loader
Foto

Бешбармоқ ошхонаси қайта ишга тушди

"Бешбармоқ" ошхонаси нафақат ўзининг миллий, уйғур ва турк таомлари, балки, қимиз, қумрон ва яхна шарбатлар билан ҳам келганларни хушнуд этади.

Мазкур ошхонанинг тантанали очилиш маросимида муҳтожларга ўзбек миллий таомларининг “қироли” бўлмиш палов оши тарқатилди.

Бу ерда сиз нонушта, тушлик ва кечки овқат учун кўнглингиз тусаган барча таом ва егуликларни топа оласиз. Айниқса, мазали туркий таомлар моҳир ошпаз томонидан кўз олдингизда тайёрланади.

"Хуллас, ошхона очилди. Азиз меҳмонларни кутиб қоламиз. Бешбармоқнинг энг зўри бизнинг ошхонамизда", деди ошхона бош администратори Иброҳим Адҳам ўғли.