loader
Foto

Буюк мусулмонлар номлари билан аталган Ойдаги кратерлар

1 – Улуғбек кратери

Ойнинг ердан туриб кўринадиган томонида лимбнинг шимолий-ғарбий чеккаси яқинида жойлашган кратерга Улуғбек номи берилган. Унинг диаметри 48 км. Улугбек (1394-1449) –Ўрта Осиёнинг атоқли давлат арбоби, шунингдек, машҳур математик, астроном ва шоир.



2 – Али Қушчи кратери

Али Қушчи кратери Ойдаги Тавр тоғлари яқинида жойлашган бўлиб, диаметри 60 км. Али Қушчи (1403-1474) – Ўрта Осиёлик математик ва астроном.



3 – Беруний кратери

Бу қадимий кратер ойнинг нариги томонида, Mare Marginis денгизидан шимолда жойлашган. Хоразмлик буюк олим Абу Райхон Беруний (973-1048) номи билан аталади.



4 – Авиценна (Ибн Сино) кратери

Бу ойнинг нариги томонидаги кратер, 1970-йилда буюк олим шарафига номланган.



5 – Ат-Тусий кратери

Диаметри 52 км бўлган бу кратер Ойнинг жанубий қисмида жойлашган. Машҳур астроном ва математик, Марагин обсерваторияси асосчиси Насриддин Тусий (1201-1274) шарафига номланган.



6 – Ал-Маъмун кратери

У Ойнинг кўринадиган томони экваториал минтақасида жойлашган. Илм ва санъат ҳомийси сифатида машҳур бўлган Хорун ар-Рашиднинг ўғли - Халифа ал-Маъмун (786-833) номи билан аталади. У, жумладан, Бағдодда астрономик расадхона ташкил этган.



7 – Ал-Фарғоний кратери

Бу Сокинлик денгизидан жануби-шарқда жойлашган кичик кратер. Ўрта Осиёлик кўзга кўринган астроном ва математик ал-Фарғоний (798-861) номи билан аталади.



8 –Ал-Баттаний кратери

Ойнинг кўринадиган томонидаги қадимий катта кратер бўлиб, Европада Albategnius номи билан машҳур араб астрономи ва математиги ал-Баттаний (858-929) номи билан аталган,.



9 – Собит кратери

Ойнинг кўринадиган томонидаги бу кратерга машҳур араб астрономи, математиги, механиги ва шифокори Собит Ибн Курра (836-901) номи берилган.



10 –Ас-Суфи кратери

У ойнинг кўринадиган томони жанубий материк қисмида жойлашган бўлиб, машҳур форс астрономи ва математиги ас-Суфи (903-986) номи билан аталади.



11 –Ибн ал-Хайсам кратери

Инқирозлар денгизининг Шарқий соҳилидаги кратер, араб математиги, механиги, физиги ва астрономи Абу Али ал-Хасан Ибн ал-Ҳайсам (987-1038) номи билан аталган.



12 –Жабар кратери

Ойнинг кўринадиган томонидаги бу кратерга араб математиги ва астрономи Жабар Ибн Афлаҳ (12-асрнинг биринчи ярми) номи берилган.



13 –Алпетрагиус кратери

Бу Маре Нубиум Шарқий четига жойлашган Ой кратери ҳисобланади. Алпетрагиус – испан-араб астрономи Нуриддин ал-Битружийнинг (1185 йил вафот этган) латинлаштирилган исми.



14 –Абу-ал-Фид кратери

Араб тарихчиси ва географи Абу ал-Фид (1273-1331) номи билан аталган, Ойнинг кўринадиган томонидаги Марказий материкда жойлашган кратер.



15 – Нафақат Ойда, балки Меркурийда ҳам буюк мусулмонлар номлари билан аталган кратерлар бор - булар атоқли Усмоний меъмори Мимар Синан (1489-1588), шоир ва авлиё Жалолиддин Румий (1207-1273), давлат арбоби ва шоир Низомий Ганжавий (1141-1209) номи билан аталган кратерлардир.