loader
Foto

Sözcü (Туркия): Айроннинг ёзда организм учун фойдаси

Айроннинг ёзда организм учун фойдаси

Айрон шунчаки қатиқ ва сув аралашмаси эмас! Бу ичимлик, терлаш оқибатида йўқотиладиган тузнинг ўрнини тиклайди, ҳазм килишга ёрдам беради, уйқуни нормаллаштиради ва бошқа кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Озиқ-овқат муҳандислиги бўйича мутахассис Орхан Каплан ёз ойларида айрон ҳақида энг фойдали ичимликлардан бири сифатида, шунингдек, тўғри тайёрланган айроннинг қандай кўринишда бўлиши ва нима учун уни айнан ёзда ичиш кераклиги ҳақида гапирди.

Кальций ва оқсилдан ташқари, айрон таркибида фосфор, калий, А, В2, В6, В12, D каби витаминлар ва минераллар бор. Бундан ташқари, сутдан фарқли ўлароқ, айрон таркибида лактоза кам, шунинг учун бу ичимлик лактозага муросасизлик вазияти ва сут истеъмол қила олмайдиганлар учун мос келади.

Тўғри тайёрланган айрон юзасида ёғ тўпланмаган ҳолда, хира бўлмаган сут ранг, ўзига хос мазали ҳиди, бир оз нордон таъми, суюқ консистенцияга эга бўлиб, чайқатишда ҳам бир хил структурага эга. Ичимлик жуда шўр бўлмаслиги керак. Хўш, нима учун айронни ёзда ичиш керак? Бу ичимликни ичганимизда танамизда нима бўлади? Мана сабаблар…

Терлаш оқибатида тузларнинг йўқотилишини қоплайди

Ёзда терлаш натижасида танамиз сув ва электролитлар деб аталадиган тузларни йўқотади. Айран йўқолган моддаларни қоплаш ва уларнинг мувозанатини тиклаш имконини берувчи энг муҳим ичимликлардан биридир, чунки унинг таркибида минераллар ва сув мавжуд.

Чанқоқни босади

Сут маҳсулоти бўлмиш айрон музлатгичда сақланади. Иссиқ ҳавода истеъмол қилганда айрон совийди, тана ҳароратини мувозанатлаштиради ва чанқоқни босади.

Бўшаштириш таъсири бор

Айрон терлаш натижасида намлик ва микроэлементлари йўқолганидан кейин юзага келадиган чарчоқни бартараф этишга ёрдам беради ва миорелаксант функцияси туфайли асаб тизимини тинчлантиради.

Иссиқ ҳавода салбий ҳолатлардан бири қон томирларининг кенгайиши натижасида қон босимининг пасайиши ҳисобланади. Айронни етарли миқдорда ичиш орқали, сиз бу вазиятни олдини олиш ва организмнинг қаршилик оширишга эришишингиз мумкин.

Қон босимини мувозанатлашга ёрдам беради

Иссиқ ҳавода салбий ҳолатлардан бири қон томирларининг кенгайиши натижасида қон босимининг пасайиши ҳисобланади. Айронни етарли миқдорда ичиш орқали, сиз бу вазиятни олдини олиш ва организмнинг қаршилик оширишга эришишингиз мумкин.

Уйқуни нормаллаштиради

Ёз мавсумида куннинг ёруғ қисми узайиши, уйқуга ётиш ва уйқудан туриш соатларини ўзгартириш гормонал мувозанатнинг бузилишига олиб келиши ва уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. B витаминларига бой бўлган айрондан мунтазам фойдаланиш бу муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради.

Тўйиш ҳиссини беради, парҳезни осонлаштиради

Бу йил, коронавирус пандемияси туфайли ўзини изоляция қилган кўплаб одамлар спорт билан шуғулланиш имконияти йўқлигида еган озиқ-овқат миқдори туфайли орттирган ҳар бир килограмм ортиқча вазнни йўқотиш жумбоққа айланди. Айрон эса ортиқча ёғни эритишга хизмат қиладиган кальций ва аминокислоталар ҳамда тўқлик ҳиссини берадиган оқсилни  ўз ичига олади.

Пробиотик таъсирга эга

Айрон ҳам ичак флорасини нормаллаштиради ва иммун тизимини мустаҳкамлайди пробиотикларни ўз ичига олади. Ёзнинг бошланиши билан ва пандемияни бартараф этишда уйдан ташқарида овқатланишда - бу бизнинг изоляция давомида согиниб  қолган одатимиз - айрон пробиотик ҳаракатлари туфайли, овқат ҳазм қилиш хавфсизлиги учун энг муҳим "камар" лардан бири сифатида ишлайди.