Тарихчилар у киши ҳақида ёзишади: "Ҳожиб Мансур вафот қилганида бутун Европа хурсанд бўлди. Ҳатто уларнинг қўмондони Алфонсо Мансурнинг қабри устига чодир ўрнатиб, қабр устига тахтини қўйиб унга ўтириб шунда деган эди:
-Кўраяпсизми, бугун мен бутун мусулмонлар ва араблар юртига эга бўлдим. Уларнинг энг катта қўмондонининг қабри устига ўтирдим!
Ўша ерда ўтирганлардан бири Алфонсога деди:
- Агар бу қабр эгаси ҳозир нафас олиб юборса биздан ҳеч биримиз тирик қолмас эдик!
Унинг бу гапидан Алфонсо ғазабланиб қиличини қинидан суғурди ва уни ўлдирмоқчи бўлди. Аммо Алфонсонинг хотини унинг қўлидан тутиб деди:
- У тўғри айтаяпти. Энди биз унинг қабри устида ухлаганимиздан фахрланамизми?! Қасам ичаманки, бу нарса ҳам унинг шарафини зиёда қилади. Ҳатто ўлганидан сўнг ҳам биз уни мағлуб қила олмаган бўламиз. Тарих у ўлганидан кейин ҳам бизни қабиҳ ишимиз туфайли, подшоҳлар тахти остида ухлаганини айтиб, унга яна бир ғалаба ёзади.
Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 санада Испаниянинг жанубида таваллуд топди. У мусулмон лашкарлари сафига кўнгилли равишда қўшилди. У аввал шижоати сабаб Қуртуба миршабларининг бошлиғи бўлди. Сўнгра ақлли инсон бўлганлиги учун Андалус ҳокимларига маслаҳатчи бўлди. Кейинроқ Андалус амири ва қўшин қўмондони бўлди. У ислом лашкарлари билан 50 дан ортиқ жангга киришди. Барида ғолиб бўлди. Унинг байроғи ҳеч қачон пастга тушмаган. Унинг қадамлари олдин ҳеч бир мусулмон қадами босмаган ерларни босди.
Унинг энг катта ғалабаси Леон жангидаги ғалабаси бўлган. Бу жангда бутун Европа қўшини Леон қўшини билан бирлашган. Бу давлатларнинг аксар қўмондонлари қатл қилинган. Қолганлари асир олинган. У ерда азон айтилган.
Ҳожиб Мансур ҳар-бир жангидан сўнг кийимларидаги чангни жамлар ва уни бир шиша идишга солиб қўяр эди. Уни вафот қилганида қиёматда ҳужжат бўлиши учун ўзи билан кўмишларини васият қилди.
Европаликлар уни уларнинг қўмондонларини қатл қилгани учун ёмон кўришар эди. У 25 йил улар билан жанг қилди. Ўзи ҳам тин олмади, уларга ҳам тин бермади.
У отидан фақатгина бошқасига миниш учун тушар эди. У қасрда эмас, жанг майдонида вафот қилишни орзу қилар эди. У орзу қилганидек Франция ғазоти йўлида вафот этди. Ёши олтмишда эди. Шундан 25 йилини фатҳ, жиҳод ва юришларда ўтказди.
Испания унинг вафот қилганига 1000 йил тўлиши билан марка чоп қилди. Биз эса ҳатто уни танимаймиз. Қанчалар унутувчан умматмиз!