loader
Foto

Мусулмонларнинг интеллектуал даражаси ҳақида

Савол туғилади: интеллектуал даражаси шу қадар паст бўлиб, ҳатто оддий, кенг оммага мўлжалланган видео уларга етиб бормаса, бироз интеллектуал ҳаракат талаб қилинадиган ахборот уларнинг идрок қилиши учун мураккаб бўлса, нима қилиш керак?

Бир томондан, диндорларнинг билим даражаси шу қадар ибтидоийки, уларга тўлиқ тушуниши учун имкон қадар енгил маълумот бериш керак. Бошқа томондан – агар маълумот максимал даражада соддлаштириладиган бўлса, бу бироз бузилиш бўлади, чунки ҳар қандай соддалаштириш, айниқса, мураккаб масалаларга келганда бузилиш ҳисобланади.

Икки олов орасига тушиб қолгандай бўламиз: ё фақат оддий маълумотларни идрок қиладиган бир аудитория ҳақида ўйлаш, ёки - фақат кўпроқ билимли мусулмонларнинг тор доирасига эътибор қаратиш. Бу ҳолатда мувозанатни қандай сақлаш мумкин?

Шуни тушуниш керакки, ҳозирги кунда мусулмонлар, одатда, интернетдан билим олишади. У асосий билим манбаига айланган, шу билан бирга, иерархияни мутлақо йўқ қилган – ҳар қандай аноним шарҳловчи олимга ҳам, талабага ҳам бирон нарса ёзиши, баҳслашиши мумкин. Бу муаммо бугунги кунда дунёвий фанлар соҳасида ҳам кузатилмоқда.

Шундай қилиб, интернетда исталган киши, контент истеъмолчиси ҳам, жойлаштирувчи ҳам бўлиши мумкин, омманинг таъсири эса кўпинча саводхонлик даражасига эмас, мулоқот доирасини жалб қилиш қобилиятига боғлиқдир.

Шариат билимларининг анъанавий шаклида қатъий иерархия қайд этилади: оддий халқдан чиққан кишилар; талабалар шайхлардан таҳсил олган мадраса; таҳсил олиш натижасида талаба олимга айланади, шундан кейин улар ўртасида баҳс-мунозаралар бошланади. Яъни белгиланган интеллектуал чегара бўлган ва бегоналар бу баҳс-мунозарага аралаша олмаган.

Бугунги кунда, интернетда кўп сонли сохта олимлар етарлича ишончли ахборот қаерда эканлиги ва қаерда ёлғон ахборотлар борлигини баҳолаш имконига эга бўлмаган оддий халқни аҳмоқ қилиш билан овора. Хусусан, дин номидан ҳаракат қиладиган бундай лўттибозлар бор ва кимнинг далиллари кучлироқ эканлигини аниқлаш ҳар доим ҳам осон эмас.

Мисол учун, М.А ва шунга ўхшаш даражадаги сўфий воизлар ҳозир энг харидоргир. Кунлардан бир кун биз, Ибн Таймийя ақидадасидаги бир масалани нотўғри тушуниб, "шайх ул-ислом"га туҳмат қилишимиз, ҳақида бир сохта салафий билан баҳс келиб чиққанди. Исбот тариқасида у бир сохта салафий талабанинг шу масалага бағишланган мақоласини ҳавола қилган. Тасодифни қаранг-ки, мақолада айнан биз айтган нарса ҳақиқатлигини исботлаган. Якунда у қаршилик кўрсата олмаган. Бу ҳол мусулмонлар ахборотни мустақил идрок этиш ва таҳлил қилишни унутиб, унинг ўрнига нусха кўчиришни афзал кўришининг ёрқин мисолидир.

Бизга ёқадими ёки йўқми, интернет янги – горизонтал иерархияни қурмоқда, бу ерда кўпинча энг кўп аудиторияга эга бўлган томон кўпроқ "ҳақ" бўлади. Энг кўп кўришлар сарлавҳаси ёрқин, ўзига жалб қиладиган қисқа видеолар билан эришилади.

Тушунарлики, семантик юкламага эга бўлмаган мазмун жиддий исломий мурожаатдан узоқ. Бошқа томондан, бизнинг мухолифларимиз бундай усуллардан бизга қарши бундай усуллардан фойдаланиб, мулоқот доирасини қамраб олишни кенгайтириши мумкин. Масалан, ҳозирги кунда оммалашган TikTok  - Хитой ижтимоий тармоғида одамлар рақс тушиб, қилпанглаган ҳолда ўзини ҳар кўйга соладиган видеолар жойланади. Бир қарашда, навбатдаги онлайн ахлат ўраси, лекин бу ерда жуда кўплаб ёшлар ва ҳатто болалар ҳам ўралашиб қолмоқда. Шу сабабли бу ресурсни қўлдан чиқариш нотўғри бўларди, чунки у ерда айрим ёш мусулмонлар ҳам рўйхатдан ўтган. Салафийлар аллақачон уни фаол ривожлантиришмоқда, натижада ёш мусулмонлар уларнинг таъсирига тушиб қолишади. Ибтидоий мавзуларни кўтариб, бундай мазмунга қизиққан аудиторияни тезда қўлга киритадилар.

Инстаграмда машҳурликка эришган воизларга яна бир мисол - Абу Жаҳл ва Абу Лаҳабни ажрата олмайдиган, лекин ўн минглаб кўришлар ва обуначиларга эга бўлган персонаж.

Шуни ҳисобга олиш керакки, ўқимаган, ақл-идроки юқори бўлмаган диндорлар кўпинча танқидий фикрлайдиган ва мухолифлар нимани эътиборда тутиши, қандай далиллар келтириши, нима сабабдан бу далиллар билан ишлаши ва улрни муҳим ҳисоблаши сабабли уларнинг интеллектуал даражаси юқори бўлган диндошларидан кўра ишонувчан ва ҳатто мутаассиб бўлади. Интеллектуал даражаси юқори бўлмаган одамларда эса ҳаммаси оддий – ширкда, жаҳмийда айбловлар, кўпинча уларни фикридан қайтаришдан маъно ҳам йўқ.

Ислом тарихида илоҳиёт илмий муҳити оддий мусулмонлардан узилиб қолган бир неча ҳолат юз берган. Мусулмонларнинг тушунарли қилиб гапирадиган жўшқин воизлар таъсирига тушиб қолганлигининг ёрқин мисоллари ва ҳаракатлари кўпдир...

XV асрда Италияда воиз ва роҳиб Джиро́ламо Савонаро́ла ўзининг жўшқин нутқлари билан атрофдаги воқеликни қораларди. У кенг оммани ўз ортидан эргаштира олди ва ҳатто маълум муддат Флоренцияда ҳокимиятни қўлга олди, лекин кейинчалик Рим Папасининг буйруғи билан қатл этилган.

Юқорида келтирилган мисоллар халқдан узилиб қолиш мумкин эмаслигидан дарак беради. Албатта, биз барча мусулмонлар исломни илмий нуқтаи назаридан тушунишларини истаган бўлардик. Лекин шуни ёддан чиқармаслик керакки, агар кенг омма учун очиқ контент бермасак, буни бизнинг ўрнимизга бошқалар қилади...