларнинг сотилиши ва истеъмол қилинишини тақиқлашга ваъда берган эди, аммо бу чора Хитой вилоятларида ҳали ҳам амалга оширилмади. Бундай тақиқ 2003 йилда ҳам киритилган эди, аммо эътиборга олинмади. Бу саноат йилига деярли 100 миллиард эвро ишлаб чиқаради ва миллионлаб хитойларнинг ҳаётини таъминлайди...», - дея хулоса қилади Изабел Лассер.
Манба: Le Figaro
Абу Муслим таржимаси